Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2
Инкорпорация (лот. Incorporatio) - тизимлаштиришнинг бир тури бўлиб, бунда амалдаги қонунлар, фармонлар, ҳукумат қарорлари, фармойишлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий актларнинг мазмунига бирон-бир ўзгариш киритилмасдан, улар хронологик, алифбо, мавзу бўйича ёки ўзгача тартибда (масалан, ҳуқуқ соҳалари бўйича) тизимга солиб нашр қилинади. 122 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни инкорпорация қилиш орқали тизимлаштириш деярли барча давлатларда амалга оширилади. Улар кўп жилдли қилиб нашр этилиб, ҳужжатларнинг чиқарилган вақтига қараб (хронологик), алфавит тартибида ва бошқа сифат ҳамда белгиларига қараб жойлаштирилади. Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб чиқарилган қонунлар “Ўзбекистон Республикасининг янги қонунлари” деган кўп жилдли хронологик тўплам сифатида нашр этиб келинмоқда. Шу билан бирга, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”, “Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг тўплами”, “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами”да муайян муддат давомида қабул қилинган норматив ҳужжатлар инкорпорация шаклида тизимлаштириб борилади. Инкорпорациянинг уни амалга оширадиган субъектлар доирасига кўра уч тури мавжуд: Расмий инкорпорация деганда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни уларни чиқарган органлар томонидан тўплам ва мажмуа шаклида тизимлаштириш тушунилади. Норасмий инкорпорацияда тизимлаштирилган тўпламлар тузиш бунинг учун махсус ваколати бўлмаган идора ва ташкилотлар томонидан амалга оширилади (масалан, юридик нашриётлар томонидан ёки илмий-тадқиқот муассасалари томонидан тизимлаштириш). Официоз инкорпорация деганда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг уларни тизимлаштириш ваколатига эга бўлган идоралар томонидан умумлаштирилиши ва тўплам ёки мажмуа қилиб чиқарилиши (одатда, бундай тизимлаштириш Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади) тушунилади. Инкорпорациянинг энг юқори кўриниши – қонунлар мажмуини тузиш, қонунлар ва бошқа муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўплаб, қатъий тартиб асосида мавзули (предметли) тизимлашдир. Бунда амалдаги барча қонун ҳужжатлари ёки қонун Инкорпорация турлари Норасмий Официоз Расмий 123 ҳужжатларининг маълум бир соҳаси, институтига тегишли норматив ҳужжатлар муайян тартибда жойлаштириб чиқилади. Консолидация норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштиришнинг инкорпорация ва кодификация ўртасидаги оралиқ шакли ҳисобланади. Консолидация натижасида бир турдаги ижтимоий муносабатларни тартибга соладиган турли хил юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар умумлаштирилади ва шу асосда кераксиз такрорланиш ва зиддиятлар бартараф этилади. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мукофотлари тўғрисида”ги Қонуни консолидацияга мисол бўлиши мумкин. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling