Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2
1-§. Ҳуқуқни шарҳлаш тушунчаси Ҳуқуқ нормасини шарҳлаш масаласи замонавий юриспруденциянинг энг долзарб мавзуларидан бири ҳисобланади. Ҳуқуқни шарҳлаш махсус юридик категория сифатида ўзининг алоҳида маъносига эга. Ҳуқуқни амалга оширишда унинг умумий маъноси тегишли тарзда муайян ҳаётий шарт-шароитга татбиқан аниқлаштирилади. Амалиётда ҳуқуқий нормалар тўғри татбиқ этилиши ва қўлланиши учун уларни шарҳлаш зарур бўлади. Ҳуқуқ нормасини шарҳлаш натижасида уларнинг мазмун-моҳияти ҳуқуқ нормаларининг матндаги ифодасига мос келиши таъминланиши лозим. Моддий маданият объектлари бўлган санъат асарларини шарҳлаш ёки ёзма манбалар матнини талқин этиш бунга мисол бўла олади. Ёзма манбалар матнини шарҳлаш ибораси ҳуқуқни шарҳлаш жараёнида қўлланилади 1 . Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш мазкур фаолиятни амалга ошираётган шахсларнинг ҳуқуқий онги даражаси, касбий маҳорати ва маданиятига боғлиқ бўлади. Шу жиҳатдан олганда, муайян бир қонун ҳужжатининг шарҳланиши ким, қандай ва қайси мақсадни кўзда тутганлигига қараб турлича бўлиши мумкин. Бунда асосан субъектив омил кўпроқ аҳамият касб этади.Чунки шарҳлаш субъектлари турлича сиёсий, аҳлоқий ва ҳуқуқий онгга, айрим ҳолларда эса, улар 1 Теория государства и права: Учебник // Х.Т.Адилкариев, И.Т.Тультеев, Н.П.Азизов и др. Под общей редакцией проф. Х.Т.Адилкариева. –Т.: Академия МВД Республики Узбекистан, 2014. –С.392. “Шарҳлаш” лотинча “interpretatio” иборасининг маъносини билдиради. У инсоният томонидан яратилган турли моддий ва номоддий буюмларни изоҳлашни англатади. 105 бир-бирига қарaма-қарши бўлган мафкуравий нуқтаи-назарларга эга бўладилар. Бу эса ўз навбатида, ҳуқуқни тушуниш ва шарҳлашга муайян даражада салбий таъсир ўтказиши ҳамда кейинчалик қонунчилик билан у тартибга соладиган ижтимоий воқелик ўртасида коллизияларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Айниқса, ушбу ҳолат қонун ҳужжатларида ноаниқ ва кўп маъноли атама ва тушунчалардан фойдаланиш оқибатида келиб чиқади. Агар миллий қонунчилигимизни шу нуқтаи-назардан таҳлил қиладиган бўлсак, бунда юқоридаги мулоҳазаларимизни асослайдиган қатор мисоллар мавжуд эканлигини кўрамиз. Тегишли юридик адабиётларни таҳлил қилар эканмиз, уларда барча ҳуқуқ нормалариними ёки фақат ноаниқ, яъни юридик коллизияларни келтириб чиқариши мумкин бўлган нормаларни шарҳлаш зарурми, деган масала юзасидан бахс-мунозаралар мавжудлигини кўрамиз 1 . Агар ҳуқуқ нормалари билан ижтимоий воқеликда юзага келадиган энг муҳим муносабатлар тартибга солинишини эътиборга оладиган бўлсак, фикримизча, барча ҳуқуқ нормалари ҳеч бўлмаганда норасмий тарзда бўлсада, шарҳланиши лозим. Бу эса, ўз навбатида, ҳуқуқ нормасининг мазмун ва моҳиятини тўғри англаш ва татбиқ этиш ҳамда коллизион ҳолатларнинг олдини олишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Таъкидлаш жоизки,норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда акс этган ҳуқуқ нормаларининг руҳи билан уни ифода этиш усули ва шакли ўртасида тўла уйғунликка доим ҳам эришиб бўлмайди. Бундай ҳолатларда юзага келган коллизияларни ҳал этиш асосан шарҳлаш усули орқали амалга оширилади. Ҳуқуқда шарҳлаш зарурати унинг шакли ва мазмуни ўртасидаги эҳтимол тутилган зиддиятлар билан ҳам юзага келади. Чиндан ҳам ҳуқуқ мазмуни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ўз ифодасини топади, лекин, афсуски, бу ҳужжатлар ҳамиша ҳам норма ижодкори иродасини ифодалайвермайди. Юридик техниканинг паст даражаси, техник йўналишдаги камчилик ва нуқсонлар ҳуқуқдаги бўшлиқларга, қарама-қаршиликларга, унинг мазмуни бузилишига олиб боради. Бундай ҳолатларда шарҳлаш юридик кўрсатманинг ҳақиқий мазмунини билишнинг муҳим шарти бўлиб қолади. Ҳуқуқни шарҳлаш тушунчаси адабиётларда турлича талқин этилади. Баъзи бир муаллифлар, ҳуқуқни шарҳлаш деганда фақат 1 Теория государства и права. Матузов Н.И., Малько А.В. – М.: Юристъ, 2004. – С.512 . 106 ҳуқуқ нормаси мазмунини аниқлаб олишни тушунсалар, бошқалар эса, ҳуқуқий норма мазмунини тушунтиришни шарҳлаш деб ҳисоблайдилар. Учинчи ёндашув тарафдорларининг фикрича, ҳуқуқни шарҳлаш – ҳуқуқ мазмунини ҳам аниқлаш, ҳам тушунтириб беришдан иборат. Ҳуқуқни шарҳлаш тушунчасини идрок этишда дастлабки икки ёндашувда бир томонламаликка йўл қўйилади. Аслида, қонунчиликни шарҳлаш – қонун ва қонуности ҳужжатларнинг мазмунини аниқлаш ва уни тушунтириб беришдан иборат мураккаб ижодий жараён бўлиб, ҳар икки жиҳатнинг ягоналигида намоён бўлади 1 . У.Тожихонов ва А.Саидовлар “шарҳлаш орқали ҳуқуқнинг маъноси аниқлаб берилади, ҳуқуқнинг маъноси тушунтириб берилади ва ниҳоят шарҳлаш воситасида ҳуқуқнинг маъноси аниқланиб, ҳам тушунтириб берилади” 2 деб таъкидлайдилар. Шарҳлашнинг мақсади қонун чиқарувчи идорасининг ҳуқуқ нормасида мужассамлашган ифодасини ушбу норма билан боғлиқ деб ҳисобланган тасаввур ва тушунчаларни ифодалашдан иборат. Шарҳлашнинг асосий вазифаси қонун чиқарувчи идора қонун ҳужжатида баён этган қоиданинг мазмунини очиб беришдир 3 . Г.Тастанбекованинг фикрича, ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш – бу ҳуқуқ ижодкорлиги субъектларининг ҳуқуқ нормасида ифодаланган норматив тарзда тартибга солувчи умумий иродасининг мазмунини англаш ва уни тушунтириб беришга йўналтирилган кўп қиррали ва мураккаб ижодий-таҳлилий жараёндир 4 . Шарҳлаш – оддий фикрлашга доир жараён ёки шунчаки ҳужжатларни ўрганиш эмас, балки ақлий, иродавий ва ташкилий фаолият ва маълум вақтда кечадиган жараёндир. У ўзида иккита алоҳида мустақил компонентни жамлайди: аниқлаб олиш ва тушунтириб бериш. 1 Давлат ва ҳуқуқ назарияси. Дарслик.проф. Ҳ.Т.Одилқориев умумий таҳрири остида. Ўзбекистон Республикаси ИИВ. –Т.2009. –Б.423. 2 Саидов А., Тожихонов У. Ҳуқуқ назарияси. –Т: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси.2001. –Б.220. 3 Давлат ва ҳуқуқ назарияси.-Т., Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2009, –Б.426. 4 Тастанбекова Г.С. Ҳуқуқни шарҳлаш: ўқув қўлланма. –Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2016. –Б.12. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling