56
ҳужжатларида, ҳужжатларда, моддалар ва бошқа шу кабиларда
ҳаволалар қилинганида ноқулайдир.
Шу сабабли ҳам норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар сарлавҳаларини
танлашга жиддий эътибор қаратилади.
5-§. Қонуннинг муқаддимасини шакллантириш
қоидалари
Муқаддима (кириш) - қонун лойиҳасининг мустақил қисми
бўлиб, у қонунни қабул қилиш
сабаблари, мақсадлари ва
вазифаларига доир тушунтиришларни ифода этади. Одатда, қонунда
муқаддиманинг бўлиши шарт ҳисобланмайди.
Муқаддима:
мустақил норматив кўрсатмаларга эга бўлмаслиги;
моддаларга бўлинмаслиги;
қонун чиқарилиши муносабати билан ўз кучини йўқотган деб
топилиши ёки ўзгартирилиши ва қўшимчалар
киритилиши лозим
бўлган бошқа қонунларга тааллуқли ҳаволага эга бўлмаслиги;
қонунда қўлланиладиган тушунчаларнинг аҳамиятини акс
эттирмаслиги;
рақамланмаслиги лозим.
Муқаддима қонун лойиҳасининг
бошланишида,
унинг номидан
кейин жойлаштирилади. Қоида тариқасида, қонун лойиҳасининг
тузилмавий бирликлари муқаддимага эга бўлиши мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: