Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2
Доктрина. Роман-герман ҳуқуқида ушбу ҳуқуқий оиланинг
асосий принципларини ишлаб чиққан таълимот алоҳида ўрин тутади. Чунки таълимот қонунлар ишлаб чиқишда, тўғрироғи, тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга. Ундан ҳуқуқни қўллаш фаолиятида, яъни қонунларни талқин қилишда фойдаланилади. Германия ҳуқуқий тизимининг шаклланиши бўйича якуний хулоса қилиб шуни таъкидлаш мумкинки, бу тизим узоқ давр мобайнида синалган ва амалда бўлган Рим хусусий ҳуқуқи ва қонунчилик техникаси асосида ташкил топган бўлиб, у ўзининг аниқлиги ҳамда тизимлаштирилганлиги билан диққатга сазовордир. Роман-герман ҳуқуқ оиласида Франциянинг ҳуқуқий тизими муҳим ўрин тутади. Францияда ҳуқуқий ҳужжатларини тартибга солишнинг асосий йўналиши сифатида қонунга тенглаштирилган ҳужжатлари ҳамда қонун ҳужжатларини ўз ичига олувчи тармоқ тўпламлари кодексларини ишлаб чиқишни кўрсатиш мумкин. Уларнинг айримлари ҳуқуқнинг икки ёки бир қатор соҳаларига тегишли бўлган, саноат, хўжалик ёки маданиятнинг аниқ соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи комплекс қоидаларни қамраб олади. ХХ асрнинг 50-йилларидан бошлаб шунга ўхшаш ўнлаб кодекслар қабул қилинган бўлиб, улар ўз ҳуқуқий табиатига кўра амалдаги ҳуқуқни жамлаштирувчи ҳужжатлар ҳисобланади. Француз ҳуқуқшунослари ушбу кодексларни Наполеон кодекслаштиришидан фарқловчи қуйидаги жиҳатларини кўрсатиб ўтадилар, яъни ушбу кодекслар ҳуқуқнинг у ёки бу соҳаси нормалари жамини “қайта англаш” мақсадини кўзламайди, балки қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва иш тартиб (регламент)ларини мантиқан қайта гуруҳлаштиришга қаратилгандир. 154 Бундай янгича кодекслаштириш шакли анъанавий тушунишда қонун ва кодексларнинг устунлиги тамойилини сусайтирди. Шу жиҳатдан олганда, қонун чиқарувчи ва ижроия ҳокимият ўртасида ваколатларни “классик” тақсимлашни ўзгартириб юборган 1958 йилги Конституция қонунга берилган яна бир зарба бўлди. Конституция парламент ваколатига кирувчи масалалар доирасини санаб ўтиш билан бирга, айни вақтда унинг қонун чиқарувчи фаолиятини чеклади. Ва аксинча, ҳукуматнинг ваколатлари жиддий равишда кенгайди, ҳуқуқ манбалари тизимида унинг ҳужжатлари салмоғи ва аҳамияти мунтазам равишда ўсиб борди. Давлатнинг асосий қонунида тартибга солувчи ҳужжатлар тизими белгиланмаган, бироқ амалиётда ижроия ҳокимиятнинг тегишли ички иерархиясига мос келувчи қуйидаги ҳужжатлари мавжуд: ордонанслар, декретлар, қарорлар, кўрсатмалар, йўриқномалар, билдиришномалар. Буларнинг ичида ордонансларнинг аҳамияти муҳимдир, улар мисолида қонун билан тартибга солинувчи ҳужжатларнинг ҳуқуқий кучи ўртасидаги тафовут йўқолиб бориши тенденцияси айниқса ёрқин намоён бўлади. Ҳуқуқнинг умумий принциплари ҳам француз ҳуқуқий тизимида ҳуқуқнинг мустақил манбаи сифатида эътироф этилади. Умумий принципларнинг роли қонунчилик тузилмасида жиддий нуқсонлар мавжуд бўлган тақдирда айниқса муҳимдир. Бу маъмурий ҳуқуқ соҳасида, айниқса, яққол кўринади. Маъмурий судлар ва Давлат Кенгаши ишларни кўришда маъмурий қонунчилик кодекслаштирилмаганлиги сабабли, ҳуқуқнинг умумий принципларига кўпроқ ҳавола қилинади. Француз юридик адабиётида ҳуқуқ манбалари икки асосий гуруҳга бўлинади: бирламчи (асосий) ва иккиламчи (ёрдамчи) манбалар. Биринчи гуруҳга давлат меъёрий ҳужжатлари киради. Ҳуқуқнинг иккиламчи (ёрдамчи) манбаларига биринчи навбатда, суд амалиёти киритилади. Суд амалиёти француз ҳуқуқи ривожланишида муҳим рол ўйнайди, замонавий қонунчилик амалиёти эса якка тартибдаги ва умумий нормалар кўринишида ҳуқуқ ижодкорлиги учун унга кенг йўл очади. Суд амалиёти қонунни шунчаки талқин қилувчи ва ўз қонунларини унификация қилувчи (бирхиллаштирувчи)дан (ҳокимиятни тақсимлаш назарияси суд амалиётига айнан шундай рол ажратади) бугунги кунда француз ҳуқуқи манбаига (гарчи француз муаллифларнинг фикрича қўшимча бўлса ҳам), “қонун доирасидаги 155 манба”га айланди. Судья, мавжуд амалиётда ўрнатилган қоидаларга амал қилишда эркин бўлса ҳам, барибир олдинги суд қарорларининг кучли таъсири остида бўлади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling