Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

 
Назорат учун саволлар 
 
1. Норма ижодкорлигининг ижтимоий муносабатларни тартибга 
солиш тизимида тутган ўрни ва амалий аҳамияти нималарда 
ифодаланади? 
2. Норма ижодкорлиги жараёнининг мазмуни ва унинг 
норматив-ҳуқуқий асосларини таҳлил этинг. 
3. Норма ижодкорлигининг юридик фанлар тизимидаги ўрни ва 
унинг ўзига хос хусусиятларини кўрсатиб беринг. 
4. Норма ижодкорлиги техникасининг аҳамиятини амалий 
мисоллар асосида кўрсатиб беринг. 
5. Норма ижодкорлиги ва юридик техника ўртасидаги ўзаро 
нисбат масалаларини атрофлича таҳлил этинг. 
 
Мустақил таълим учун топшириқлар 
 
1. Норма ижодкорлиги давлатнинг махсус фаолияти бўлиб, у 
мураккаб ва масъулиятли жараён ҳисобланади. Бунда тегишли 
субъектлар томонидан қонунчиликда белгилаб қўйилган тартиб ва 
босқичларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилади ва қабул 
қилинади.
Мазкур фаолиятни амалдаги тегишли қонунчилик асосида 
муҳокама қилинг. 
2. Илмий 
адабиётларда 
“қонун 
ижодкорлиги”, 
“ҳуқуқ 
ижодкорлиги”, “норма ижодкорлиги” каби атамалар кўп ишлатилади.  
Ушбу атамаларни назарий ва ҳуқуқий асослар ёрдамида таҳлил 
қилинг ва ўзаро фарқланг. 


16
2-МАВЗУ. НОРМА ИЖОДКОРЛИГИ ТУРЛАРИ ВА 
СУБЪЕКТЛАРИ 
 
Норма ижодкорлиги жараёни тавсифи. Норма ижодкорлиги 
босқичлари. Норма ижодкорлиги турлари. Норма ижодкорлиги 
субъектлари.
 
1-§. Норма ижодкорлиги жараёни тавсифи 
 
Норма ижодкорлиги жараёни деганда норма ижодкорининг ўз 
ваколатидан келиб чиққан холда норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул 
қилиш, уни ўзгартириш ёки жамият ҳаётида узоқ муддат давомида 
амалда бўлиб, ижро этилиш одатий ҳолга айланган одат, ахлоқ ёки 
бошқа ижтимоий нормаларни санкциялашга қаратилган фаолияти 
тушунилади.
Норма ижодкорлиги жараёни – норма ижодкорларининг 
Конституцияда белгиланган тартибда янги норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар яратишга, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга 
қўшимча ва ўзгартириш киритишга қаратилган, шунингдек, эскирган 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни 
бекор 
қилиш 
борасидаги 
ҳаракатлари йиғиндиси бўлиб, у норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан 
тартибга солиниши зарур бўлган муносабатларни аниқлаш, норматив-
ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш, уни муҳокама этиш ва қабул 
қилишни ўз ичига олади
1

Норма ижодкорлиги жараёнида янги ҳуқуқий нормалар ишлаб 
чиқилади ва тасдиқланади. Бунда, биринчи навбатда, давлат 
фаолиятининг белгиланган вазифалари ҳуқуқда ўз ифодасини топади.
Албатта, давлат функциялари ҳақида гап кетганда, аввало, 
уларни амалга ошириш шаклларини ҳамда улардан бири сифатида – 
жамиятга давлат раҳбарлиги кўринишларидан бири бўлган ҳуқуқ 
1
Одилқориев Ҳ.Т. Конституция ва фуқаролик жамияти. –Т.: Шарқ, 2002. –Б.250. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат ҳокимияти фаолиятининг 
маҳсули сифатида вужудга келади. Давлат иродасининг ифодаси 
бўлмиш норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳокимиятнинг алоҳида 
ваколатли органи ёки мансабдор шахслари томонидан амалга 
ошириладиган мураккаб жараён натижасида яратилади.
 


17
ижодкорлиги ёки қонун яратувчилик иши ҳақида тўхталиб ўтиш 
мақсадга мувофиқ. Бинобарин, давлатнинг вазифаси, типи, давлат 
ҳокимиятини амалга ошириш ва ташкил этиш шаклларидан қатъи 
назар, норма ижодкорлиги, аввало, давлат томонидан амалга 
оширилади. 
Шунинг учун ҳам норма ижодкорлиги – жамият ва давлатнинг 
ҳуқуқий 
эҳтиёжларини 
аниқлаш 
ва 
баҳолаш, 
ваколатли 
субъектларнинг ҳуқуқий ҳужжатларини белгиланган тартибда 
шакллантириши ва қабул қилишини қамраб олувчи жараёнидир. 
Ушбу таърифда қуйидаги муҳим жиҳатларга урғу берилган: 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling