Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Ҳуқуқдаги бўшлиқни аниқлаш усуллари


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

Ҳуқуқдаги бўшлиқни аниқлаш усуллариИжтимоий воқелик 
тез суръатлар билан ривожланиб бораётган бир вақтда ҳуқуқдаги 
бўшлиқларнинг келиб чиқиши объектив ҳолатдир. Бинобарин, бундай 
шароитда мавжуд муносабатлар янгича тус олади ҳамда янги 
муносабатлар вужудга келади. Улар эса, ўз навбатида ҳуқуқий 
тартибга солинишни талаб этади. Норма ижодкори ҳуқуқдаги 
бўшлиқлар келиб чиқишининг олдини олиш учун ижтимоий 
муносабатларни доимий равишда кузатиб, зарур ҳолларда уни 
тартибга солувчи нормаларни такомиллаштириб бориши зарур. 
Ҳуқуқдаги бўшлиқни аниқлаш нима учун талаб этилади? Бунинг 
ўзига хос бир неча объектив омиллар мавжуд.
1
Халилов Э.Х. Становление и развитие высшего законодательного органа государственной 
власти Республики Узбекистан. Автореф. дисс. ... доктор. юрид. наук. –Т.: 2000. –С.28-29. 
2
Саидов А.Х., Кўчимов Ш.Н. Қонунчилик техникаси асослари. –Т.: Адолат, 2001. –Б.5-6. 


95
Ҳуқуқдаги бўшлиқни бартараф этиш жараёни уни аниқлагандан 
кейин амалга ошириладиган жараён ҳисобланади. Аввало ҳуқуқдаги 
бўшлиқ аниқлаб олинади, таҳлил қилинади ва шундан сўнгина 
бартараф этиш чоралари кўрилади. 
Албатта, ҳуқуқдаги бўшлиқни аниқлаш уни қидиришни 
англатмайди. У амалиётда ваколатли шахс томонидан маълум бир 
масалани ҳал қилиш даврида келиб чиқади, яъни ваколатли шахс 
ҳуқуқни қўллаш даврида қонун ҳужжати нормаларида ечимини 
топиши лозим бўлган масалалар тўлиқ кўрсатиб берилмаганлигига 
тўқнаш келади. 
Ҳуқуқдаги бўшлиқни аниқлаш жараёнида қуйидагилар тадқиқ 
этилади: 
Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар тўлиқ таҳлил этилса 
ҳуқуқдаги бўшлиқнинг ҳақиқатда мавжудлиги ёки йўқлигига аниқ 
жавоб олиш мумкин бўлади. 
Ҳуқуқдаги бўшлиқни аниқлашнинг юқорида кўрсатиб ўтилган 
йўларидан ташқари бошқа услублари ҳам мавжуд. Хусусан, 
В.В.Лазарев 
бунда 
формал-юридик 
ва 
конкрет-социологик 
услубларни кўрсатиб ўтади, яъни ҳуқуқдаги бўшлиқни аниқлашнинг 
формал-юридик услубига шарҳлаш (грамматик, мантиқий, тизимли ва 
тарихий-сиёсий), аналогия, қарши хулоса бериш ва бошқаларни; 
конкрет-социологик услубга кузатиш, статистик маълумотларни 
таҳлил қилиш, ижтимоий фикрни аниқлаш, эксперимент ва б. ларни 
киритади
1

1
Лазарев В.В. Пробелы в праве и пути их устранения. –М.: Юрид. лит., 1974. –С.57-128. 
а) амалдаги ҳуқуқ тизимининг мазмуни 
б) у ёки бу ҳужжатнинг қабул қилинишига сабаб бўлган 
ёки қабул қилинишини талаб қилувчи моддий ижтимоий 
муносабатлар 
в) ҳужжатни чиқариш билан боғлиқ муносабатлар 
г) давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти 
д) ҳуқуқни қўллаш амалиёти 
е) ҳуқуқий онг 


96
Формал-юридик услуб амалдаги ҳуқуқ тизимни мазмунини 
ишлаб чиқиш ва таҳлил этиш билан боғлиқ махсус воситалар 
йиғиндисини англатади.
Амалдаги қонунчиликдаги ҳуқуқдаги бўшлиқни аниқлаш учун 
грамматик, мантиқий, тизимли ва тарихий-сиёсий шарҳлашларни 
биргаликда қўллаш мақсадга мувофиқдир. Чунки уларни алоҳида 
алоҳида қўллаш амалдаги қонунчилик ҳақида етарли тассавур ҳосил 
қилишга имкон бермайди ва баъзи бир муаммоли ҳолатларга олиб 
келиши мумкин.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling