Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш турлари


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

2-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш турлари: 
кодификация, инкорпорация, консолидация 
 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш турлари 
сифатида кодификация, инкорпорация, консолидацияни кўрсатиш 
мумкин. 
Кодификация – бу норматив актларни уларнинг мазмунига 
ўзгартириш киритиш орқали мантиқий асосда ягона норматив 
ҳужжатга тизимлаштиришдир. Кодификация қилиш жараёнида 
эскирган нормалар тугатилади, бутун ҳуқуқ тизимидаги зиддиятлар 
бартараф этилади, ҳуқуқий бўшлиқлар тўлдирилади. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни кодификациялаш қуйидаги 
белгилари билан фарқланади: 
биринчидан, кодификациялаш фаолияти билан фақат ваколатли 
ҳуқуқ ижодкорлиги органлари конституциявий ва бошқа қонуний 
ваколатлар асосида шуғулланади; 
иккинчидан, кодификациялаш натижасида олдин амалда 
бўлганларидан жиддий фарқланувчи нормаларни ўз ичига олган янги 
норматив-ҳуқуқий ҳужжат яратилади; 
учинчидан, кодификациялаштирилган ҳужжат йиғма ҳужжат 
ҳисобланади. Чунки унда олдин турли ҳужжатларда акс этган, лекин 
1
Сабуров Н., Сайдуллаев Ш. Давлат ва ҳуқуқ назарияси / Ўқув қўлланма. –Тошкент: ТДЮИ, 2011. – Б 114-115. 
 
Кодификация - қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни кодекслар чиқариш йўли билан тизимга солишдир. 


121
ижтимоий муносабатларнинг маълум бир соҳасини тартибга солишга 
хизмат қилган нормалар бир жойга жамланади
тўртинчидан, 
кодификацияланган 
ҳужжат 
ижтимоий 
муносабатларнинг муайян соҳасида амал қилувчи ҳужжатлар орасида 
асосийси ҳисобланади (масалан, Фуқаролик кодекси); 
бешинчидан, 
кодификациялаш 
натижасида 
яратиладиган 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижтимоий муносабатларни узоқ вақт 
давомида тартибга солишга мўлжалланган. Улар ижтимоий ҳаётдаги 
эҳтимол тутилган ўзгаришларни ҳисобга олиб, келажакда юзага 
келадиган янада такомиллашган ижтимоий муносабатларни тартибга 
солиш имкониятига эга бўлади. 
Кодификацияланган ҳужжатлар ўз мазмуни ва номига кўра уч 
асосий турга бўлинади: 
Қонун асослари – бу ҳуқуқнинг муайян соҳаси ёхуд давлат 
бошқаруви муайян доирасининг муҳим қоидаларини белгилаб бе-
рувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатдир. Кодификациялашнинг бундай 
шакли федератив ёки иттифоқ давлатларида қўлланилади (шу 
маънода Собиқ Иттифоқ ва иттифоқдош республикалар қонунлари 
асосларини эсланг). 
Кодекс – ижтимоий ҳаётнинг асосий соҳаларида амал қилувчи 
ҳамда 
ҳуқуқий 
тизимнинг 
барқарорлигини 
талаб 
этувчи 
кодификациялашган ҳужжатларнинг энг кенг тарқалган туридир 
(Фуқаролик кодекси, Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ва 
бошқалар). 
Устав, Низом – булар нафақат қонунлар, балки бошқа ҳуқуқ 
ижодкорлиги органлари томонидан (масалан, Президент ёки Ҳукумат 
томонидан) 
ҳам 
чиқариладиган 
махсус 
амал 
қилувчи 
кодификациялашган ҳужжатлардир: Умумқўшин уставлари, Темир 
йўл устави ва бошқалар кодификацияланган ҳужжатлар қаторига ки-
ради. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling