Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

учинчидан, ваколатли қонунчилик вақтинчалик ва ҳамма вақт 
мақсадли, қатъий функционал характерга эга бўлади. Ваколатли 
актнинг вақтинчалик характерга эга эканлиги унинг амалда бўлиш 
муддатининг чекланганлигида (фавқулодда ҳолат давомидагина 
амалда бўлиши) ҳамда қабул қилинган вақти билан кучга кириш 
вақтида кўринади. Масалан, “1946 йилги ваколатли ҳужжатлар 
тўғрисида”ги Актга кўра Тож вазирларининг ваколатли қонунчилик 
ҳуқуқи асосида қабул қилган айрим буйруқлари ва кўрсатмалари 
парламент палаталари томонидан улар қабул қилингандан кейин қирқ 
кун ичида тасдиқланиши лозим. Акс ҳолда, бундай ҳужжатлар 
юридик кучга эга бўлмайди. 
Ваколатли қонунчилик бўйича актларни қабул қилиш “умуман”, 
яъни у ёки бу ижтимоий муносабатларни тартибга солиш учун эмас, 
балки муайян вазифаларни бажариш ва конкрет мақсадларга эришиш 
юзасидангина амалга оширилади
тўртинчидан, ваколатли қонунчилик тартибида қабул қилинган 
актлар мажбурий назорат остига олинади. Англия мисолида бундай 
назоратнинг қуйидаги учта тури мавжуд: парламент, суд ва 
маъмурий. 
Парламент назорати парламентнинг палаталарида фаолият 
юритадиган махсус қўмиталар томонидан амалга оширилади. Мазкур 


146
назорат асосан ваколатли актни лойиҳасини қабул қилишдан тортиб, 
уни амалга оширишгача бўлган жараённи қамраб олади. 
Суд назорати парламент назоратидан фарқли ўлароқ, доимий 
эмас, балки танлов характерига эга. Бунда суд ваколатли қонунчилик 
асосида қабул қилинган актга суд муҳокамаси жараёнида тўқнаш 
келгандагина уни амалга ошириб, бундай ҳужжатни ҳам уни қабул 
қилиш процедураси юзасидан ҳам унинг мазмуни юзасидан 
назоратни амалга оширади. 
Маъмурий назорат вазирликлар ва марказий идоралар 
томонидан амалга оширилади. 
Одатлар. Ҳуқуқий одат. Англо-саксон ҳуқуқ оиласида 
ҳуқуқнинг дастлабки манбаи (шакли) бўлиб ҳуқуқий одат 
ҳисобланади. 
Ҳар қандай одат ҳам ҳуқуқий одатга айлана олмайди, балки 
маълум бир гуруҳ, синф ёки бутун жамиятнинг манфаатларига жавоб 
бера оладиган ва давлат томонидан санкцияланган одатгина ҳуқуқий 
одат бўлиши мумкин. 
Инглиз ҳуқуқ тизимида ҳуқуқий одат, энг аввало, ақл доирасида 
бўлиши; статут (қонунлар) ҳуқуқига зид бўлмаслиги; қадим 
замонлардан бери амалда бўлиб келган бўлиши лозим. Қадим 
замонлардан буён деганда, 1189 йилдан кейинги, яъни қирол Ричард I 
(Ричард Шерюрак) Англия тахтига ўтирган вақт назарда тутилади. 
1275 йилги Вестминстер статутига кўра, ушбу вақтдан кейин юзага 
келган ҳуқуқий одатларгина ҳуқуқ манбаси сифатида эътиборга 
олинади. 
Шу билан бирга, ҳуқуқий одат судлар томонидан ҳуқуқ манбаси 
сифатида тан олиниши учун қуйидаги талабларга жавоб бериши 
лозим: 

ҳуқуқий одатлар амал қилиниши жараёнида бирор марта ҳам 
қонун тартиби билан тўхтатилмаган бўлиши; 

“тинч йўл билан, ошкора ва тўғри” қўлланилиши; 

ўзининг мазмуни ва моҳиятига кўра аниқ ифодаланиши; 

мавжуд ҳуқуқ нормалари билан муайян маънода уйғунликда 
бўлиши ва статут ҳамда умумий ҳуқуққа зид келмаслиги
Ҳуқуқий одат – узоқ давр мобайнида амалда бўлиш 
натижасида шаклланган ва давлат томонидан умуммажбурий 
қоида сифатида тан олинган юриш-туриш қоидаси. 
 


147

татбиқ этилаётган ҳудудда яшаётган аҳоли томонидан тан 
олиниши, ҳурмат қилиниши ва унга риоя этилиши. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling