Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
-§. Бошқа тил, касбий, оддий ва жаргон лексика
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хорижий тил.
- Касбий лексика.
2-§. Бошқа тил, касбий, оддий ва жаргон лексика Норма ижодкорлиги фаолиятида турли хил лексикалар қўлланилади. Маълумки, сўзлар келиб чиқиши, қўлланилиши ва бошқа сабабларга кўра лексик гуруҳларга бўлинади. Ушбу гуруҳлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларида кенг қўлланилади. Шу билан бирга, уларни қўллашда муайян талабларга амал қилиш лозим. Хорижий тил. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда қонунчилик ҳужжатларини тайёрлашда хорижий лексикадан ҳам муайян даражада фойдаланилмоқда. Миллий ҳуқуқий тизимга хорижий тил терминологиясининг кириб келишини чеклаш анча мураккаб масаладир. Бундай ҳолатларнинг олдини олишда хорижий тилдан фойдаланиш қоидаларини қўллаш муҳим аҳамият касб этади. Хорижий сўзлар ва ибораларни қўллашнинг умумий қоидасини қисқача қуйидагича ифодалаш мумкин, яъни қонунчилик ҳужжатлари матнида хорижий лексикадан ҳаддан ошиқ фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас. Қонунчиликда хорижий лексиканинг кенг қўлланилиши ҳуқуқий кўрсатмаларни тушунишни қийинлаштиради, уларнинг мазмунини англашни мураккаблаштиради, энциклопедик ва изоҳли луғатларга мурожаат қилишни талаб этади. Шу жиҳатдан олганда, қоонунчилик ҳужжатлари матнларида қуйидаги талабларга амал қилиш мақсадга мувофиқдир: 63 Биринчидан, қонунчилик ҳужжати матнини тайёрлашда хорижий тилга нисбатан ўзбек тилидаги сўзларга устунлик бериш лозим. Шу билан бирга, бунда хорижий сўзнинг ўрнига эскирган архаик атама ёки кўпчилик томонидан қўлланилмайдиган сўзлар истиснодир. Иккинчидан, хорижий сўзларни қўлламасликнинг иложи бўлмаган тақдирда, албатта тегишли сўзнинг маъно жиҳатидан ўзбек тилига нисбатан яқинроғидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Касбий лексика. Профессионал, яъни касбий лексика турли хил ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар, қуроллар, меҳнат предметларини номлаш мақсадида қўлланилади. Бу лексика ўз хусусиятига кўра, махсус лексика бўлиб, у инсон фаолиятининг жуда тор соҳаларида қўлланилади. Бинобарин, касбий лексика кундалик лексикада жуда кам қўлланилувчи сўзларни ўз ичига олади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида касбий лексикани қўллашда унинг кенг тарқалмаганлигини инобатга олиш лозим. Шунинг учун ҳам, мазкур лексикадан қонунчилик ҳужжатлари матнларини ишлаб чиқишда камроқ фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Шу билан бирга, касбий лексикани қонунчиликда умуман қўлламасликнинг иложи йўқ. Чунки айрим тор соҳаларда юзага келадиган ижтимоий муносабатларни тартибга солишда тегишли соҳалардан қўлланиладиган термин ва иборалардан фойдаланишга тўғри келади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам норма ижодкорининг иродаси тегишли қонунчилик ҳужжатларида аниқ ва равон ифодаланиши лозим. Шу жиҳатдан олганда, қонунчилик матнларида кенг тарқалган лексикага кирувчи сўзларни ишлатиш мақсадга мувофиқдир. Бундай сўзларга мисол тариқасида туризм, лизинг, ипотека, кредит, бюджет, франшайзинг ва шу каби сўзларни келтириш мумкин. Юқорида таъкидланганидек, касбий лексика асосан махсус қонунларда қўлланилиши кузатилади. Чунки бу қонунлар маълум гуруҳлар доирасига қаратилган бўлади. Бундай норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амалиётдан бир қатор мисолларни келтириб ўтиш мумкин: Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги ва “Радиочастота спектри тўғрисида”ги Қонунлар шулар жумласидандир. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling