Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

 
3-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш 
 
Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
тўғрисида”ги Қонунининг 27-моддаси “Вазирликлар, давлат 
қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини 
давлат рўйхатидан ўтказиш” деб номланади. Унга кўра, вазирликлар, 
давлат қўмиталари ва идоралар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул 
қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида уларни давлат рўйхатидан 
ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим 
этадилар
1
.
Мазкур 
Қонуннинг 
44-моддасида 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни давлат ҳисобига олиш тушунчасига қуйидагича таъриф 
берилган: Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига олиш 
ушбу ҳужжатларни марказлаштирилган тарзда йиғиш, қайд этишни, 
уларнинг фондларини яратиш ва назорат ҳолатида сақлаб туришни 
ҳамда бундай ҳужжатлар ҳақидаги марказлаштирилган ахборотларни 
ўз 
ичига 
олади. 
Қонун 
ҳужжатларида 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни давлат ҳисобига олишга доир қўшимча талаблар 
белгиланиши мумкин. 
1
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 583-модда 
 
Консолидация 

бу 
тизимлаштиришнинг 
шундай 
шаклидирки, бунда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмунига 
ўзгартиришлар киритилмайди, лекин бу нормалар мустақил 
юридик акт сифатида ўзининг кучини йўқотади. 


124
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига олишни 
амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги 
томонидан белгиланади. Шунингдек, бу борадаги муносабатлар 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 
августдаги 
304-сонли 
“Қонун 
ҳужжатларини 
туркумлашни 
такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга 
солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва “Ўзбекистон 
Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисоби 
тўғрисида”ги низом қоидалари билан ҳам тартибга солинади. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга олишни ташкил этиш 
қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилади:

ахборот ҳажмининг тўлиқлиги. Унга кўра тегишли барча 
ахборотлар ҳисобга олинади ва шу асосда ахборот массивидаги 
бўшлиқлар ва йўқотишларнинг олди олинади; 

ахборотнинг ишончлилиги. Бунда расман эълон қилинган 
норматив ҳужжатларнинг матни тақдим этилади ва шу билан бирга, 
унга кейинчалик киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам тегишли 
тарзда киритилган бўлади; 

ундан фойдаланишнинг қулайлиги. Ушбу тамойилни қўллаш 
асосида тегишли ҳуқуқ нормаси ҳақидаги зарур маълумотларни 
тезкорлик ва сифатли асосда топиш имконияти туғилади. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳисобга (рўйхатга) олишнинг 
қуйидаги турлари мавжуд: журналга қайд этиш, картотека юритиш, 
автоматлаштирилган ҳолда ҳисобга олиш. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни журналга қайд этишда мазкур 
ҳужжатнинг реквизитлари фиксация қилинади. Унинг қуйидаги 
турлари мавжуд: хронологик-норматив ҳужжатлар уларнинг қабул 
қилинган вақтига қараб қайд этилади; алфавитли-предметли - 
норматив ҳужжатлар алфавит асосида тартибга солиш предметига 
қараб жойлаштирилиб чиқилади. Масалан, ижара, ипотека, ирригация 
ва ҳоказо; тематик-предметли – бунда барча норматив ҳужжатлар 
тегишли ҳуқуқ соҳалари ва ҳуқуқ институтлари бўйича 
жойлаштирилади. Норматив ҳужжатларни журналга қайд этиш 
тартибидан нисбатан ҳужжатлар камроқ қабул қилинадиган ёки 
қўлланиладиган идораларда фойдаланилади. 
Картотека юритиш усули – бу муайян тизим бўйича 
картотекаларни 
яратиш 
ҳисобланади. 
Бунда 
картотекаларда 
ҳужжатнинг асосий реквизитлари (ҳужжат тури, унинг номи, 
чиқарилган вақти, расмий нашр қилинган жойи) ёки тўлиқ 


125
ҳужжатнинг ўзи келтирилиши мумкин. Картотека бўлимлари 
олдиндан ишлаб чиқилган рубрикаторлар ёки йўналишлар асосида 
белгиланади. 
Тегишли 
карточкаларни 
топиш 
кўлда, ярим 
автоматлаштирилган ёки тўлиқ автоматлаштирилган режимларда 
амалга оширилади. Норматив ҳужжатларни ҳисобга олишнинг 
бундай шакли қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятининг 
марказий органларида ҳамда йирик корхона ва ташкилотларда 
қўлланилади. Чунки, мазкур идоралар ўз фаолиятлари давомида 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг кенг доираси билан тўқнаш 
келадилар.
Қонунчиликни автоматлаштирилган ҳолда ҳисобга олиш 
замонавий компьютер техникаси ва ахборот технологияларини жорий 
этиш орқали амалга оширилади. Ҳисобга олишнинг бундай шакли 
қуйидаги устунликларга эга: 

компьютер хотирасига амалда чекланмаган миқдорда ҳуқуқий 
ахборотларни жойлаштириш мумкин; 

қонунчилик ва унинг қўлланилиши амалиёти ҳақидаги 
маълумотларни тезкор ва тўла ҳажмда олиш имкониятининг 
мавжудлиги; 

компьютер 
технологиялари 
зарур 
бўлган 
ҳуқуқий 
ахборотларни шу заҳоти чиқариш ва исталган миқдорда кўпайтириш 
имконини беради. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling