Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Англо-саксон ҳуқуқининг бошқа манбалари


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

3. Англо-саксон ҳуқуқининг бошқа манбалари. Умумий 
ҳуқуқ амалда бўлган мамлакатларнинг ҳуқуқ тизимларида прецедент 
ва қонунлар билан бир қаторда ҳуқуқнинг бошқа манбалари 
(ваколатли қонунчилик, одатлар, ҳуқуқий доктриналар ва бошқалар) 
ҳам муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади.
Ваколатли қонунчилик. Мазкур термин билан парламент ёки 
бошқа вакиллик органлари томонидан берилган ваколатлар асосида 
давлат органлари томонидан қабул қилинадиган қонунчилик актлари 
тизими ифодаланади. Ваколатли қонунчиликнинг ҳуқуқ манбаси 
сифатидаги қуйидаги жиҳатларини кўрсатиб ўтиш мумкин:
биринчидан, ваколатли қонунчилик қонунчилик ҳокимияти 
органлари томонидан амалга оширилмайди, лекин бу борадаги 
ваколат фақат у томонидан берилади. Ҳозирги кунда АҚШ ва айрим 
мамлакатлардан ташқари умумий ҳуқуқ доирасидаги давлатларда 
қонунчилик соҳасида ваколатни бошқа органларга ўтказиш 
масаласида баҳс ва мунозаралар туғилмайди;
иккинчидан, қонун қабул қилиш борасида ваколатлар таркиб 
топган амалиётга кўра, асосан ҳукуматга берилади. Бунда ҳукуматга 
ваколатли қонунчилик тартибида у ёки бу актни қабул қилиш 
ҳуқуқини бериш учун махсус қонун қабул қилинади. Парламент 
томонидан муайян масалалар бўйича қабул қилинган қонунлар 
1
Марченко М.Н. Правовые системы современного мира: Учеб. пособие. –М.: Зерцало, 2008. –
С.167. 


145
мазмуни асосан умумий иборалардан ва тамойиллардан иборат 
бўлиб, уни ҳаётга татбиқ этиш учун махсус ҳукумат актлари - 
қарорлар қабул қилинади. Бу қарорларда қонунни самарали қўллаш 
учун зарур бўлган қоидалар ўз ифодасини топган бўлади. Ҳукуматдан 
ташқари ваколатли қонунчилик бўйича актлар қабул қилиш ҳуқуқи 
шунингдек, бевосита “Тож вазирларига” ҳам берилиши мумкин. 
Вазирлар томонидан бундай тартибда қабул қилинадиган актлар 
“статут ҳужжатлари” (statutory instruments) деб номланади. Англияда 
бундай ҳужжатлардан икки мингдан ортиғи қабул қилинган. Ваколат 
тартибида ҳуқуқ ижодкорлиги ҳуқуқи шунингдек, маҳаллий 
органларга ҳам берилиши мумкин. Бундай ҳолатда улар томонидан 
қабул қилинган актлар тегишли марказий вазирликлар ва идоралар 
томонидан тасдиқланиши лозим. Англияда ваколатли қонунчилик 
бўйича актлар қабул қилиш ҳуқуқи шунингдек, айрим хусусий 
ташкилотлар, корпорациялар ва суд органларига ҳам берилади. Бунда 
албатта парламент томонидан уларга бу борада ваколат берувчи 
қонунлар қабул қилинади ва улар шу асосда процедура ва бошқа 
қоидаларни қабул қилишлари мумкин; 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling