Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2
Ҳуқуқий экспертиза – юридик ва жисмоний шахсларнинг
қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжат ёки унинг лойиҳаси бўйича унинг Конституция ва қонун ҳужжатларига, шунингдек, белгилаб қўйилган юридик техника қоидаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан хулоса бериш борасидаги фаолият. 78 жамоаси ёки бир мутахассис томонидан амалга оширилаётган режали илмий-техникавий, конструкторлик, тажриба, эксперимент ва бошқа шунга ўхшаш ишлар, гарчи махсус билимлардан фойдаланишнинг одатдаги шаклларини ташкил этувчи турли хил таҳлиллар, синовлар, ўлчашлар, тестлар, оралиқ ва пировард баҳолашлар билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлса-да, экспертиза ўтказишни талаб қилмайди. Агар таҳлиллар, синовлар, баҳолашлар ва шу кабиларнинг натижалари фаолият иштирокчиларининг ҳуқуқ билан қўриқланувчи қарама-қарши ёки мос келмайдиган манфаатларига дахл этса ва бу манфаатларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш лозим бўлса, уларни ўрганиш холисона ва асосланган ҳуқуқий ёки бошқарув қарорлари қабул қилишни таъминловчи ва мазкур фаолият иштирокчиларининг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини қўриқловчи тартиб-таомиллар доирасида амалга оширилмоғи даркор. Бундай ўрганиш экспертиза шаклида ўтказилиши лозим. Бунда зиддиятли вазиятларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлари қанчалик муҳим бўлса, экспертиза процессуал-ҳуқуқий тартибга солиш воситаси ҳам шунчалик муҳим ҳисобланади. Шундай қилиб, ҳуқуқ билан қўриқланадиган манфаатлар тўқнашуви доирасидан ташқарида экспертиза процессуал-ҳуқуқий институти ўз аҳамиятини йўқотади. Айрим олимлар ҳар қандай фаолият тури доирасидаги тадқиқот тартиб-таомили сифатидаги экспертиза умумий тушунчасини таърифлашга ҳаракат қилганлар. Масалан, Ю.В.Сидельников экспертизани қисман ноаниқлик шароитида қабул қилинаётган қарорларни асослантириш учун материаллар тайёрлаш мақсадида экспертиза объектларини таҳлил қилиш ва (ёки) баҳолаш учун экспертларни жалб қилиш йўли билан амалга оширилувчи баҳолаш- таҳлил фаолияти сифатида таърифлайди 1 . Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг ҳуқуқий экспертизаси - норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, амалдаги қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномаларига мувофиқлигини баҳолаш ва лойиҳанинг сифатини қўлланилган норма ижодкорлиги техникаси қоидалари нуқтаи назаридан аниқлаш учун ўтказиладиган махсус текширув. Агар қисман ноаниқлик шароитида таҳлил қилиш ва баҳолаш ҳар қандай текшириш жараёнида мавжудлигини ҳисобга олсак, 1 Сидельников Ю.В. Экспертиза: состояние и тенденция развития // Мировая экономика и международные отношения. –1997. -№ 2. –С.23. 79 кўрсатилган мезонлар текшириш таомили сифатидаги экспертизанинг моҳиятини намоён этмайди. Боз устига, улар экспертизани ҳар қандай қонуности фаолиятини амалга оширишда қарорлар қабул қилиш воситаси сифатида тавсифлаш учун етарли эмас. Демак, агар эксперт баҳолаш методидан фойдаланиладиган илмий ёки амалий билимнинг умумий методологияси тўғрисида эмас, балки ҳуқуқий тартибга солиш соҳаси тўғрисида сўз юритилаётган бўлса, у ҳолда экспертиза процессуал-ҳуқуқий институт сифатида, унинг тартиб-таомили эса – норматив йўл билан махсус тартибга солишни тақозо этувчи тартиб-таомил сифатида қаралиши лозим. Бунда ҳуқуқий ва бошқарув фаолиятининг айрим соҳаларида экспертиза тартиб-таомилларини процессуал тартибга солиш билан бирга, процессуал-ҳуқуқий институт сифатидаги экспертизанинг умумий принциплари, тушунчалари ва мезонларини, яъни унинг зиддиятсизлиги, умумий ҳуқуқ тизимига мувофиқлиги ва амалда қўллашнинг самарадорлигини таъминловчи умумий концепциясини ишлаб чиқиш керак бўлади. Шундай қилиб, ҳар қандай экспертиза текширишдан иборат, лекин ҳар қандай текширув ҳам экспертиза ҳисобланавермайди. Экспертизанинг процессуал табиати унинг муҳим белгисидир. Агар бу белги бўлмаса, экспертиза илмий билимнинг умумий методологиясига сингиб кетади ва ўз хусусиятини йўқотади 1 . Ҳуқуқий институт сифатида экспертиза фақат ҳуқуқий тартибга солиш соҳасида зиддиятли ҳуқуқий ва бошқарувга оид вазиятларни юмшатишда амал қилади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling