Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчидан
- Иккинчидан
ИЖОДКОРЛИГИ АМАЛИЁТИ
Умумий (англо-саксон) ҳуқуқ оиласи амалда бўлган давлатларда норма ижодкорлиги амалиёти. Континентал (роман-герман) ҳуқуқ оиласи мамлакатларида норма ижодкорлиги амалиёти. Скандинавия мамлакатларида норма ижодкорлиги амалиёти. Социалистик ҳуқуқ амалда бўлган давлатларда норма ижодкорлиги амалиёти. Анъанавий-диний ҳуқуқ оиласига кирувчи мамлакатларда норма ижодкорлиги амалиёти. 1-§. Умумий (англо-саксон) ҳуқуқ оиласи амалда бўлган давлатларда норма ижодкорлиги амалиёти Англо-саксон ҳуқуқ оиласи ёки умумий хуқуқ оиласи ҳозирги кунда дунёдаги мавжуд ҳуқуқ оилалари орасида қадимий ва юқори таъсирга эга бўлган ҳамда кенг тарқалган оилалардан бири ҳисобланади. Дунё аҳолисининг учдан бир қисми умумий ҳуқуқ нормалари, доктриналари, соҳалари ва институтлари таъсири остида яшайди. Умумий ҳуқуқ узоқ йиллар давомида Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия ва бошқа бир қатор давлатларда қўлланиб келинмоқда. Англо-саксон (умумий ҳуқуқ) ҳуқуқ оиласи бошқа ҳуқуқий оилалардан қуйидаги жиҳатлари билан фарқ қилади: Биринчидан, умумий ҳуқуқ ўз табиати ва мазмунига кўра “суд ҳуқуқи” ҳисобланади. Бу шуни англатадики, умумий ҳуқуқнинг асосларига Англияда Қирол (вестминстер) судларининг қарорлари, АҚШда у ёки бу қонуннинг (жорий) конституцияга мос ёки мос эмаслигини аниқлаш масалалари бўйича Олий суднинг қарорлари, Канада, Австралия ва англо-саксон тизимига кирувчи бошқа мамлакатлар суд органларининг худди шундай масалалари бўйича чиқарган қарорлари киритилган. Шу билан бирга, бу мамлакатларнинг, энг аввало Англиянинг ҳуқуқий тизимида парламент томонидан қабул қилинган қонунларнинг (статутларнинг) ҳам ўз ўрни бор. Лекин, парламент актларини тайёрлаш ва қабул қилиш жараёнида мавжуд суд қарорлари эътиборга олинади ва 141 судлар томонидан парламент актларининг амалий аҳамияти расман баҳоланади; Иккинчидан, англо-саксон ҳуқуқ оиласи бошқа ҳуқуқ оилаларидан фарқли ўлароқ, казуал характерга эга бўлиб, унда прецедент ҳуқуқи устун характер касб этади. Жорий қонунчилик кодификация қилинмаган бўлади; Учинчидан, бошқа хуқуқ оилаларидан фарқли, мазкур ҳуқуқ оиласининг юзага келиши ва ривожланишига Рим ҳуқуқи ва унинг техникаси катта таъсир ўтказмаган; Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling