Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


-§. Қонун ҳужжатларидаги коллизиялар ва бўшлиқларни


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

6-§. Қонун ҳужжатларидаги коллизиялар ва бўшлиқларни 
бартараф этишда норма ижодкорлиги техникасининг аҳамияти 
 
Норма 
ижодкорлиги 
техникасининг 
қонунчиликдаги 
бўшлиқларни бартараф этишдаги аҳамияти қуйидагиларда намоён 
бўлади: 
1) норма ижодкорлиги техникасига амал қилинишини лозим 
даражада йўлга қўйиш орқали ҳуқуқ нормалари билан тартибга 
солиниши лозим бўлган муносабатларни эътибордан четда 
қолдирилишнинг олдини олиш мумкин; 
1
Лазарев В.В., Липень С.В., Саидов А.Х. Теория государства и права: Учебник. Под ред. 
акад. Абдурахманова К.Х. –М.: Рос. экон. акад., 2007. –С.358. 
2
Одилқориев Ҳ.Т. Ўзбекистон Республикасида қонун чиқариш жараёни. –Т.: Ўзбекистон, 
1995. –Б.73-85. 


102
2) жорий қонунчиликда бир турдаги ижтимоий муносабатлар 
бир бирига зид турли хил нормалар билан тартибга солинишининг 
олди олинади; 
3) норма ижодкорлиги техникаси қоидаларига амал қилиш 
орқали қонунчиликда термин ва тушунчалар бирхиллаштирилади. 
Бир хил муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларда ҳар хил терминларнинг ишлатилиши жиддий хато 
хисобланмасада норма ижодкори томонидан бир хил тушунчалар 
ишлатилишига эътибор қартилиши лозим. Зеро, ушбу холатлар ҳам 
маълум даражада бўшлиқларнинг келиб чиқишига сабаб бўлиши 
мумкин;
4) норма ижодкорлиги техникаси қоидаларига амал қилиш 
орқали муайян даражада “ҳуқуқдаги дастлабки бўшлиқ”ларнинг олди 
олинади; 
5) 
норма 
ижодкорининг 
қабул 
қилинаётган 
қонун 
ҳужжатларининг сифат жиҳатдан мукаммал ишлаб чиқилишида, 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг 
тили 
ва 
ифода 
услуби 
масалаларини эътиборга олишида кўринади; 
6) норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси қабул қилинишдан 
олдин уни ҳар томонлама экспертизадан (тили, техникаси, услуби, 
маъно ва мазмуни, халқаро ва миллий меъёрларга мослиги ва 
бошқалар) ўтказилишида намоён бўлади;
7) норма ижодкорлиги фаолияти юзасидан ҳуқуқшунос ва 
тилшунос олимларнинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва улар 
томонидан норма ижодкорлиги техникаси ва экспертизаси бўйича 
фундаментал илмий тадқиқот ишлари олиб борилиши мақсадга 
мувофиқдир. 
Таъкидлаш жоизки, норма ижодкорлиги жараёнида норма 
ижодкорлиги техникаси қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг 
сифатини, самарадорлигини ва мукаммаллигини таъминлашда ҳамда 
шу асосда мамлакатимизда барпо этилаётган ҳуқуқий демократик 
давлатнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдеворини яратишда муҳим ўрин 
тутади. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling