Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

 
 


37
4-МАВЗУ. ҚОНУН ОСТИ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА 
ҚАБУЛ ҚИЛИШ ЖАРАЁНИ 
 
Қонун 
ости 
ҳужжатлари 
тушунчаси. 
Қонун 
ости 
ҳужжатларини қабул қилиш жараёни норма ижодкорлигининг 
асосий шакли сифатида. Қонун ости ҳужжатлари лойиҳаларини 
тайёрлаш. Қонун ости ҳужжатларини қабул қилиш. Қонун ости 
ҳужжатларининг эълон қилиниши.
 
 
1-§. Қонун ости ҳужжатлари тушунчаси 
 
Мамлакатимизда қонунчилик мажмуини қонунлар билан бирга 
қонун ости ҳужжатлари ҳам ташкил этади. Қонун ости ҳужжатлари 
иерархик жиҳатдан қонунлардан кейин турса-да, ижтимоий 
муносабатларни тартибга солишда муҳим аҳамият касб этади.
Қонун ости ҳужжатлари норматив – ҳуқуқий тартибга солиш 
тизимида алоҳида ўринга эга бўлиб, улар қонунларни аниқлаштириш 
ва ижросини таъминлаш воситаси сифатида намоён бўладилар. Ўз 
навбатида қонун ости ҳужжатлари шаклларининг хилма-хиллиги ва
ифода этишнинг кенглиги ушбу тушунчанинг мазмунини янада 
теранроқ тушуниш ва қонун ости ҳужжатлари тизимини 
такомиллаштириш 
борасида 
илмий 
асослантирилган 
давлат 
сиёсатини 
ишлаб 
чиқишни 
тақозо 
қилади. 
Қонун 
ости 
ҳужжатларининг юридик табиатини ўрганишда қуйидаги элементлар 
мазмунини ккўриб чиқиш лозим бўлади: 1) қонун ости ҳужжатлари 
ижодкорлиги субъектлари; 2) қонун ости ҳужжатлари асосида тартига 
солинадиган чегара доираси; 3) ушбу ҳужжатларни қабул қилишнинг 
ҳуқуқий асослари; 4) қонун ости ҳужжатлари. 
Амалдаги қонунчиликка кўра қонун ости ҳужжатлари қаторига 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Президентининг 
фармонлари 
ва 
қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
қарорларини, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг 
буйруқлари ҳамда қарорларини, маҳаллий давлат ҳокимияти 
органларининг қарорларини киритиш мумкин.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling