Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

5-§. Норма ижодкорлигининг
функциялари 
 
Норма ижодкорлигининг фан ва фаалият тури сифатида амалга 
оширадиган функциялари деганда ушбу билимлар тизимининг 
илмий, ўқув ва ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнига таъсир ўтказишининг 
бош асосий йўналишлари тушунилади. 
Мазкур функциялар қаторида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш 
мумкин: 


13

норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг 
матнларида 
ҳуқуқ 
нормаларини ифода этиш ва норма ижодкорлиги жараёнига ҳуқуқий 
характерга эга бўлмаган омилларнинг таъсирини олдини олиш; 

ижтимоий муносабатларни қонунчилик асосида тартибга 
солинишини таъминлаш ва ҳуқуқдаги бўшлиқларни бартараф этиш; 

ижтимоий муносабатлар иштирокчилари, яъни ҳуқуқ 
субъектларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмунини тўлиқ ва 
аниқ англашларига имконият яратиш

қонунчиликнинг яхлитлиги ва тизимлилигини таъминлаш 
ҳамда ундаги зиддиятларни бартараф этиш; 

қонунчилик тизимини унинг тартибга солиш имкониятларини 
йўқотмаган ҳолда такомилаштириш имкониятларини яратиш ва 
таъминлаш. 
 
6-§. Ўзбекистонда давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларини 
эркинлаштириш ва модернизациялаш шароитида норма 
ижодкорлигининг тутган ўрни ва роли 
 
Ўзбекистон Республикаси ўзининг мустақил ривожланиш 
даврида жамият ҳаётининг ижтимоий-иқтисодий, маънавий ва 
маданий соҳалар билан бир қаторда, давлат ва жамият қурилиши, 
ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш соҳаларида ҳам қатор ютуқларни 
қўлга киритди. 
Хусусан, мамлакатимизда икки палатали парламент тизими 
жорий этилганлиги ҳамда қонунларни қабул қилиш технология ва 
таомилларининг ривожланган демократик ҳуқуқий давлатлар 
тажрибаси ва миллий қадриятларимизни ҳисобга олган ҳолда 
мазмунан ўзгартирилганлиги бу борада қўйилган муҳим қадамлардан 
бири бўлди. 
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, ушбу ислоҳотларни 
ҳаётга жорий этиш билан бир қаторда, ўзаро мувофиқлаштирилган 
ҳолда уларнинг ҳуқуқий ва илмий-назарий асослари ҳам 
такомиллаштирилмоқда. 
Жамият ва давлат ривожи учун муҳим аҳамият касб этувчи 
мазкур вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати, Ўзбекистон 
Республикаси Конституциявий суди, Олий суди, Ўзбекистон 
Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий 


14
Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент 
тадқиқотлари институти, Тошкент давлат юридик университети ва 
бошқа олий юридик ўқув юртлари, бир қатор ташкилот ҳамда 
муассасалар фаол иштирок этмоқдалар. 
Ҳуқуқ ижодкорлиги билан боғлиқ бўлган барча жараёнларда, 
энг аввало, қабул қилиниши лозим бўлган қонунни аниқлаш, унинг 
асосий йўналишларини белгилаш муҳимлигини асослантирувчи 
концепциясини ишлаб чиқиш, бевосита ушбу қонуннинг лойиҳаси 
юзасидан муҳокамаларда қатнашишда тегишли давлат ва нодавлат 
органларининг ўрни беқиёс ҳисобланади. Санаб ўтилган жараёнлар, 
таҳлил ва изланиш йўналишида фаолият олиб борадиган идоралар 
билан узвий боғлиқдир. Шу билан бирга, қонун ҳужжатларини ишлаб 
чиқиш жараёнида қонун ижодкорлиги ишларининг сифатини 
ошириш, унинг барча босқичларида қонунчилик техникаси 
талабларига қатъий амал қилишнинг илмий-назарий асосларини 
чуқур таҳлил этиш мақсадга мувофиқдир. Зеро, мамлакатимиз 
парламентининг икки палатали шаклга ўтказилганлиги, қонун 
ижодкорлиги жараёнининг тубдан ўзгарганлиги депутатлар, сенат 
аъзолари, мутасадди органлар, мансабдор шахслар ҳамда шу соҳада 
бевосита илмий изланишлар олиб борувчи олимлар зиммасига 
жиддий масъулият юклайди. Янги шаклланган парламентнинг 
ҳокимият тизимига кирувчи бошқа органлар билан, қолаверса, 
парламент палаталари ўртасида ўзаро тийиб туриш ва мувозанатни 
сақлаш механизмини янада мустаҳкамлаш, қонун ижодкорлиги 
сифати ва самарадорлигини ошириш, унга замонавий қонунчилик 
технологияларини жорий этиш фундаментал илмий ҳамда амалий 
тадқиқотларни талаб этади. 
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунга қадар ушбу йўналишда 
амалга оширилган изланишлар ҳамда асарларда асосан қонун 
ижодкорлиги ва қонунчилик техникасининг бир палатали 
парламентга хос бўлган илмий-назарий жиҳатлари ўрганилган. Шу 
боис, “Конституциявий ҳуқуқ”, “Давлат ва ҳуқуқ назарияси” фанлари 
бўйича олий юридик муассасаларда фаолият юритувчи олимлар, ёш 
тадқиқотчиларнинг ишлари кўпроқ икки палатали парламент 
шароитида қонун ижодкорлиги, қонунчилик техникаси ва норма 
ижодкорлиги, норма ижодкорлиги техникаси масалаларига қаратилса, 
мақсадга мувофиқ бўлар эди. 
Норма ижодкорлиги жараёнида вужудга келаётган муаммо ва 
камчиликларни ўз вақтида ҳуқуқий асослаган ҳолда ҳал этиш, 


15
нафақат норма ижодкорлиги жараёнининг самарали кечишини 
таъминлайди, 
балки 
қабул 
қилинаётган 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг ҳам сифатини ошириб, уларни халқаро талаб, 
мезонларга мос бўлишига ва, энг муҳими, амалда қўлланиш 
самарадорлигини оширишга хизмат қилади. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling