Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Англо-саксон ҳуқуқ оиласида қонунлар


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

2. Англо-саксон ҳуқуқ оиласида қонунлар. Англо-саксон 
ҳуқуқ оиласи манбалари тизимида қонунлар ҳам муҳим ўринни 
эгаллайди. Англия ва Канададан ташқари (уларда қонунлар – 
“статут”лар) умумий ҳуқуқнинг бошқа мамлакатларида улар “қонун”, 
деб номланади. Айрим ҳолатларда қонун тушунчасига статутлар 
билан биргаликда, қонунчилик ҳужжатлари ҳам киритилади. Умумий 
ҳуқуқ ривожланишининг тарихий босқичларида бундай ҳужжатлар: 
ордонанс, ассиз, провизиялар деб номланган. Ҳозирги кунда қонун 
(статут) тушунчаси кенг маънода ўз ичига қонундан ташқари тож 
актлари ва бошқа кўплаб, турли хил қонун ости актларини ҳам 
қамраб олади. Бундай ҳолатда қонун тушунчаси, суд қарорлари яъни 
прецедентларга қарама-қарши ўлароқ, норматив-ҳуқуқий акт 
тушунчаси билан узвий ҳолатда тушунилади. Қонун қатьий юридик 
маънода мамлакатнинг олий қонунчилик органи томонидан 
чиқариладиган (Англия, Канада, Австралияда - парламент, АҚШда 
1
Саидов А.X. Ҳозирги замон асосий ҳукукий тизимлари. –Т.: ТДЮИ, 2004. –Б.252. 


143
федерал даражада - парламент, штатлар даражасида эса 
легислатуралар) расмий, ёзма шаклда ифодаланган ҳужжат сифатида 
тан олинади. 
Юридик адабиётларда англо-саксон ҳуқуқ оиласида қонунларни 
қуйидаги мезонлар бўйича таснифланиши кўрсатиб ўтилган: 
биринчидан, юридик кучига кўра қонунлар конституцион, 
оддий ёки жорий қонунларга бўлинади. Англия ва Канадада 
конституция мавжуд эмас. Унинг ўрнини конституцион актлар 
эгаллайди. Англияда булар: Парламент тўғрисидаги 1911 йиддаги 
акт, 1911 йилдаги Парламент тўғрисидаги актни ўзгартириш 
тўғрисидаги 1949 йилдаги қонун, 1937 йил ва 1964 йиллардаги Тож 
вазирлари тўғрисидаги акт, 1969 йилдаги ҳалқ вакиллиги тўғрисидаги 
акт, 1972 йилдаги маҳаллий ўз-ўзини бошқариш тўғрисидаги акт, 
1975 йилдаги Тож вазирлари тўғрисидаги акт ва бошқалар. Канадада 
1982 йилги Канада акти ва 1982 йилги Канада актига қўшимча 30 та 
акт. 
Қонунлар ўртасида коллизия юзага келадиган бўлса, вақт 
бўйича кейинроқ қабул қилинган қонунлар устун кучга эга бўлади. 
Қабул қилинган қонунлар мустақил бўлиб, олдин қабул қилинган 
қонунлар билан боғлиқ бўлмайди;
иккинчидан, федератив тузилишдаги давлатларда (Австралия, 
Канада, АҚШ) қонунлар федерал қонунлар ва федерациянинг 
алоҳида субъектлари даражасида қабул қилинган қонунларга 
бўлинади; 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling