Назорат учун саволлар
1. Норма ижодкорлиги техникасига изоҳ беринг.
2. Сифатли ва ҳаётий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул
қилишда норма ижодкорлиги техникасининг аҳамиятини муайян
мисоллар асосида таҳлил қилиб беринг.
3. Ҳуқуқий тартибга солишнинг мақсади ва вазифаларини
аниқлаш ҳамда тартибга солиш меъёрини танлаш қоидаларини
ёритиб беринг.
4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат матни, сарлавҳасини танлашга ва
муқаддимасини шакллантиришга оид қоидаларни майян мисоллор
асосида тушунтириб беринг.
5. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатга ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш ҳамда уларни бекор қилиш қоидаларини ёритиб беринг.
Мустақил таълим учун топшириқлар
1. Қонунчилик техникасининг энг муҳим талабларидан бири –
бу ҳар бир яратилган қонун, энг аввало, мантиқий мунтазамликка
асосланган ҳолда, бир-бирига боғлиқ ва ҳар бири олдинги норманинг
мазмунидан келиб чиқадиган нормалар тизимидан иборат бўлиши
керак. Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир норма яхлит бир тизимнинг
мустақил, бироқ ўзигача ва ўзидан кейинги нормаларга мазмунан
боғлиқ бирлиги сифатида жойлаштирилиши лозим. Лекин биз
қонунчиликда айрим ҳолатларда тизимлилик йўқолганлигини ёки
такрорлашларга йўл қўйилганлигини кузатамиз.
Қонунчиликдаги тизимлиликни таъминлашда эътибор қаратиш
лозим бўлган масалаларни таҳлил қилинг, унинг назарий-ҳуқуқий
асосларини ёритиб беринг.
2. Қонунчилик техникаси янги қонун лойиҳасини тайёрлаш,
амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар
киритишни, айрим қонун ҳужжатларини бекор қилиш билан боғлиқ
бутун фаолият жараёнида қўлланилади.
Қонунчилик техникасининг талаби бўлган норматив-ҳуқуқий
ҳужжат лойиҳасини тайёрлашда қонун ҳужжатларининг ҳолатини,
қўлланилиш амалиётини, жамоатчилик фикрини ва халқаро
тажрибани ўрганишни таҳлил қилинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |