Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


КОЛЛИЗИЯЛАР ВА БЎШЛИҚЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

КОЛЛИЗИЯЛАР ВА БЎШЛИҚЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ 
ЙЎЛЛАРИ 
 
Коллизия тушунчаси. Қонун ҳужжатларидаги коллизиялар ва 
уларни бартараф этиш усуллари. Қонун ҳужжатларидаги 
бўшлиқлар тушунчаси. Қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларнинг 
вужудга келиш сабаблари ва уларни аниқлаш усуллари. Қонун 
ҳужжатларидаги бўшлиқларни бартараф этиш йўллари. Қонун 
ҳужжатларидаги коллизиялар ва бўшлиқларни бартараф этишда 
норма ижодкорлиги техникасининг аҳамияти.
 
1-§. Коллизия тушунчаси 
Бугунги кунда юридик фанда зиддиятлар, шу жумладан, 
қонунчиликдаги коллизиялар юзасидан ягона ёндашув мавжуд эмас. 
Шундай бўлсада, тегишли адабиётларни таҳлил қилиш орқали ушбу 
тушунчага қуйидагича таъриф бериш мумкин: 
Қонунчиликдаги коллизиялар қуйидагиларда намоён бўлади:

ҳуқуқни тушунишда турли хил ёндашувлар ва қарашларнинг 
мавжудлиги; 

миллий ҳуқуқ тизими доирасидаги норма ва ҳужжатларнинг 
тўқнашуви; 

ҳорижий мамлакатларнинг қонунчилиги билан; 

миллий ва халқаро ҳуқуқ нормалари ўртасида юзага келад. 
Қонунчиликдаги коллизияларнинг белгилари:

жамият ижтимоий ривожланишида объектив тарзда юзага 
келадиган қарама-қаршилик ва зиддиятлар билан боғлиқ; 

ўзининг формал характерига эга

муайян турдаги ижтимоий муносабатларнинг бир қатор ҳуқуқ 
нормалари билан тартибга солинган ҳолдагина юзага келиши; 
Қонунчиликдаги коллизияларбу муайян турдаги 
ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилган 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасидаги қарама-қаршилик ва 
зиддиятлар. 
 


88

ҳуқуқ субъектларининг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга 
ошириш жараёнида муайян қийинчиликларни келтириб чиқариши ва 
бошқаларда. 
Қонунчиликдаги коллизиялар келиб чиқишига қуйидаги 
омилларни сабаб сифатида кўрсатиб ўтиш мумкин:
Биринчидан, объектив, яъни ижтимоий муносабатларнинг 
доимий тарзда ривожланиб ва ўзгариб бориши натижасида юзага 
келади. Бунда ҳуқуқ ижодкори доим ҳам тегишли ўзгаришларга мос 
равишда ҳуқуқ нормаларини шакллантириб боришга улгурмаслиги 
мумкин. 
Иккинчидан, субъектив: етарли тарзда ҳуқуқий маданият
демократик анъаналар ва тажрибанинг мавжуд эмаслиги; қонун ва 
бошқа норматив ҳужжатларнинг сифат даражасининг пастлиги; 
ҳуқуқдаги бўшлиқларнинг мавжудлиги; ҳуқуқ ижодкорлиги 
жараёнининг лозим даражада мувофиқлашмаганлиги; норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларнинг қатъий ва тўлиқ тизимлаштирилмаганлиги; 
тегишли давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятидаги 
камчиликлар; бюрократизм ва бошқа омилларда юзага келиши 
мумкин. 
Қонунчиликдаги коллизияларнинг қуйидаги: Конституция ва 
бошқа ҳужжатлар; қонунлар ва қонуности ҳужжатлари; бир орган 
томонидан қабул қилинган турли ҳужжатлар; турли хил органлар 
томонидан қабул қилинган ҳужжатлар ҳамда умумий ва махсус 
ҳужжатлар ўртасида юзага келадиган турларини кўрсатиб ўтиш 
мумкин. 
Қонунчиликдаги коллизиялар ҳуқуқий тизимнинг барқарор 
фаолият юритишига ҳалақит бериб, фуқаролар ҳуқуқларининг 
муайян даражада чекланишига ва ҳуқуқий тартибга солиш 
самарадорлигини пасайишига олиб келади ҳамда жамиятда ҳуқуқий 
тартибот ва қонунийлик, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият ҳолатига 
салбий таъсир ўтказади. Шу билан бирга, қонунчиликдаги 
коллизияларнинг мавжудлиги, ўз навбатида, ҳуқуқни қўллаш 
амалиётида ҳам ноқулайликлар келтириб чиқаради. Ушбу салбий 
ҳолатнинг 
мавжудлиги 
фуқароларнинг 
қонунчиликдан 
фойдаланишларини қийинлаштириб, жамиятда муайян даражада 
ҳуқуқий нигилизм ҳолатларининг юзага келишига сабаб бўлади. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling