Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

Ҳуқуқий доктрина. Англияда ҳуқуқ асосан, амалиётчи 
судьялар томонидан яратилганлиги туфайли, роман-герман ҳуқуқ 
оиласидан фарқли ўлароқ, ҳуқуқий доктринага камроқ эътибор 
берилади. Шу билан бирга, умумий ҳуқуқ ривожланишининг 
дастлабки 
босқичларида 
ўз 
даври 
учун 
машҳур 
бўлган 
ҳуқуқшунослардан Кок, Бректон, Глэнвил ва бошқаларнинг асарлари 
доктринал характерга эга бўлган, улардан бир неча асрлар давомида 
суд амалиётида фойдаланилган. Низоли, баҳсли масалаларни суд 
жараёнида кўришда томонлар машҳур ҳуқуқшуносларга ҳуқуқни 
қўллашнинг муайян муаммолари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини 
билдиришларини сўраб мурожаат қилганлар. Бундай ҳолатларда 
ҳуқуқшуносларнинг турли хил шаклларда (оғзаки, ёзма, назарий 
хулоса) билдирган мулоҳазалари судлар учун ҳуқуқ манбаси 
сифатида 
қаралган. 
Англия 
ҳуқуқий 
тизимининг 
ҳозирги 
ривожланиш босқичида ҳам атоқли ҳуқуқшунос олимларнинг 
фикрлари у ёки бу маънода ҳуқуқ манбаси сифатида ўз аҳамиятини 
йўқотмаган. 
Юқорида таъкидланганидек, АҚШ ҳуқуқий тизими англо-саксон 
ҳуқуқ оиласига мансуб. Шу жиҳатдан олганда, мазкур мамлакатнинг 
қонунчилик техникасини ҳам англо-саксон ҳуқуқ оиласи доирасида 
ишлаб чиқилган усул ва услублар асосида тавсифлаш мумкин. 
АҚШда прецедентлар билан бир қаторда қонунларга ҳам ҳуқуқнинг 
асосий манбаси сифатида қаралади. 
АҚШ федерал қонунчилиги 50 та бўлимдан иборат федерал 
қонунлар тўплами (мажмуаси) да чоп этилади. Бунда ҳар бир бўлим 
ҳуқуқнинг муайян соҳасига ёки йирик ҳуқуқий институтга 
бағишланган бўлади (масалан, еттинчи бўлим-қишлок хўжалиги, 
қирқинчи бўлим-патентлар, эллигинчи бўлим-уруш ва миллий 
мудофаа). 
АҚШ қонунлар тўплами ҳар олти йилда қайта нашр этилади. 
Америка Конгресси навбатдаги қонунни қабул қилар экан, мазкур 
қонуннинг қонунлар тўпламининг қайси жойидан ўрин эгаллашини 
ва шу билан бирга, мазкур тўпламнинг қайси бўлимига, бобига ва 
параграфига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши лозимлигини 
ҳам кўрсатиб ўтади. 
Штатлар ўртасида иқтисодий, сиёсий ва бошқа алоқаларнинг 
ривожланиб бориши ҳамда аҳолининг бутун мамлакат ҳудудида ички 


148
миграциясининг 
ошиб 
бориши 
штатлар 
қонунчилигини 
бирхиллаштириш, 
жуда 
бўлмаганда 
максимал 
даражада 
яқинлаштириш заруриятини келтириб чиқарган. Мана шу мақсадда 
1892 йилда қисман давлат органи ва қисман жамоат ташкилоти 
ҳисобланадиган штатлар ҳуқуқларини унификация қилиш бўйича 
ваколатли вакилларнинг Миллий конференцияси таъсис этилган. 
Ҳуқуқнинг тегишли соҳалари бўйича тузилган комиссиялар мавжуд 
қонунчиликни унификация килиш бўйича доимий фаолият олиб 
борадилар. 
Юқорида кўрсатиб ўтилган ваколатли вакиллар Миллий 
конференцияси бир йилда бир марта йиғилади, агар комиссиялар 
томонидан тақдим қилинган қонунчилик актларининг лойиҳалари 
тасдиқланган тақдирда, Миллий конференция мазкур актларни қонун 
сифатида қабул қилишни штатларга тавсия этади. Лекин шу кунгача 
тавсия этилган 200 та лойиҳадан фақат 20 тага яқини штатлар 
томонидан маъқулланган. 
Штатлар қонунчилигини унификация қилиш ишларида 1923 
йилда ташкил этилган Америка ҳуқуқи институти ҳам муҳим ўрин 
эгаллайди. Мазкур институт ягона Савдо кодексининг лойиҳасини 
ишлаб чиқишда ва бошқа бир қанча кодексларнинг шу жумладан, 
1962 йилги Жиноят кодексини тайёрлашда фаол иштирок этди. 
Қонунлар ва кодексларнинг бирхиллигини прецедентлик 
ҳуқуқи, энг аввало кўп жилдли нашр “Restatement of the Law” 
(“Прецедентлар мажмуи”)ни тез-тез тизимлаштирилиши билан 
аралаштириб юбормаслик керак. Америка ҳуқуқ институти 
тайёрлайдиган ушбу нашр нуфузли ҳисобланади ва суд қарорларида, 
шу жумладан, АҚШ Олий судида унга ҳавола қилинади. “Restatement 
of the Law” нашри 95-98 фоиз ҳолларда турли штатлар судларининг 
қарорлари бир-бирига мос келишидан гувоҳлик беради. Бугунги 
кунгача “Restatement of the Law” тўпламининг 19 жилди нашр 
этилган. Улар шартномавий ҳуқуққа, вакилликка (agency), қонунлар 
коллизиясига, фуқаролик-ҳуқуқий деликтларга (torts), мулкка 
(ргорегtу), таъминлашга (security), квази шартномаларига (restitution), 
талқин қилишга, суд қарорларига бағишланган. 
Таъкидлаш 
жоизки, 
қонунчиликни 
тизимлаштириш 
ва 
кодекслаштириш ҳам штатларда, ҳам федерал даражада ўтказилган. 
Федерал қонунларни чиқаришнинг уч расмий нашри мавжуд. 
Қонунларнинг матни фақат улардан иккитасида тўлиқ эълон 
қилинади. Биринчи нашр вақти-вақти билан тўплам кўринишида 


149
нашр этилади. Унда АҚШ Конгресси томонидан қабул қилинган 
қонунлар матнлари, Қўшма Штатлар томонидан ратификация 
(тасдиқланган) қилинган ҳалқаро битимлар ва шартномалар, 
шунингдек ижро этувчи ҳокимият органларининг айрим энг муҳим 
норматив ҳужжатлари хронологик тартибда эълон қилинади. 
Иккинчи нашрда қонунларнинг рисола шаклига келтирилмаган 
нусҳалари мавжуд бўлиб, улар АҚШ Конгрессида қабул қилиниши 
давомида тартиб рақами қўйилиб, эълон қилинади. Ва ниҳоят, АҚШ 
Қонунлари тўплами (United States Code Annotated) федерал 
қонунчилик ҳужжатларининг учинчи нашри ҳисобланади. Унда айни 
бир хил норматив ҳужжат қоидалари ҳуқуқий тартибга солиш 
соҳасига боғлиқ равишда ҳар хил боблар ва бўлимларда тўлиқ баён 
қилинади. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling