Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига бериладиган
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2
6-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига бериладиган хулосалар “Қонун ҳужжатлари лойиҳалари юзасидан экспертиза хулосаларини тайёрлашда экспертлардан юқори малака талаб этилади” 1 . Шу боис, эксперт (ёки экспертлар гуруҳи) хулосаси ижтимоий ҳаётнинг муайян соҳасидаги махсус билимлардан фойдаланишга асосланади. Бундай хулосага ва у муайян орган ўз мажбурияти ёки масалани кўриб чиқишнинг белгиланган тартибига кўра экспертиза ўтказмасдан бериши лозим бўлган хулосадан айни шу жиҳати билан фарқ қилади. Яъни, экспертиза натижаларига кўра тузилган хулоса тегишли орган экспертиза ўтказмасдан тақдим этувчи хулоса билан бир хил эмас. Норма ижодкорлиги соҳасида изланиш олиб борган олимлар томонидан илгари сурилган илмий қарашлар ва мавжуд амалиёт шундан далолат берадики, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига бериладиган хулосалар кириш, баёнот ва асослантирувчи қисмлар ҳамда ҳуқуқий баҳодан иборат тартибда тузилади. Хулосанинг кириш қисмида қуйидагилар акс эттирилади: а) экспертиза ўтказувчи субъект – ташкилотнинг номи; б) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг экспертизани амалга оширувчи ташкилотга юборилган санаси; в) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг номи; г) норма ижодкорлиги субъекти; д) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қайси орган томонидан юборилганлиги; е) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси юзасидан ташкилот масъул тузилмаси ёки юридик хизмати томонидан берилган хулосаларнинг мавжудлиги ҳамда мазмуни. 1 Ҳасанова М. Қонун лойиҳаси бўйича ҳуқуқий экспертиза хулосаси ва унинг тузилиши // “Қонунчилик ҳужжатларини экспертиза қилиш муаммолари” мавзусидаги илмий-амалий семинар материаллари. Масъул муҳаррир Ф.Ҳ.Отахонов. –Т.: ТДЮИ, 2005. –Б.106. 85 Хулосанинг баёнот қисмида қуйидагилар акс эттирилади: а) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси структурасига кўра нечта боб, бўлим ва моддалардан иборат эканлиги б) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг мақсади ва ижтимоий аҳамияти. Хулосанинг асослантирувчи қисмида қуйидагилар акс эттирилади: а) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мослиги; б) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг Ўзбекистон Республикасининг амалдаги конституциявий қонунлари ва қонунларига мослиги; в) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро шартномаларга мослиги; г) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг норма ижодкорлиги техникаси қоидаларига мослиги; д) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг ҳуқуқни қўллаш амалиётига мувофиқлиги. Хулосанинг ҳуқуқий баҳо бериш қисмида қуйидагилар акс эттирилади: а) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қабул қилиш (тасдиқлаш) мақсадга мувофиқлиги; б) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини камчиликларни бартараф этган ҳолда қабул қилиш (тасдиқлаш) мақсадга мувофиқлиги; в) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини қабул қилиш (тасдиқлаш) мақсадга мувофиқ эмаслиги. Экспертлар норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳасига ҳуқуқий баҳо беришда мустақил бўлиши зарур ҳамда экспертиза ўтказишни топширган органнинг нуқтаи назари билан боғлиқ бўлмасликлари шарт. Хулоса якунида ҳуқуқий экспертизани ўтказган шахс ёки гуруҳ аъзолари номма-ном кўрсатилган бўлиши, хулоса у ёки улар томонидан имзоланган бўлиши лозим. Бундай ёндашувда, биринчидан, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини экспертизадан ўтказишни сўраб мурожаат қилган орган учун қайси мутахассис ёки мутахассислар фикр бергани кўринади. Чунки айрим ҳолларда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига берилган хулоса юзасидан туғиладиган саволларга айнан ўша мутахассис ёки мутахассислар 86 жавоб беришларига тўғри келади. Энг муҳими, бунда эксперт масъулиятини оширишга эришилади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling