Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

Қонун ости ҳужжатлари қонунларни ижро этиш мақсадида 
қабул қилинади. Бошқача айтганда қонун ости ҳужжатлари 
қонунларни ҳаётга татбиқ этиш воситасидир.
 


38
Қонун ости ҳужжатлари бир неча турдаги норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг умумий тушунчасини ифодалар экан, бунда уларнинг 
юридик куч жиҳатдан ўзаро нисбати масаласи муҳим ҳисобланади. 
Қонун ости ҳужжатларининг юридик кучи бўйича ўзаро нисбати 
уларни қабул қилган органларнинг ваколатига ва мақомига, мазкур 
ҳужжатларнинг турларига ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул 
қилинган санага мувофиқ белгиланади. 
2-§. Қонун ости ҳужжатларини қабул қилиш жараёни норма 
ижодкорлигининг асосий шакли сифатида 
Қонун ости ҳужжатларини қабул қилиш фаолияти ижтимоий 
муносабатларни ҳуқуқий тартибга соладиган, махсус ўрнатиш 
бўйича расмий фаолият мақомига эга умуммажбурий нормаларнинг 
ягона ва мақсадга мувофиқ тизими сифатида яратиш ва 
ривожлантириш жараёнидир. Қонун ости ҳужжатларини қабул қилиш 
жараёнида янги ҳуқуқий нормалар ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. 
Бунда, биринчи навбатда, давлат фаолиятининг белгиланган 
вазифалари ҳуқуқда ўз ифодасини топади.
Албатта, давлат функциялари ҳақида гап кетганда, аввало, 
уларни амалга ошириш шаклларини ҳамда улардан бири сифатида – 
жамиятга давлат раҳбарлиги кўринишларидан бири бўлган ҳуқуқ 
ижодкорлиги ёки қонун яратувчилик иши ҳақида тўхталиб ўтиш 
мақсадга мувофиқ. Бинобарин, давлатнинг вазифаси, типи, давлат 
ҳокимиятини амалга ошириш ва ташкил этиш шаклларидан қатъи 
назар, ҳуқуқ ижодкорлиги давлат томонидан амалга оширилади. 
Шунинг учун ҳам қонун ости ҳужжатларини қабул қилиш 
фаолияти – жамият ва давлатнинг ҳуқуқий эҳтиёжларини аниқлаш ва 
баҳолаш, 
ваколатли 
субъетларнинг 
ҳуқуқий 
ҳужжатларини 
белгиланган тартибда шакллантириши ва қабул қилишини қамраб 
олувчи жараёнидир
1
. Ушбу таърифда қуйидаги муҳим жиҳатларга 
урғу берилган: 1) ҳуқуқий тартибга солишни талаб этадиган ҳолат 
ёки жараённи англаш, ўрганиш ва таҳлил этиш; 2) у ёки бу ҳуқуқий 
актни қабул қилиш ваколатига эга бўлган органни (субъективни) 
аниқлаш; 3) қабул қилиниши мўлжалланаётган актнинг шаклини 
танлаш; 4) тегишли процедура доирасида ҳуқуқий актни тайёрлаш, 
1
Поленина С.В. Законотворчество в Российской Федерации. –М.: Юридическая литература, 
1996. –C.150. 


39
қабул қилиш ёки ўзгартириш. Албатта, санаб ўтилган бу жиҳатлар 
ўзаро боғлиқ ва яхлит жараёндир. 
Қонун ости ҳужжатларини қабул қилиш фаолиятининг турлари 
сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мумкин: 
Таъкидлаш 
жоизки, 
норма 
ижодкорлиги 
ҳуқуқ 
ижодкорлигининг таркибий қисми сифатида норма ижодкорлари 
томонидан амалга ошириладиган мураккаб жараён сифатида намоён 
бўлади. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling