Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизага


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

 
4-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизага 
юбориш 
Сўнгги йилларда экспертиза кўплаб мамлакатлар қонунчилик 
амалиётининг анча муҳим қисмига айланди. У муайян даражада 
институционал тус олди
2
. Институционаллаштириш масаласига 
келсак, бунда тартиб-таомилга доир ва ташкилий чора-тадбирларни 
қайд этиш мумкин
3
.
1
Ралдугин Н.В. Правовая экспертиза проектов федеральных законов. –М.: МГУ, 1998. –С.48. 
2
Luttermann Karin. Übersetzen juristisher Texte als Arbeitsfeld der Rechtslinguistik // de Groot
Gérard-René; Schulze, Reiner [Hrsg.]. Recht und Übersetzen. Baden-Baden: Nomos, 1999. –Р.47-
57.
3
Müller Friedrich; Wimmer Rainer. Neue Studien zur Rechtslinguistik. Dem Gedenken an Bernd 
Jeand’Heur. (Schriften zur Rechtstheorie). Berlin: Duncker & Humblot, 2001. –Р.673. 


80
Қонунчилик экспертизаси норма ижодкорлигига нисбатан ҳар 
қандай 
услубий, 
оқилона 
ёндашувнинг 
муқаррар 
жиҳати 
ҳисобланади. Бу услубий ёндашувларнинг ҳаммаси амалда 
қонунчиликнинг воситавий тавсифига асосланади. Экспертиза 
ижтимоий ўзгаришлар воситаси бўлган қонунчиликнинг моддий 
сифатини янада оширишга ҳисса қўшишга уриниш ҳисобланади ва бу 
уриниш муайян даражада самара беради. 
Қонунларнинг ҳуқуқийлигини таъминлаш уларнинг лойиҳасини 
экспертизага юбориш (ўтказиш) орқали амалга оширилади. Қонун 
лойиҳаси қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга субъектлар томонидан 
қуйи палатага киритилгач, Қонунчилик палатаси Спикери томонидан 
соҳага оид қўмитага йўналтирилади. Масъул қўмита лойиҳани кўриб 
чиқиб, атрофлича ўрганиш учун ишчи гуруҳи тузади. Ишчи гуруҳи 
қонун лойиҳасини ўрганиш юзасидан қуйидаги саволларга жавоб 
топиши мақсад қилиб қўйилади: 
а) айнан мана шу мазмундаги қонун ҳужжатига ижтимоий 
ҳаётда эҳтиёжнинг мавжудлиги; 
б) уни қонун шаклида расмийлаштиришнинг долзарблиги; 
в) амалдаги қонунчиликка тегишли ўзгартиш билан тартибга 
солиш имкониятининг бор ёки йўқлиги; 
г) лойиҳа қонун ҳужжати мақомини олган тақдирда амалдаги 
қонунчиликка қандай таъсир кўрсатиши ва самарадорлиги ва 
бошқалар. 
Ишчи гуруҳи хулосани тайёрлагач, қўмита уни Олий Мажлис 
Қонунчилик палатаси Кенгашига тақдим этади. Лойиҳани қонун 
лойиҳаси сифатида Қонунчилик палатасини ялпи мажлисига киритиш 
учун Кенгаш аъзолари томонидан маъқуллаш талаб этилади. 
Кенгашда маъқулланган қонун лойиҳасини қуйи палатага биринчи 
ўқишга киритиш учун аввал юридик бўлим ҳуқуқий экспертиза 
ўтказиши керак бўлади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмитасининг ишчи гуруҳи 
асосан қонун лойиҳасининг мазмунига эътиборни қаратиб, жамиятга 
шу қонун керак ёки керак эмаслиги юзасидан хулоса берса, юридик 
бўлим эса Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонун 
ҳужжатларига мослиги, қонун ҳужжатларининг юридик жиҳатдан 
расмийлаштирилиши, юридик терминологияси қанчалик тўғри 
қўлланилганлиги, имловий хатолари, “қонун тили”ни ишлатиш усули 
(лойиҳадаги моддалар аниқ, равон, лўнда тушунарли ёзилганлиги) 


81
бўйича текширувдан ўтказади ва расмий юридик хулоса тегишли 
қўмитага тақдим этилади.
Қўмита юридик бўлим хулосасида кўрсатилган хато ва 
камчиликларни қонун лойиҳасига киритиш мажбуриятини олмаган, 
лекин қонун лойиҳасининг муҳокамалари ўтказилган пайтда тегишли 
соҳа мутахассислари билан бирга юридик бўлим масъул ходимлари 
ҳам қатнашиб, ўз фикрларини асослашлари мумкин. Мана шу жараён 
қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга киритилганида ҳам, учинчи ўқишга 
киритилганида ҳам амалга оширилиши мумкин бўлиб, унинг тартиби 
мажбурий тарзда белгиланмаган.
Худди шу тариқа амалиётни Олий Мажлиснинг юқори палатаси 
ҳисобланган Сенатда ҳам кузатиш мумкин. Бунда Сенат қўмиталари 
ва юридик бўлими қонун лойиҳалари билан эмас, балки, фақат 
қонуний кучга эга бўлмаган ва парламентнинг қуйи палатаси 
томнидан қабул қилинган қонунлар билан боғлиқлиги юзасидан 
фаолиятни амалга оширади. 
Юқорида айтиб ўтилган фикрлар парламент палаталарида 
ўтказиладиган “ички” экспертиза бўлса, “ташқи” экспертиза жараёни 
ҳам борки, у бевосита давлат органлари ва нодавлат ташкилотлари 
билан боғлиқдир. Яъни, масъул қўмита қонун лойиҳасини муҳокама 
қилиш жараёнида тегишли ташкилотларга лойиҳа нусхасини юбориб, 
амалиётда мавжуд камчиликларга нисбатан ўрганиб, ўз фикр ва 
мулоҳазаларини билдиришларини сўраши мумкин. Билдирилган 
фикр ва таклифлар қонун лойиҳасини такомиллаштиришда, қонун 
қабул қилинганда эса амалий самара бериш бир мунча таъминланади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling