Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

 
Назорат учун саволлар 
 
1. 
Норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни 
тизимлаштириш 
тушунчасининг мазмунини ёритиб беринг. 
2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштиришнинг норма 
ижодкорлиги жараёнидаги аҳамиятини мисоллар асосида ёритиб 
беринг.
3. 
Норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни 
тизимлаштиришнинг 
турларини кўрсатиб беринг.
4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш тартиби 
юзасидан фикрларингизни амалдаги қонунчилик асосида баён 
қилинг. 
5. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштиришда ахборот 
технологияларидан фойдаланишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини 
таҳлил қилинг. 


126
Мустақил таълим учун топшириқлар 
 
1. Мамлакатимизда 
ҳуқуқий 
тизим 
тармоқларини 
кодификациялаш иши анча ривожланган бўлиб, бугунги кунда қатор 
кодекслар амал қилиб турибди. Ушбу кодексларнинг деярли 
барчасига шарҳлар ёзилган бўлиб, уларда ҳуқуқни қўлловчи учун 
ҳуқуқ нормаларининг асл маъно ва мазмуни батафсил тушунтириб 
берилган. 
Мамлакатимизда қонун ҳужжатларини кодификациялаш
жараёнини таҳлил қилиб, қайси соҳа ёки масалалар бўйича 
кодификациялар зарурлигини илмий манбалар ва амалиёт асосида 
таҳлил қилинг. 
2. Қонун ҳужжатларини тизимлаштиришнинг инкорпорация, 
консолидация ва кодификация каби турлари билан бир қаторда 
уларни ҳисобга олиш тизими ҳам мавжуд. Қонун ҳужжатларини 
ҳисобга олиш ҳам уларни тизимлаштиришнинг бир кўриниши бўлиб, 
бунда улар йиғилади, сақланади, рўйхатга олинади ва уларни тезгина 
топиш ва назорат ҳолатида ушлаб туриш мақсадида муайян тартибда 
жойлаштирилади. 
Ўзбекистонда қонун ҳужжатларини ҳисобга олиш тизими ва 
унинг субъектлари фаолиятини ҳуқуқий асос ва амалиёт асосида 
таҳлил қилинг. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling