Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
-§. Ахборот-қидирув ва эксперт тизимлари билан ишлаш
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2
4-§. Ахборот-қидирув ва эксперт тизимлари билан ишлаш Жамиятда ҳуқуқий ахборот олишга бўлган эҳтиёжнинг ошиши мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар натижасида вужудга келган янги ижтимоий муносабатларнинг юзага келиши билан боғлиқ. Янги ижтимоий муносабатлар, ўз навбатида қонунчилик соҳасига ҳам таъсирини кўрсатмай қолмайди. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ўз навбатида, ушбу ижтимоий муносабатларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари қабул қилиш орқали тартибга солиб бориши лозим бўлади. Ушбу жараёнлар фуқаролар томонидан ахборотга, хусусан ҳуқуқий ахборотга бўлган талабни ошишига олиб келади. Шу ўринда, ҳуқуқий ахборотлар жамланган ахборот-қидирув ва эксперт тизимлари мазкур эҳтиёжни қондириш борасидаги муаммоларни ҳал этишда муҳим аҳамият касб этади. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда ҳуқуқий ахборотларни олишнинг анъанавий манбаларига нисбатан ахборот-қидирув ва эксперт тизимларидан фойдаланиш тез суръатларда ўсиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан, ахборот-маълумот тизимларини ишлаб чиқарувчи юридик шахслар бу каби тизимларни тарқатишни ташкил этишнинг асосий йўналишларига қўйидагиларни киритмоқдалар: норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг асосий эталон банкини яратиш, тегишли имкониятларни ўз ичига олган дастурий маҳсулотлар мажмуини шакллантириш; 136 яратилган ахборот-маълумот тизимларининг ахборот эталон банкини тўлдириб туриш жараёнини ташкил этиш; ахборот-маълумот тизимларининг ахборот эталон банкидан энг янги ҳуқуқий ахборотни фойдаланувчиларга тезкорлик билан етказишни ташкил этиш; фойдаланувчилар талаблари бўйича ҳуқуқий ахборотни қидириш ва бериш; ҳуқуқий ахборотлар юзасидан маслаҳат марказларини ташкил этиш; юридик ва жисмоний шахслар учун ҳуқуқий ахборотнинг очиқлигини таъминловчи механизмларни яратиш. Ахборот-қидирув ва эксперт тизимлари фаолиятининг қўйидаги бир қатор жиҳатларини кўрсатиб ўтиш мумкин: ҳуқуқий (ижтимоий онгга ҳуқуқий ахборотни етказиш йўли билан таъсир этиш); маркетинг(талабни ўрганиш ва таклифни шакллантириш, фойдаланувчиларни топиш, ҳуқуқий тарғиботни ўз ичига олган реклама ва эълонлардан фойдаланиш); ташкилий(ҳуқуқий ахборотни тарқатишнинг шакллари, восита ва усуллари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ҳамкорлик қилиш). Бугунги кунда мамлакатимизда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқий ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондириш, уларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлашини соддалаштириш ва осонлаштириш мақсадида ахборот-қидирув ва эксперт тизимлари ташкил этилган. Булар қаторига “Право” ва “Norma” ахборот ҳуқуқий тизимларини киритиш мумкин. “Norma” ахборот ҳуқуқий тизими ўз ичига қуйдагиларни олади: норматив- ҳуқуқий ахборот маълумотлари базаси; иқтисод ва юридик ахборотлари маълумотнома ва методик тушунтириш шаклида берилган; махсус молия-иқтисод даврий матбуот нашрларининг электрон шакллари. “Право” тизими – Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бўлимлар бўйича жойлаштирилган ҳужжатлари тўпламини ўз ичига олган ҳуқуқий ахборот маълумотлари базаси бўлиб, раҳбар, банкир, ҳисобчи, ҳуқуқшунос фаолиятида вужудга келадиган ҳуқуқий муаммоларни ҳал этиш учун мўлжалланган. “Право” тизими ўзбек, 137 рус, инглиз тилларидаги ахборот базаларини ўз ичига олади. “Право” тизими ахборот базасидан 40000 дан ортиқ қонунчилик ҳужжатлари ўрин олган бўлиб, унинг қидирув тизими фойдаланувчини қизиқтирган масала юзасидан ахборотни топишда анча қулайликларга эга. Жумладан, маълумотлар базаси гиперматн ҳаволалар билан берилган бўлиб, у турли норматив ва қонунчилик ҳужжатларига ёки ҳужжатнинг бир қисмидан бошқа қисмига ўтишда фойдаланувчи учун қийинчилик туғдирмайди. Маълумотлар базаси ҳафтада бир марта янгиланади, янги ҳужжатлар ишчи базага қўшилади, ўз кучини йўқотган ҳужжатлар эса “Архив”га жойлаштирилади. Фойдаланувчи учун керакли ҳужжатларни компьютернинг бошқа дастурларига кўчириш ёки нусха олишнинг оддийлиги ушбу ахборот-қидирув тизимининг ҳар бир фойдаланувчи учун муҳим аҳамиятга эгалигидан далолат беради. Ахборот-қидирув ва эксперт тизимларидан фойдаланиш жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқий ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондириш, уларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ишлашини соддалаштириш ва осонлаштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Қонун ҳужжатларини билиш ва ундан фойдаланишни аҳолига таъминлаб бериш, унинг ҳолатини назорат қилиш бу – давлатнинг мажбуриятидир. Фуқаролар амалдаги қонунчилик билан танишиш учун зарур шароитлар яратилишидан умидвор бўлишга ҳақлидирлар. Қонун ҳужжатларини билиш ва ундан фойдаланишни аҳолига таъминлаб бериш, унинг ҳолатини назорат қилиш бу – давлатнинг мажбуриятидир. Фуқаролар амалдаги қонунчилик билан танишиш учун зарур шароитлар яратилишидан умидвор бўлишга ҳақлидирлар. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги “Қонун ҳужжатларини туркумлашни такомиллаштириш ва ҳуқуқий ахборотларни тарқатишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли Қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан LexUz — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси яратилган. LexUz нинг мақсади, аҳолининг ҳуқуқий маданияти даражасини кўтариш, қонунчилик ҳужжатларидан юридик ва жисмоний шахсларнинг кенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш, жамиятни ҳуқуқий ахборотлаштириш тизимини такомиллаштиришдан иборатдир. Бугунги кунда LexUz фойдаланувчилари тизимдан ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига 138 оид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни топишлари мумкин. Улар орасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, кодекслар ва қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва фармонлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган идоравий норматив ва бошқа ҳужжатлар мавжуд. Ҳозирда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази Ўзбекистон Республикаси қўшилган ёки ратификация қилган халқаро ҳужжатларни тизимга киритиш устида иш олиб бормоқда. Бу эса, албатта, фойдаланувчиларга қўшимча қулайликлар яратади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling