Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
-§. Қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларнинг вужудга келиш
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2
4-§. Қонун ҳужжатларидаги бўшлиқларнинг вужудга келиш сабаблари ва уларни аниқлаш усуллари Ўзбекистон Республикаси миллий ҳуқуқий тизимни шакллантираётган бугунги кунда қонун ҳужжатларида вужудга келиши мумкин бўлган бўшлиқларнинг олдини олиш ва бартараф этиб бориш амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг мувафаққиятини таъминловчи муҳим омиллардан биридир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасида Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олиниши, 16-моддасида эса, бирорта ҳам қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституция нормалари ва қоидаларига зид келиши мумкин эмаслиги мустаҳкамлаб қўйилган 1 . Албатта, Конституцияда мустаҳкамланган ушбу қоидалар қонун ости ҳужжатларига ва қонунларга нисбатан Конституциянинг устунлигини сўзсиз тан олинишини кўрсатади ҳамда мамлакатимизда мукаммал қонун ҳужжатлари яратилишига замин бўлади. Бунинг учун, албатта, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмунан адолатли ва ҳуқуқий кучга эга бўлиши билан бир қаторда бевосита таъсир этиш кучига эга бўлиши керак, амалиётда пайдо бўладиган ҳар қандай масалаларни ҳуқуқий тизим қоидаларига мувофиқ ҳал қилишга имкон бериш зарур. Бунинг учун қонунлар пишиқ-пухта бўлиши, яъни масалани ҳал этиш учун ижрочиларга оширилганда ва кўпинча бир-бирига зид бўлган норматив ҳужжатлар ва йўриқномалар билан чеклаб қўйилганда сансалорликни имкони борича камайтириши керак. Таъкидлаш жоизки, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар республикамиз Конституцияси асосида қанчалик даражада мукаммал 1 Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси – Тошкент, Ўзбекистон, 2017. – Б.4. 94 ишланмасин, маълум вақт ўтиши билан уларда назарда тутилмаган, лекин ҳуқуқ нормалари билан тартибга солиниши зарур бўлган янги ижтимоий муносабатлар вужудга кела бошлайди ёки мавжуд муносабатлар янгича аҳамият касб этади. Айнан шу ҳолатлар ҳуқуқдаги муайян бўшлиқнинг вужудга келишига сабаб бўлади. Дарҳақиқат, қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаш ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятининг мураккаб ва масъулиятли иш тури ҳисобланади. У норма ижодкоридан катта билим ва тажрибани ҳамда шу давлатнинг Конституцияси ва амалдаги қонун ҳужжатлари тизимидан ҳамда норма ижодкорлиги техникаси қоидаларидан хабардор бўлишини тақозо қилади. Бу борада Э.Х.Халилов фикрларини келтириб ўтиш ўринлидир, яъни “ҳозирги пайтда айрим қонунлардаги камчиликлар уларни ишлаб чиқувчиларнинг етарли даражада тайёр эмаслиги туфайли вужудга келмоқда. Жумладан, депутатларнинг юқори юридик маълумотларга эга эмаслиги салбий натижаларини бермоқда. Қонун ижодкорлиги барча ижодий фаолият сингари қонуншуносдан нафақат умуммаданиятни, балки қонун ҳужжатларини шакллантириш ва ифодалаш билан боғлиқ махсус билим ва малакаларни ўзлаштиришни тақозо этади” 1 . Ҳар қандай мамлакатнинг қонун ҳужжатлари юксак савияда бўлиши, авваламбор, шу давлатнинг қонун яратиш, уни қабул қилиш иши билан шуғулланувчи масъул кишиларига, тўғрироғи, қонун қабул қилувчи орган - парламент аъзоларининг маълум маънода қонун тузиш илмидан хабардор бўлишига, уларнинг фаол иштирок этишига боғлиқ 2 . Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling