Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

1. Грамматик шарҳлаш. Грамматик шарҳлашда норматив-
ҳуқуқий ҳужжат нормасининг умумий моҳиятига эмас, балки ундаги 
алоҳида терминлар, сўзлар ёки маълум гап моҳиятига ёки маълум 
гаплар гуруҳига эътибор берилади. Шунинг учун, норматив-ҳуқуқий 
ҳужжат лойиҳаларини тайёрлашда ҳуқуқшунос ва тилшунос 
олимларнинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш зарур. Бу норматив-
ҳуқуқий ҳужжатдаги терминларни ва муайян атамаларни қўллашда 
хатоликларга йўл қўйилишининг олдини олади. 
2. Мантиқий шарҳлаш. Мантиқий шарҳлаш грамматик 
шарҳлашдан фарқли равишда қонун ва нормадаги сўзларнинг том 
маъносини аниқлашга эмас, балки норма ижодкори ифодалаб 
бермоқчи бўлган ва аниқ сўз шаклида кўрсатиб қўйилмаган 
қоиданинг моҳиятини аниқлашга хизмат қилади. Мантиқий шарҳлаш 
орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг икки хил талқин қилиниши 
келиб чиқади. Уларнинг биринчиси, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг 
асл моҳияти бўлса, иккинчиси, мантиқий шарҳлаш орқали 
аниқланган моҳияти.
Мантиқий шарҳлаш услубини фақат биттагина норматив-
ҳуқуқий ҳужжатни шарҳлаш учунгина эмас, балки норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар тизимини шарҳлаш ва у орқали маълум бир хулосага 
келиш учун ҳам қўллаш мумкин.
3. 
Тизимли 
шарҳлаш. 
Муайян 
турдаги 
ижтимоий 
муносабатларни 
тартибга 
солишга 
қаратилган 
қонунчилик 
ҳужжатларидаги бўшлиқларни аниқлашда уларни тизимли таҳлил 
этиш муҳим аҳамият касб этади. Бинобарин, ҳуқуқ тизимига 
бирлашган 
норматив 
ҳужжатлар 
бир-бирини 
тўлдириб, 
аниқлаштириб туради ва ижтимоий муносабатларни тўлиқроқ 
тартибга солинишини таъминлайди. Тизимли шарҳлашда тегишли 
норматив-ҳуқуқий ҳужжат нормаси бошқа турдош нормалар билан 
таққосланади ва улар ўртасидаги зиддиятлар аниқланади. Бу усулдан 


97
қонун ҳужжатлари янги таҳрирда қабул қилинганда ёки бошқаси 
билан алмаштирилганда, эскисида назарда тутилган ва янгисида 
назарда тутилиши керак бўлган ҳолатлар эътибордан четда қолиб 
кетмаганлигини аниқлашда фойдаланиш мумкин. 
Агар ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи норма бошқа 
ҳуқуқий ҳужжатга ҳавола қилса, у ҳавола қилаётган норматив 
ҳужжатга мурожат қилиш лозим бўлади. Агар ҳавола қилинган 
норматив ҳужжат бўлмаса, бу ҳолда ўз ўзидан бўшлиқ мавжудлиги 
аниқланади. Ҳуқуқдаги бўшлиқнинг вужудга келишининг олдини 
олиш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжат нормаси билан бир 
қаторда у ҳавола қилаётган нормалар ҳам қабул қилиниши лозим, акс 
ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қўллаш жараёнида ҳуқуқдаги 
бўшлиқ вужудга келиши мумкин. 
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 64-
моддаси 4-қисмида “Акциядорлик жамиятининг ҳуқуқий мавқеи 
ҳамда акциядорларнинг ҳуқуқ ва бурчлари ушбу Кодекс ва бошқа 
қонунлар билан белгиланади”, дейилган. Бу ерда кўриб 
турганимиздек, бошқа қонунлар деганда қонуншунос қандай 
қонунлар эканлигини назарда тутмаган. Албатта, қонунларда бундай 
ҳолатларнинг киритиб қўйилиши тартибга солинувчи объект 
доирасининг кенглиги ва битта қонун нормаси билан тартибга солиб 
бўлмаслигида ифодаланади. Шунингдек, қонунда киритиб қўйилган 
“бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланади”, деган жумла шундай 
ҳолат белгиланган қонундан ҳам аввал ҳам кейин қабул қилинадиган 
қонунларни назарда тутади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling