167
2. Умумий (англо-саксон) ҳуқуқ оиласи амалда бўлган
давлатларнинг норма ижодкорлиги амалиётини қиёсий таҳлил
қилинг.
3. Континентал (роман-герман) ҳуқуқ
оиласи мамлакатларида
норма ижодкорлигининг ўзига хос хусусиятларини ёритинг.
4. Социалистик ҳуқуқ амалда бўлган
давлатларда норма
ижодкорлигининг салбий ва ижобий томонларини қиёсий таҳлил
қилинг.
5. Анъанавий-диний ҳуқуқ оиласига
кирувчи мамлакатларда
норма ижодкорлигининг ўзига хос хусусиятларини ёритинг.
Мустақил таълим учун топшириқлар
1. АҚШ ҳуқуқий тизимини таҳлил қилиш асосида кўриш
мумкинки, ушбу давлатда қонун ҳужжатларининг бир нечта турлари
мавжуд ва улар ҳуқуқ манбалари тизимида ўз ўрнига эга. АҚШда ҳам
норма ижодкорлиги жараёни муайян тартиб ва босқичларда
амалга
оширилади.
АҚШда норма ижодкорлиги жараёнининг қандай тартиб ва
босқичларда амалга оширилишини ёритиб беринг.
2. Хорижий давлатлар норма ижодкорлиги амалиётида қонун
чиқарувчи орган томонидан муайян масала ёки соҳа бўйича қонунлар
қабул қилиш ваколатининг ижро ҳокимиятига ўтказилиши, яъни
ваколат берилган (делегирование) норма ижодкорлиги амалиёти
мавжуд. Хусусан, Франция Конституциясида бу масала аниқ
белгилаб қўйилган.
Мазкур амалиётдан мамлакатимиз норма ижодкорлиги
жараёнида фойдаланишнинг натижа ва оқибатларини таҳлил
қилинг. Фикрингизни асосланг.