Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


2-§. Ҳуқуқий тартибга солишнинг мақсади ва вазифаларини


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

 


47
2-§. Ҳуқуқий тартибга солишнинг мақсади ва вазифаларини 
аниқлаш ҳамда тартибга солиш меъёрини танлаш 
 
Ҳуқуқшунос олим, академик Ш.З.Ўразаев таъкидлаганидек, 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш жараёнида уларга 
шошма-шошарлик, вақтдан ўзиб кетиш, ҳадиксираш ва оқибатини 
пухта ўйламаслик, тез-тез ўринсиз ўзгартишлар киритавериш, 
шунингдек бир жойда тўхтаб, қотиб қолиш ҳоллари бўлмаслиги 
лозим
1
. Дарҳақиқат, бу борада шошма-шошарликка йўл қўймаслик 
учун ҳуқуқий тартибга солишнинг мақсади ва вазифаларини аниқлаш 
ҳамда тартибга солиш меъёрини тўғри танлаш жуда муҳим аҳамият 
касб этади. Шу сабабли, норма ижодкори “Норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар тўғрисида”ги ва “Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
Мажлисининг 
Қонунчилик 
палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги Қонунларда ҳуқуқий 
тартибга солишнинг мақсади ва вазифаларини аниқ белгилаш 
лозимлигини ва бунинг учун амалиётни ўрганиш, жамоатчилик 
фикрини ҳисобга олиш зарурлигини қайд этади. Жумладан, 
“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 20-
моддасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлашда лойиҳани ишлаб 
чиқувчи орган: 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашда ишлаб 
чиқувчи: 
қонун ҳужжатларининг ҳолатини, лойиҳани тартибга солиш 
предмети бўйича қўлланилиш амалиётини ўрганади; 
ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини ҳуқуқий 
жиҳатдан тартибга солишга салбий таъсир кўрсатаётган нуқсонлар ва 
зиддиятларни, шунингдек ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга 
бўлган ижтимоий эҳтиёжни, қонун ҳужжатларининг самарадорлигига 
таъсир этувчи сабаблар ҳамда шароитларни аниқлайди; 
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек айрим 
фуқароларнинг таклифларини, оммавий ахборот воситаларининг 
материалларини, илмий ва бошқа ташкилотларнинг, олимлар ва 
мутахассисларнинг маслаҳатлари ва тавсияларини, жамоатчилик 
фикрини 
аниқлашнинг 
бошқа 
воситалари 
маълумотларини 
умумлаштиради ҳамда улардан фойдаланади; 
1
Ўразаев Ш.З. Модель закона: какой ей быть? –Т.:Фан, 1990. –С.10. 


48
халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принциплари ва 
нормаларини ҳисобга олади, шунингдек ҳуқуқий жиҳатдан тартибга 
солиш борасида бошқа давлатлар тажрибасини ўрганади. 
Ўзбекистон Республикаси қонунларининг лойиҳалари қонунда 
белгиланган тартибда умумхалқ муҳокамасига қўйилиши мумкин. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик ёки 
мутахассислар муҳокамасига қўйилади. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик 
муҳокамаси 
манфаатдор 
давлат 
органлари, 
шунингдек 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда фуқаролик 
жамиятининг бошқа институтлари, ўзга ташкилотлар вакиллари, 
олимлар ва мутахассислар иштирокида ўтказилади. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг мутахассислар 
муҳокамаси 
тегишли 
илмий-тадқиқот 
муассасаларининг, 
тармоқларнинг вакиллари иштирокида ўтказилади. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг жамоатчилик ёки 
мутахассислар 
муҳокамаси 
иштирокчилари 
ишлаб 
чиқувчи 
томонидан унинг матни билан олдиндан таништирилиши лозим. 
Норматив-ҳуқуқий 
ҳужжат 
лойиҳасининг 
муҳокамаси 
жараёнида баён этилган таклифлар ва мулоҳазалар тавсия 
хусусиятига эга ҳамда ишлаб чиқувчи томонидан кўриб чиқилиши 
керак. Инобатга олинмаган таклифлар ва мулоҳазалар юзасидан 
тегишли тушунтиришлар берган ҳолда маълумотнома тайёрланади. 
Муҳокама материаллари норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилувчи 
органга кўриб чиқиш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини 
киритиш билан бир вақтда киритилади. 
“Қонунлар 
лойиҳаларини 
тайёрлаш 
ва 
Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш 
тартиби тўғрисида”ги Қонуннинг 14-моддасида эса қонун 
лойиҳасини тайёрлаш қонунчиликнинг ҳолатини чуқур ўрганишга, 
ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан 
тартибга солишга салбий таъсир кўрсатаётган нуқсонлар ва 
зиддиятларни 
аниқлашга, 
шунингдек 
амалдаги 
қонун 
ҳужжатларининг қўлланилиш амалиётини таҳлил этишга асосланиши 
кўрсатилган.
Ҳуқуқий тартибга солишнинг мақсади ва вазифалари аниқ 
белгилангач, тартибга солиш меъёрини танлаш имконияти юзага 
келади. Қоида тариқасида, ҳуқуқий тартибга солиш меъёри норматив-
ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилаётган органнинг ваколатлари 


49
доирасида танланади ҳамда қонунчиликда кўрсатилган шаклда қабул 
қилинади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланаётганда 
ҳуқуқий тартибга солишнинг мақсади ва вазифалари ҳамда тартибга 
солишнинг меъёрига доир барча масалалар норматив-ҳуқуқий 
ҳужжат 
лойиҳасининг 
концепциясида 
ифодаланиши 
лозим. 
“Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси 
Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби 
тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига асосан қонун лойиҳасининг 
концепцияда қуйидагилар белгиланиши лозим:

ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий ғояси, мақсади 
ва предмети; 

тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан 
тартибга солишнинг мазкур соҳада амалда бўлган қонунлар ҳамда 
бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили илова қилинган 
ҳолдаги умумий тавсифи ва ҳолатига берилган баҳо; 

қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурияти асослари; 

қонун лойиҳасининг асосий қоидалари; 

бўлғуси қонуннинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа 
оқибатлари тахмини.
Тартибга 
солинадиган 
муносабатларнинг 
ўзига 
хос 
хусусиятлари билан боғлиқ ҳолда қонунлар лойиҳалари қуйидаги 
шаклларда ишлаб чиқилади: 
1) Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонунлари ва 
қонунлари лойиҳалари; 
2) Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон 
Республикаси конституциявий қонунларига ҳамда қонунларига 
ўзгартиш, қўшимча ва тузатишлар киритиш тўғрисидаги қонунлар 
лойиҳалари; 
3) Ўзбекистон Республикаси қонунларини ёки уларнинг айрим 
нормаларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонунлар 
лойиҳалари. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling