Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

 
 


22
3-МАВЗУ. ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ, ҚАБУЛ 
ҚИЛИШ ВА ЭЪЛОН ЭТИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИ 
 
Қонун ижодкорлиги норма ижодкорлигининг асосий шакли 
сифатида. Қонун ижодкорлиги босқичлари. Қонунчилик ташаббуси. 
Қонунчилик палатасида қонун лойиҳасини муҳокама қилиш ва уни 
қабул қилиш. Сенатда қонуннинг кўриб чиқилиши ва маъқулланиши. 
Қонуннинг имзолаш учун Президентга юборилиши ва унинг 
Президент томонидан имзоланиши. Қонуннинг эълон қилиниши. 
 
 
1-§. Қонун ижодкорлиги норма ижодкорлигининг асосий шакли 
сифатида 
Норма ижодкорлиги ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий 
тартибга соладиган, махсус, ўрнатиш бўйича расмий фаолият 
мақомига эга умуммажбурий нормаларнинг ягона ва мақсадга 
мувофиқ тизими сифатида яратиш ва ривожлантириш жараёнидир. 
Норма ижодкорлиги жараёнида янги ҳуқуқий нормалар ишлаб 
чиқилади ва тасдиқланади. Бунда, биринчи навбатда, давлат 
фаолиятининг белгиланган вазифалари ҳуқуқда ўз ифодасини топади.
Албатта, давлат функциялари ҳақида гап кетганда, аввало, 
уларни амалга ошириш шаклларини ҳамда улардан бири сифатида – 
жамиятга давлат раҳбарлиги кўринишларидан бири бўлган норма 
ижодкорлиги ёки қонун яратувчилик иши ҳақида тўхталиб ўтиш 
мақсадга мувофиқ. Бинобарин, давлатнинг вазифаси, типи, давлат 
ҳокимиятини амалга ошириш ва ташкил этиш шаклларидан қатъи 
назар, норма ижодкорлиги давлат томонидан амалга оширилади. 
Қонун ижодкорлиги моҳиятан кўпгина юридик адабиётларда 
норма ижодкорлигининг муайян йўналиши сифатида эътироф 
этилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, қонун ижодкорлиги билан 
норма ижодкорлиги тушунчаларини бир-биридан фарқлаш лозим, 
чунки, ҳуқуқ ижодкорлиги ҳуқуқни ўзида акс эттирган ҳар қандай 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш жараёнини англатса, 
қонун ижодкорлиги эса айнан қонунлар қабул қилиш билан боғлиқ 
жараённи ифодалайди. 
Қонун ижодкорлиги ваколатли давлат органининг қонунларни 
ишлаб чиқиш ва қабул қилишга қаратилган, аниқ мақсадга 


23
йўналтирилган фаолиятидир. Мазкур фаолият ижодий жараён бўлиб, 
бунда халқнинг иродаси аниқланади, шакллантирилади ва 
белгиланган тартибда қонун даражасига кўтарилади. 
Қонун ижодкорлиги давлатнинг ҳуқуқий нормаларини яратишга 
қаратилган энг муҳим фаолият йўналишларидан бири ҳисобланади. 
Қонун ва қонун чиқариш фаолияти билан боғлиқ фаолият жамият 
тараққиётининг барча босқичларида муҳим ўрин тутган. 
Қонунларнинг энг асосий ижтимоий вазифаси – жамиятда 
тартиб, интизом ва барқарорликни таъминлашдан иборат. 
Таъкидлаш 
жоизки, 
қонун 
ижодкорлиги 
норма 
ижодкорлигининг таркибий қисми сифатида давлатнинг олий 
қонунчилик ҳокимияти органи ёки умумхалқ референдуми асосида 
амалга ошириладиган мураккаб жараён сифатида намоён бўлади. 
Қонун ижодкорлиги фаолияти ўзининг масъулиятлилиги ва 
мураккаблиги билан ҳуқуқ ижодкорлигининг бошқа турларидан фарқ 
қилади. Қонун кучга киргач у муайян ижтимоий муносабатларни 
тартибга солишда қатъий кучга айланади. Бу жараён мунтазам ва 
мувофиқлаштирилган кетма-кетликда рўй берувчи босқичларнинг 
йиғиндиси сифатида намоён бўладиган муайян ҳуқуқий механизмдир. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling