Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


11-МАВЗУ. НОРМА ИЖОДКОРЛИГИДА АХБОРОТ


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

 


127
11-МАВЗУ. НОРМА ИЖОДКОРЛИГИДА АХБОРОТ 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ 
 
Ахборот технологиялари тушунчаси ва уларнинг норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш жараёнидаги роли. 
Ҳужжатлар билан ишлашни автоматлаштириш. Норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар 
лойиҳаларини 
тайёрлаш 
жараёнида 
электрон 
ҳужжатларнинг аҳамияти. Ахборот-қидирув ва эксперт тизимлари 
билан ишлаш. 
1-§. Ахборот технологиялари тушунчаси ва уларнинг норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш жараёнидаги роли 
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида норма ижодкорлиги 
фаолияти соҳасида туб демократик ислоҳотлар амалга оширилиб 
келинмоқда. Хусусан, қонунчилик ҳокимияти органининг икки 
палатали парламент сифатида қайта шакллантирилганлиги, норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, қабул қилиш бўйича ҳуқуқий 
базанинг 
ташкил 
қилингани 
қабул 
қилинаётган 
қонун 
ҳужжатларининг сифати ва самарадорлиги ошишига олиб келди. Шу 
билан бирга, қонун ҳужжатларини қабул қилиш жараёнининг ҳамда 
ушбу 
жараён 
асосида 
яратиладиган 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг сифати ва мукаммаллиги кўп жиҳатдан норма 
ижодкорлиги техникасини такомиллаштиришга, ундан самарали 
фойдаланишга боғлиқ. 
Дунё ахборот макони хусусан, ҳуқуқий ахборот тармоғидан 
фойдаланиш борасида янги замонавий технологияларни яратиш 
билан бир қаторда, мамлакатимизда умуммиллий ахборот 
майдонининг 
ягоналиги, 
давлат 
органларининг 
ахборот-
коммуникация тузилмасидан муваффақиятли фойдаланиш, давлат 
органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, уларга кириш 
имкониятини яратиш, давлат бошқаруви органлари томонидан қабул 
қилинаётган қарорларнинг таҳлили билан танишиш, давлат органлари 
фаолияти устидан назорат олиб бориш каби масалаларини кўзда 
тутадиган “Электрон ҳукумат” тизимини яратиш давлатимиз 
сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгилаб 
олинган.


128
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 7 сентябрда қабул 
қилинган “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни 
таъминлаш тўғрисида”ги қонуни фуқароларнинг ҳуқуқий ахборотдан 
фойдаланиши учун кенг имкониятлар яратди.
Қонуннинг асосий 
мақсади ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни 
таъминлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат 
бўлиб, унда ҳуқуқий ахборотдан фойдаланиш давлат томонидан 
кафолатланиши мустаҳкамлаб қўйилди
1
. Шу билан бирга, қонунда 
давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва мансабдор шахслар ҳар 
кимга ҳуқуқий ахборотдан фойдаланиш имкониятини белгиланган 
тартибда таъминлаши шарт экани, шунингдек, вазирликлар, давлат 
қўмиталари ва идораларининг ҳуқуқий ахборотни белгиланган 
тартибда, жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни юбориш, эълон 
қилиш, ўз расмий веб-сайтига жойлаштириш орқали тарқатиши 
белгилаб қўйилди. Яъни ҳуқуқий ахборотдан фойдаланувчилар ҳеч 
қандай тўсиқларсиз ҳуқуқий ахборотни излаш, олиш ва уни тарқатиш 
имкониятига эга бўлмоқда. Қонуннинг яна бир жиҳати, ахборот-
кутубхона ва таълим муассасалари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш 
органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ҳам 
ҳуқуқий 
ахборотни 
тарқатиш 
ва 
ундан 
фойдаланишни 
таъминлашдаги ўрни ва иштироки белгиланди.
Норма ижодкорлиги техникаси янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат 
лойиҳасини тайёрлаш, амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва 
қўшимчалар киритишни, айрим қонун ҳужжатларини бекор қилиш 
билан боғлиқ бутун фаолият жараёнида қўлланилади. Таъкидлаш 
жоизки, анча мураккаб бўлган ушбу жараёнда, норма ижодкорлиги 
техникасини қўллашнинг самарадорлигини ошириш учун замонавий 
ахборот-технологияларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. 
Зеро, норма ижодкорлиги фаолиятининг бевосита объекти ва унинг 
натижаси бўлиб, ҳуқуқий ахборот ҳисобланади. Ўз ўрнида, ҳуқуқий 
ахборот ўз ичига ҳуқуқни тушуниш бевосита ёки билвосита 
кўмаклашувчи ёки норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни тадбиқ этишга 
таъсир қилувчи умум эътироф этилган воситалар билан қайд этилган 
ҳар қандай яхлит ёзувлар (расмий ҳужжатлар, муаллифлик асарлари, 
ОАВ хабарлари)ни олади. Ҳуқуқий ахборотнинг асосий турларига 
қўйидагиларни киритиш мумкин: 
1
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 944-модда 


129
1) миллий ҳуқуқ тизими доирасига кирувчи норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар; 
2) халқаро ҳуқуқ нормалари; 
3) норматив-техник ҳужжатлар (стандартлар, классификаторлар, 
қоидалар мажмуи, регламент, уставлар); 
4) ҳуқуқни қўллаш амалиётининг умумлашган шакллари 
(Конституциявий суд, умумий юрисдикция судларининг қарорлари); 
5) иш юритиш ҳужжатларининг намуналари; 
6) юридик тушунча ва атамалар луғати; 
7) қонун ҳужжатларининг шарҳлари, ҳуқуқий масалаларга оид 
муаммоли, оммавий, таҳлилий ва илмий ишлар; 
8) ҳуқуқ ижодкорлиги жараёнини таъминловчи ҳужжатлар 
айланиши. 
Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқий ахборотларни тўплаш, 
сақлаш, фойдаланиш жараёнлари, ўз навбатида замонавий ахборот 
технологияларни қўллашни тақозо этади. Зеро, глобаллашув ва 
жамиятни 
ахборотлаштириш 
жараёнлари 
тез 
суръатларда 
ривожланиб бораётган бугунги кунда жамият ҳаётининг турли 
соҳаларида замонавий ахборот технологияларининг роли ва аҳамияти 
тобора ошиб бормоқда.
Биз 
яшаётган 
ахборот 
асрида 
ахборот-коммуникация 
технологиялари аллақачон бир давлат чегарасидан чиқиб халқаро 
миқёс касб этмоқда ва ҳар бир шахс ҳаётининг ажралмас қисмига 
айланиб бормоқда. Албатта, ушбу жараёнлар, ўз навбатида, жамият 
ҳаётини ташкил этишнинг барча соҳаларида ахборот алмашинувини 
самарали йўлга қўйиш ва бунда илғор ахборот технологияларидан 
кенгроқ фойдаланиш заруриятини келтириб чиқаради. Шу ўринда, 
ахборот технологияларига таъриф берадиган бўлсак, ахборот 
технологиялари – бу ахборотни сақлаш ва қайта ишлаш билан банд 
кишилар меҳнатини самарали ташкил этиш усулларини, ҳисоблаш 
техникаси ҳамда уни ташкил этиш методи, ишлаб чиқариш 
ускуналари, уларнинг амалий татбиқ этилиши, шунингдек, улар 
билан боғлиқ ижтимоий, иқтисодий ва маданий муаммоларни 
ўрганадиган ўзаро боғлиқ илмий, технологик, муҳандислик фанлари 
мажмуидир. 
Бинобарин, ахборот технологияларининг ривожланиб бориши 
инсоният 
фаолиятининг 
турли 
йўналишларининг 
электрон 
кўринишга 
кириб 
боришига 
олиб 
келади. 
Хусусан, 
демократлаштириш жараёнларида ахборот технологияларидан 


130
фойдаланиш натижасида илмий муомалага электрон демократия 
термини кириб келди, бунда ижтимоий ва сиёсий ҳаётда фуқаролар 
иштирокини кенгайтириш ва демократик институтлар фаолиятини 
такомиллаштиришда ахборот-коммуникация технологиялари ва 
ахборот инфраструктурасидан фойдаланиш назарда тутилмоқда. Шу 
ўринда қўйидаги рақамлар орқали норма ижодкорлиги техникасида, 
ахборот технологияларидан фойдаланиш қанчалик самара беришини 
кўришимиз мумкин. 
Глобал доирада ҳуқуқий ахборотнинг миқёсига баҳо берадиган 
бўлсак, бунга бир қатор рақамларни мисол қилиб келтиришимиз 
мумкин. Европа Иттифоқи таркибига кирувчи Европа мамлакатлари 
амалдаги қонунчилиги ҳажми 150 минг ҳуқуқий актлардан ошади. 10 
минг маълумотлар базасидан иборат тақсимот тизими 3 млрддан 
ортиқ ҳужжатларни ўз ичига олиб, уларнинг асосий қисми инглиз 
тилида сўзлашувчи мамлакатлар миллий ҳуқуқига тааллуқлидир. Ўз-
ўзидан кўриниб турибдики, замонавий ахборот технологияларидан 
фойдаланмасдан туриб, бундай ҳажмдаги ҳуқуқий ахборотлар билан 
ишлаш мумкин эмас. 
XXI асрда “виртуал реаллик” – Интернет глобал тармоғининг 
жадаллик билан ривожланаётганлиги, ўз ўрнида ҳуқуқшунослик 
соҳасида муайян муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда. 
Албатта ушбу ҳолат мазкур соҳани тегишли равишда ҳуқуқий 
тартибга солинишини талаб этади. Қонунчилик жараёнида глобал 
интернет тармоғи билан бирга, турли компьютер дастурларидан 
фойдаланиш ҳам муҳим аҳамият касб этади (иш юритиш тизими, 
матн таҳрирловчилари, орфография текшируви воситалари, Интернет 
дастурларини кўриш, электрон почта ва бошқ.).

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling