Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

 
4-§. Норма ижодкорлиги фанининг
методлари 
 
“Метод” – бу бирон-бир фаолият, жумладан, табиат ва 
ижтимоий ҳаёт ҳодисаларини ўрганиш, тадқиқ этишда мақсадга 
эришиш йўллари ва воситаларидир. 
Илмий тадқиқотларда қўлланиладиган методлар бир-биридан 
қўлланиш даражалари бўйича фарқ қилади. Улардан биринчиси 
методология бўлиб, у воқеликни илмий билиш ва ўзгартиришнинг 
методлари ҳақидаги назарияни ўз ичига олади. Фалсафа худди шу 
биринчи туркумга мансубдир. Шу сабабли, фалсафа, ижтимоий 
фалсафа илмий билишнинг энг умумий методларидир. Уларнинг 
иккинчиси барча фанларда қўлланиладиган умумий илмий билиш 
методлари ҳисобланади. Анализ ва синтез, индукция ва дедукция, 
тарихийлик ва мантиқийлик, тизимли ёндашиш, қиёслаш, кузатиш 
кабилар ҳар бир фанда ўзига хос ҳолда қўлланилса-да, улар илмий 
билишнинг умумий методларидир.


11
Норма ижодкорлиги фанининг методлари унинг илмий-техник 
базасини ташкил этувчи фаол таркибий қисмларидир.
Норма ижодкорлиги методларидан нафақат ушбу модулнинг
балки барча юридик фанларни ўрганишда ҳам фойдаланилади. Норма 
ижодкорлиги фани, ўз навбатида, юридик-техник методларнинг 
бутун бир мажмуасидан фойдаланади. У, шунингдек ноюридик 
фанлар: лингвистика, семантика, информатика фанларининг ҳам 
методларига мурожаат қилади. Юридик техника қоидалари, ўз 
навбатида, унинг методлари моҳиятидан келиб чиқади. Ушбу 
қоидалар 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни 
ишлаб 
чиқишда 
қўлланиладиган услублар ва талаблар сифатида майдонга чиқади.
1. 
2. 
3. 
4. 
Хусусий-ҳуқуқий методлар орасида, аниқ-социологик, қиёсий-
ҳуқуқий, 
расмий-юридик 
(қатъий 
норматив), 
ҳуқуқий 
моделлаштириш, шунингдек, математик, математик-статистик, 
кибернетик ва бошқа методларни санаб ўтиш мумкин. 
Қабул қилинган қарорлар самарадорлигини, ҳуқуқий бошқариш 
ёки ҳуқуқий муҳофазанинг ўз вақтида ва таъсирчан бўлишини 
баҳолаш чоғида ҳуқуқий ва давлат институтлари фаолиятининг турли 
соҳалари ўрганилар экан, унда кўпинча аниқ-социологик метод ягона 
тўғри йўл бўлиб чиқади. Ушбу метод фақат ижтимоий амалиёт 
эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда муҳим 
норма ижодкорлиги 
масалаларини ҳал этишга ёндашишга кўмаклашибгина қолмай, балки 
яқин келажакда биринчи навбатда ечилиши зарур бўладиган бир 
қатор муаммоларни аниқлашга ҳам ёрдам беради. 
Энг умумий методлар: метафизик ва диалектик методлар 
Умумий илмий методлар: анализ, синтез, индукция, 
дедукция, тизимли, функционал ва б. 
Хусусий методлар: социологик, қиёслаш, статистик, 
мантиқий ва б. 
Хусусий ҳуқуқий методлар: формал юридик, қиёсий-
ҳуқуқий, ҳуқуқий моделлаштириш ва б. 


12
Қиёсий-ҳуқуқий метод норма ижодкорлиги методологиясида 
аниқ-социологик метод билан бир қаторда муҳим аҳамиятга 
моликдир. Қиёсий метод тушунчалар, ҳодисалар ва жараёнларни 
солиштириш ҳамда улар ўртасидаги ўхшашлик ҳамда фарқларни 
аниқлашни кўзда тутади. Қиёслаш натижасида умуман ҳуқуқ тизими, 
давлат қурилиши ёки масалан, алоҳида олинган ҳуқуқий институтлар 
ва қоидаларнинг сифатий ҳолати аниқланади.
Расмий-юридик (қатъий норматив) методни ҳуқуқшунослик 
фанига хос, унинг табиатидан келиб чиқадиган, том маънода 
анъанавий метод, деб аташ мумкин. Унинг моҳияти шундан 
иборатки, бунда ҳуқуқ бутун борлиғича ўрганилади. У ҳеч нарсага 
таққосланмайди, иқтисодиёт, сиёсат, ахлоқ, бошқа ижтимоий 
ҳодисалар билан боғланмайди. 
Ҳуқуқ нормаларининг ва умуман ҳуқуқнинг ички тузилишини 
тадқиқ қилиш, ҳуқуқ манбалари (шакллари)ни таҳлил қилиш, 
норматив материални тизимга солиш методлари, юридик техника 
қоидалари – буларнинг барчаси расмий-юридик методнинг муайян 
кўринишларидир. Ундан норма ижодкорлиги жараёнини таҳлил 
қилишда, ҳуқуқ ижодкорлиги субъктлари ваколатини белгилашда, 
қонунлаштиришда ва ҳоказоларда ҳам фойдаланиш мумкин. 
Ҳуқуқий моделлаштириш методи асосида ўхшашлик, яъни 
айнанлик ғояси, турли хил объектлар ўртасида ўзаро бир хил 
мутаносиблик қарор топиши мумкин, деган тахмин ётади. Унга кўра, 
бундай мутаносиблик ўша объектлардан бирининг тавсифи 
(модели)ни билиб олиш асосида бошқаси (асли) ҳақида етарли 
аниқлик билан мулоҳаза юритиш имконини беради. 
Хулоса қилиб айтганда, қайд этиб ўтилган методлар норма 
ижодкорлиги билан боғлиқ билимларни ўрганиш, тўплаш, 
умумлаштириш ва муайян тизимга келтиришга ёрдам беради.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling