Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- КИРИШ
© М.Нажимов, 2018. © Тошкент давлат юридик университети, 2018. 3 КИРИШ Мустақил тараққиётимиз мобайнида барча соҳалар қатори норма ижодкорлигининг сифатини оширишга қаратилган чора- тадбирлар, ҳуқуқий асослар ва механизмлар жорий этилиб, уларнинг тўлиқ рўёбга чиқарилиши таъминланмоқда. Бунинг натижасида юртимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг мукаммал ҳуқуқий асослари шакллантирилди ва моҳиятан янги ҳуқуқий тизим вужудга келди. Энг аввало, демократик сиёсий тизимнинг таркибий тузилмаларини ҳамда фуқаролик жамиятининг асосларини яратувчи, инсон ҳуқуқлари кафолатларининг тизимини қарор топтирувчи, хуллас, бутун ижтимоий-сиёсий ҳаётимизнинг ҳуқуқий негизини барпо этувчи Конституция, конституциявий қонунлар, кодекслар ва кўплаб қонун ҳужжатлари қабул қилинди. Мамлакатимизда норма ижодкорлиги жараёнининг такомиллашиши, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда юридик техника қоидаларининг кенг қўлланилиши, норма ижодкорлиги субъектларининг касбий ҳуқуқий онги ва маданиятининг юксалиши, хорижий мамлакатлар илғор тажрибасининг ижобий маънода ўзлаштирилиши, ушбу жараёнда юзага келадиган муносабатларни тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий базанинг яратилганлиги ва бошқа қатор омиллар натижасида қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифати, мукаммаллиги ва самарадорлиги ошганлигини таъкидлаш лозим. Ўз навбатида, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сифатини оширишда уларнинг илмий асосланганлигини ва давлатимиз олдида турган ижтимоий – иқтисодий масалалар билан узвий боғлиқлиги ҳамда юридик техника талабларига тўлиқ мувофиқлигини таъминлаш каби масалалар долзарб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганидек, ўтган даврда қабул қилинган 400 га яқин яхлит қонунлар ҳаётимизнинг барча соҳаларини ҳуқуқий тартибга солиш билан бирга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари ҳақли равишда эътироф этганидек, қонунларнинг тўлиқлиги, ҳаётийлиги ва тўғридан-тўғри амалга ошириш механизмларига эга экани ҳақида сўз юритганда, бу борада ҳали кўп иш қилишимиз кераклигини, афсуски, ҳозирги кунда қонунларнинг ислоҳотлар самарасига таъсири 4 етарлича сезилмаяпти. Уларнинг ижтимоий муносабатларни бевосита тартибга солишдаги роли пастлигича қолмоқда 1 . Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мукаммал ишлаб чиқилиши, яъни улар бугунги кун ижтимоий муносабатларини лозим даражада қамраб олиниши, ҳуқуқий муносабатлар иштирокчилари учун содда, аниқ, лўнда ва тушунарли, қатъий изчиликда ифодаланиши жамиятда қонунлар ижросини таъминлашнинг муҳим шарти ҳисобланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаш мураккаб ва масъулиятли иш ҳисобланади. У ҳуқуқ ижодкоридан юксак билим, тажрибани, Конституция ва амалдаги қонунчилик тизими ҳамда қонунни яратиш илмидан хабардор бўлишни талаб қилади. Бундай билимлар ҳуқуқшунослик назарияси ва амалиётида “Норма ижодкорлиги техникаси” номини олган. Норма ижодкорлиги жараёнининг юқори даражада бўлиши норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ифодаланувчи ҳуқуқ нормасининг аниқ ва равшан ифодасини топиш имконини беради, унинг нотўғри тушунилишига ёки турлича мазмунда тавсиф этилишига ёки шарҳланишига йўл қўймайди. Агар бўлғуси ҳуқуқшуноснинг фаолияти, энг аввало, норматив- ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш билан бевосита боғлиқлигини эътиборга оладиган бўлсак, олий юридик таълим муассасаларининг ўқув жараёнига “Юридик техника” ва “Норма ижодкорлиги” модулларининг алоҳида ўқув курслари сифатида жорий этилганлигини ижобий ҳолат сифатида баҳолаб, бу борада талабаларни зарур ўқув адабиётлари билан таъминлаш бугунги кунда долзарб вазифалардан бири эканлигини эътироф этиш жоиз. “Норма ижодкорлиги” модули бўйича тайёрланган мазкур дарслик ҳам магистратура талабаларининг фанга оид назарий-ҳуқуқий ва амалий масалалар билан муайян даражада таништиради ва уларнинг билимларини кенгайтиришга имкон туғдиради. 1 Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза. 2016 йил 7 декабрь / Ш.М.Мирзиёев. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – Б. 6-8. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling