Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш – бу ҳуқуқ нормаларининг 
мазмуни, мақсади ва моҳиятини аниқлаш ва тушунтиришга 
йўналтирилган (қаратилган) фаолият. 
 


107
Аниқлаб олиш – норма мазмунини “ўзи учун” тушуниш ва 
англаш жараёни. Тушунтириб бериш – бошқалар учун ўзлаштирилган 
мазмунни етказиб бериш ва тушунтириб бериш жараёнидир
1

Юридик фанда ва амалиётда ҳуқуқни шарҳлаш ва қонунни 
шарҳлаш терминлари бир хилда фойдаланилади. Бир томондан
ҳуқуқни шарҳлаш деганда норматив актлардаги термин ва 
ибораларнинг мазмуни ва моҳиятини аниқлашга йўналтирилган аниқ 
ақлий жараён тушунилади. Бошқа томондан, ҳуқуқ нормаларини 
шарҳлаш (қонун нормаларини шарҳлаш) деганда ҳуқуқ нормаларини 
ифодаловчи тил қоидаларининг жамланмасида ифодаланадиган ақлий 
фаолият натижаси сифатида тушунилади. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлаш масаласи қуйидаги 
учта муҳим масалани ўз ичига олади: 
1) татбиқ этиладиган ҳуқуқий нормаларни шарҳловчи 
субъектларни аниқлаш (булар: давлат органлари – давлат 
ҳокимиятининг олий ва маҳаллий вакиллик органлари; ижро этувчи 
органлар - Прeзидeнт, Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар, туманлар
шаҳарлар ҳокимлари, турли вазирликлар ва давлат қўмиталари; 
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар – суд, прокуратура, адлия, ички 
ишлар идоралари ва бошқалар, жамоат бирлашмалари, мансабдор 
шахслар ва фуқаролар). 
2) татбиқ қилинадиган ҳуқуқий нормаларнинг мазмунини 
аниқлаш учун мантиқий, грамматик, тарихий ва систeматик усуллар 
қўлланилади; 3) татбиқ этилаётган нормаларнинг ҳажми бўйича ва 
юридик кучига қараб шарҳлаш
2

Норматив ҳуқуқий ҳужжат ва ҳуқуқни шарҳлаш тушунчалари 
ўртасидаги нисбат масалаларини ўрганиш ҳуқуқ нормаларини 
қўллаш жарёнининг мазмун-моҳиятини англашда муҳим аҳамиятга 
эга. 
Ҳуқуқ нормаларини шарҳлашда ҳуқуқни амалга ошириш, 
айниқса, ҳуқуқни қўллаш жараёнларида муҳим ўрин тутади. Бу 
мутлақо қонуний ҳол. Зеро, ҳуқуқни қўллашдан олдин унинг маъно 
ва мазмунини яхшилаб англаб олиш керак. Шарҳлаш жараёнида тари-
хий-сиёсий шарт-шароитларни, ҳуқуқий норма мақсади ва ижтимоий 
1
Теория государства и права. Коллектив авторства. Учебник. –М.1998. –С.302-303. 
2
Давлат ва ҳуқуқ назарияси: Олий ўқув юртларининг ҳуқуқшунослик мутахассислиги 
бўйича таълим олаётган талабалари учун. Бобоев Ҳ.Б., Исломов З.М., Чориёров У. // Масъул 
муҳаррирлар: Ҳ.Б.Бобоев, Ҳ.Т.Одилқориев. –Т.: “Иқтисодиёт ва ҳуқуқ дунёси” нашриёт уйи, 
2000. –Б.307. 


108
йўналганлигини аниқлаб олиш зарур. Шу маънода айтиш мумкинки, 
ҳуқуқни шарҳлаш – махсус юридик ваколатли органларнинг ҳуқуқни 
қўллашни тартибга солиш мақсадида ҳуқуқий нормалар талаблари 
мазмунини аниқлаш ва тушунтириш бўйича фаолиятини англатади. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling