Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


-МАВЗУ. НОРМА ИЖОДКОРЛИГИНИНГ НАЗАРИЙ


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

1-МАВЗУ. НОРМА ИЖОДКОРЛИГИНИНГ НАЗАРИЙ 
АСОСЛАРИ ВА АМАЛИЙ АҲАМИЯТИ 
 
Норма ижодкорлиги ва унинг ўзига хос хусусиятлари. Норма 
ижодкорлиги юридик фанлар тизимида. Норма ижодкорлиги 
техникаси – юридик техниканинг бир тури сифатида. Норма 
ижодкорлиги фанининг методлари. Норма ижодкорлигининг 
функциялари. Ўзбекистонда давлат ва жамият ҳаётининг турли 
соҳаларини эркинлаштириш ва модернизациялаш шароитида норма 
ижодкорлигининг тутган ўрни ва роли. 
 
 
1-§. Норма ижодкорлиги ва унинг ўзига хос
хусусиятлари 
 
Норма ижодкорлигининг мазмунини аниқлаш учун ушбу 
воқеликнинг муҳим фундаментал хусусиятларини кўриб чиқиш 
лозим бўлади. Маълумки, давлатнинг ижтимоий муносабатларни 
тартибга солишга қаратилган иродаси ҳуқуқ нормалари тизими 
орқали ифода этилади. Мазкур нормаларни “соф” идеал шаклда 
шарҳлаш ва татбиқ этиш мумкин эмас. Бунинг учун ҳуқуқ нормалари 
муайян шаклда ифода этилиши, манфаатдор субъектларнинг 
эътиборига етказилиши ва сақланиши учун моддий кўринишга эга 
бўлиши лозим.
Мазкур хусусиятлар ўз навбатида, давлатнинг иродаси билан 
қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз ифодасини 
топади. Шу боис, давлат иродаси натижаларини қонунчилик 
ҳужжатларида аниқ, турли хил маъно англатмайдиган ва айнан 
шаклда акс эттириш ҳуқуқ ижодкори олдида турган асосий мақсад 
ҳисобланади. Ушбу мақсадга ҳуқуқий билимларнинг махсус соҳаси – 
Норма ижодкорлиги фани орқали эришилади.
Юридик адабиётларда норма ижодкорлигининг предмети
вазифалари, услублари ва воситалари ҳақида кўп гапирилса-да, унинг 
моҳияти кўп ҳолларда эътибордан четда қолади. Ҳолбуки, ҳар қандай 
ҳодиса ёки предметнинг моҳияти тўғрисидаги масала муҳим 
аҳамиятга эга бўлиб, фақат ушбу ҳолатни аниқлагандан кейингина 
тегишли объектга таъриф бериш мумкин бўлади. Шу жиҳатдан 
олганда, норма ижодкорлигининг моҳиятини аниқлаш учун, энг 
аввало, ўрганилаётган ҳодисанинг юридик билимлар тизимидаги 


6
ўрни ёки бошқача қилиб айтганда, уни амалий ёки назарий соҳага 
тааллуқлилиги масаласини ҳал қилиш лозим. Таъкидлаш жоизки, 
мазкур масалалар юзасидан юридик адабиётларда турли хил 
ёндашувлар мавжуд. Уларни умумлаштирган ҳолда қуйидаги учта 
гуруҳга ажратиш мумкин: 1) соф амалий; 2) соф илмий; 3) илмий-
амалий (методологик).
Норма ижодкорлиги фанига нисбатан соф амалий ёндашув 
унинг фақат норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишга 
қаратилган амалий фаолияти билан тавсифланади.
Шу билан бирга, кейинги йилларда айрим олимлар томонидан 
Норма ижодкорлигини юридик фан сифатида тан олиш ҳолатларини 
кўришимиз мумкин. Бу борада, А.А.Ушаковнинг фикри эътиборга 
лойиқ. Унинг фикрича, норма ижодкорлигини бир томондан 
қонунчиликни оптималлаштиришга қаратилган амалий фаолият 
сифатида кўриб чиқиш лозим бўлса, иккинчи томондан унга ушбу 
фаолиятни ўрганувчи илмий фан сифатида қараш жоиздир
1

Норма 
ижодкорлиги 
моҳиятига 
нисбатан 
юқоридаги 
қарашларни методологик ёндашув сифатида баҳолаш мумкин. 
Мазкур ёндашувларнинг моҳияти шундаки, норма ижодкорлигининг 
ҳуқуқий ҳодиса сифатидаги ўзига хос хусусиятларини норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини расмийлаштиришга қаратилган 
соф амалий фаолият сифатида ҳам ёки уни назарий муаммо сифатида 
ҳам баҳолаб бўлмайди. Норма ижодкорлиги фанининг предмети 
юқоридаги ҳар иккала элементни, яъни илмий ва амалий (техник) 
жиҳатларни ўзида бирлаштиради.
Норма ижодкорлиги фан сифатида ўз ичига қуйидаги 
институтларни қамраб олади:

норма ижодкорлигининг асосий тамойиллари; 

ҳуқуқий тартибга солиш заруриятини англашнинг асосий 
услублари ва уни амалга ошириш воситалари; 

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг матнида ҳуқуқ нормалари 
мазмунини ифода этишнинг техник усуллари ва қоидалари; 

норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мантиғи, тили ва услуби; 

қонунчилик тизимини шакллантиришга таъсир ўтказувчи 
асосий ташқи омиллар; 
1
Ушаков А.А. Содержание и форма в праве и советское правотворчество. Автореф. дисс… 
док. юрид. наук. – Свердловск, 1970. –С.12-13. 


7

норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни 
тизимлаштириш 
ва 
такомиллаштиришнинг асосий усул ва қоидалари; 

норма ижодкорлиги натижаларини таҳлил этишнинг техник 
қоидалари
1
.
Демак, 
Норма 
ижодкорлигининг 
предметига 
норма 
ижодкорлиги техникаси, яъни норма ижодкори томонидан ягона 
қонун ҳужжатлари тизимини яратиш, ўзгартириш ва унинг муайян 
элементларини шакллантириш ва такомиллаштириш юзасидан 
чиқариладиган ҳуқуқ нормаларини норматив ҳуқуқий ҳужжатлар 
матнида ифода этишда қўлланиладиган тамойиллар, усул ва 
воситалар тизими сифатида таъриф бериш мумкин. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling