Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
ҳуқуқ нормаси мазмунини, қонун чиқарувчи орган қонун
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2
ҳуқуқ нормаси мазмунини, қонун чиқарувчи орган қонун
нормасида назарда тутганидан кенгроқ қилиб шарҳлайди. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15- моддасида “Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар” дейилган 1 . Мазкур норма кенгайтирилган тарзда шарҳланишга муҳтож. Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга, шу билан бирга бошқа қонуности ҳужжатлари: Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарор ва фармойишлари, ҳукуматнинг қарор ва фармойишлари, вазирликлар ва давлат қўмиталари томонидан Конституция ва қонунларга мувофиқ тарзда чиқарилган ҳужжатларига мувофиқ иш кўрадилар, деб тушунилади. 3-§. Ҳуқуқни шарҳлаш усуллари Ҳуқуқни шарҳлаш усули деганда ҳуқуқий қоидаларни аниқ тушуниб олиш учун субъект томонидан онгли ёки ихтиёрий равишда фойдаланилган ҳуқуқий нормалар маъносини англашнинг махсус восита ҳамда усуллари тушунилади 2 . А.Саидов ва У.Тожихоновларнинг фикрича, ҳуқуқни шарҳлаш усули субъект томонидан ҳуқуқий кўрсатмаларга биноан аниқликка эришиш мақсадида онгга ва ҳиссиётга асосланган равишда ҳуқуқ нормаларининг мазмунини билишнинг махсус йўлларидир 3 . Юридик адабиётларда ҳуқуқни шарҳлаш усуллари турли мезонлар асосида таснифланади. Лекин бу борада ягона бир фикр, дунёқараш шаклланмаган. Баъзи олимлар анъанавий таснифланишни қўллаб, ҳуқуқни шарҳлаш усулларига грамматик (филологик), тизимли (системали), мантиқий ва тарихий усулларни киритадилар 4 . Бошқа ҳуқуқшунослар ҳуқуқни мантиқий шарҳлаш усулини алоҳида 1 Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – 80 б. 2 Исламов З.М. Общество. Государство. Право. –Т., 2001. –С.598. 3 Саидов А., Тожихонов У. Ҳуқуқ назарияси. –Т.,2001. –Б.223. 4 Вопленко Н.Н. Толкование права. Монография. –Волгоград., 2007. -С.29. 112 усул сифатида тан олмайдилар. Уларнинг фикрича, ҳуқуқни шарҳлашнинг барча усуллари мантиқ қонунларига асосланади 1 . Юқоридагиларни умумлаштирган ҳолда ҳуқуқни шарҳлашнинг қуйидаги усулларини ажратиб кўрсатиш мумкин: Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш усуллари қаторида тизимли шарҳлаш муайян нормани тўғри, қонунчиликка тўла мос ҳолда қўллашда муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидаш лозим. Тизимли шарҳлаш усулида ҳуқуқий нормаларнинг маъно ва мазмуни унинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги, ҳуқуқ нормаси, ҳуқуқ институти, ҳуқуқ соҳаси ва бутун ҳуқуқ тизимидаги ўрни ва роли, ўзаро алоқаси орқали аниқланади. Тизимли шарҳлаш ёрдамида нормалар ва ҳужжатлар ўртасида мавжуд бўлган зиддият, номувофиқлик ва қарама-қаршилик “коллизиялар” аниқланади. Бундай шарҳлаш натижасида расман бекор қилинмаган, бироқ амалда бошқалари билан алмаштирилганлиги сабабли аҳамиятсиз, фойдаланилмай қолган ҳуқуқ нормалари ҳам аниқланади. Тизимли шарҳлаш усулида шарҳловчи субъект томонидан, биринчидан, ҳуқуқ нормасининг ҳуқуқ тизимидаги ўрни аниқланади, иккинчидан, шарҳланаётган ҳуқуқ нормаси билан, мазкур норма татбиқ этилиши назарда тутилаётган аниқ ҳаётий муносабат ўртасида мантиқий боғлиқлик борлиги аниқланади, учинчидан эса, шарҳланаётган норманинг мазмунини билишга эришилади 2 . 1 Петрушев В.А. Историческое толкование права // История государство и права. 2010. №2. – С.2-4; Исламов З.М. Общество. Государство. Право. –Т., 2001. –С.597. 2 Теория государства и права: Учебник // Х.Т. Адилкариев, И.Т. Тультеев, Н.П. Азизов и др. Под общей редакцией проф. Х.Т. Адилкариева. –Т.: Академия МВД Республики Узбекистан, 2014. –С.436. Грамматик шарҳлаш Мантиқий шарҳлаш Тизимли шарҳлаш Махсус-юридик шарҳлаш Тарихий-сиёсий шарҳлаш Телеологик шарҳлаш 113 Тизимли усул татбиқ этилаётган ҳуқуқий норманинг янгиси билан алмаштирилгани, қўллашда қоидадан истисно бор-йўқлиги аниқланади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 714-моддасида умумий фойдаланишдаги транспортда ташиш белгиланган. Унга кўра, умумий фойдаланишдаги транспортда ташиш шартномаси оммавий шартномадир. Оммавий шартнома тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 358-моддасида сўз юритилган. Бу моддалар бир-бири билан солиштирилиб, умумий фойдаланишдаги транспортда ташиш шартномаси оммавий шартнома бўлганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 714-моддаси билан эмас, балки 358-моддаси билан ҳал этилади. Грамматик шарҳлаш усули ҳуқуқий ҳужжат матнининг морфологик ва синтактик тузилишини тушуниб олишга йўналтирилган махсус қоидалар йиғиндисидир. Улар норматив- ҳуқуқий ҳужжатларда тил қоидалари асосида мустаҳкамлаб қўйилган бўлади. Шарҳловчи субъект ҳуқуқ нормаларининг мазмунини тушуниб олиш учун тил қоидаларини билишни, яъни норматив- ҳуқуқий ҳужжат қайси тилда тузилган бўлса, ўша тилнинг қонун- қоидаларини мукаммал эгаллаш керак. Мазкур усул ёрдамида матннинг грамматик маъноси, ундан алоҳида сўз ва терминларнинг маъноси тушуниб олинади ва тушунтириб берилади. Бунда от ва сифатнинг тури, сони, келишиклари, феълнинг шахси, вақти, сони ва тури, қўлланилаётган боғловчи, тиниш белгилари, гап бўлаклари ва бошқа шу кабиларнинг аҳамияти аниқлаб олинади. Грамматик усулда қўлланиладиган ҳуқуқий норманинг мазмуни, унинг матни грамматик-филологик, тил қоидаларига асосан таҳлил қилиб берилади. Ҳуқуқий норма матнидаги сўз ва ибораларнинг, масалан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексидаги “оғир оқибатлар”, “зарар”, “жиноят таркиби” каби тушунчаларнинг мазмуни аниқланади. Бунда ҳуқуқ нормаси матнидаги ҳар бир сўз ва жумланинг мазмуни аниқланади ҳамда ҳуқуқ нормаси матнидаги ҳар ибора, сўз ва жумланинг мазмуни грамматик жиҳатдан тўғри ва нотўғрилиги таҳлил қилинади. Грамматик усулда татбиқ қилинадиган ҳуқуқий норма турли жойларда учрайдиган сўз ва иборларнинг тўғрилигига, уларнинг ўхшаш ва боғлиқ томонларига эътибор берилиб, ҳуқуқий нормаларнинг мазмуни аниқланиб, кейин шарҳланади. 114 Мантиқий шарҳлаш усули орқали ҳуқуқ нормаларининг том маъноси мантиқ қонуниятларига асосан тушуниб олинади ва тушунтириб берилади. Мантиқий усулда татбиқ этиладиган ҳуқуқий нормаларнинг мазмуни мантиқ фанининг қонуниятларига асосан аниқланади. Бунда ҳуқуқий норманинг матнидаги ифодалар, тушунчалар ўзаро ички мантиқий жиҳатдан боғланганига эътибор берилиб, ҳуқуқий норманинг мазмуни аниқланади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 15-моддасида: “Руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги сабабли ўз ҳаракатларининг аҳамиятини тушуна олмайдиган ёки уларни идора қила олмайдиган фуқаро суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилиши мумкин”, - дейилган. Демак, вояга етган фуқаро руҳий касал бўлса ҳам то суд томонидан “муомалага лаёқатли” деб қарор чиқарилиб, тан олингунига қадар мантиқий муомалага лаёқатли деб фараз қилинади. Россия олими Н.И.Вопленконинг фикрича, мантиқий шарҳаш заруратини ҳуқуқий нормаларнинг ички мантиқий тузилиши ва унинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар моддаларида мужассамлашган ташқи шакли билан мос келмаслиги тақозоэтади 1 . Махсус юридик шарҳлаш усули шарҳлашнинг бошқа усулларидан юридик терминларнинг техник-юридик воситалар ва усуллар асосида таҳлил қилиниши билан ажралиб туради. Қонун чиқарувчи орган ўз иродасини умумий истеъмолдаги сўзлар ҳамда махсус юридик атамалар ёрдамида намоён этади. Бунда турли-туман қонунчилик техникаси ва юридик воситалар ҳамда усулларидан фойдаланади. Жамият ҳаёти учун муҳим бўлган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг самарали усулларини қўллайди. Шу муносабат билан ҳуқуқни шарҳлаш субъекти ҳуқуқий тартибга солиш механизмини, унинг ўзига хос хусусиятларини, юридик тузилмани ва бошқа шу кабиларни ҳисобга олиш лозим бўлади. Тарихий-сиёсий шарҳлаш усули орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатдаги нормалар тарихий-сиёсий шароитдан келиб чиққан ҳолда изоҳланади. Россиялик ҳуқуқшунос В.А.Петрушевнинг фикрича, тарихий шарҳлаш усули бир қанча босқичлардан иборат. У ҳуқуқни шарҳлашнинг босқичлари деб, ҳуқуқни шарҳлаш ҳаракатларининг кетма-кетлигини тушунади 2 . 1 Вопленко Н.И. Толкование права. Монография. –Волгорад, 2007. –С.45. 2 Петрушев В.А. Историческое толкование права // История государства и права. 2010. №1.- С.2. 115 Ҳуқуқ нормалари ўзининг вужудга келиш тарихига эга. У ёки бу ҳуқуқ нормаларининг яратилишига маълум бир ижтимоий, сиёсий, маданий омиллар сабаб бўлади. Ҳуқуқ ижодкори ҳуқуқ нормаларини ишлаб чиқишда маълум мақсадни кўзлаган, устувор қадриятлардан фойдаланган бўлади. Демак, ҳуқуқ нормаларининг генезисида юқоридаги омилларга эътибор бериш лозим бўлади. Ҳуқуқ нормалари ижтимоий муносбатларни тартибга солиш орқали амал қилади. Ҳуқуқ нормалари ўз функциясини бажара бориб, инсонларнинг хулқ-атвори ва ҳаракатини тартибга солади. Ҳуқуқ нормаларининг мазкур функцияси маълум бир ижтимоий тарихий шароит ва муайян ҳолатларда амалга ошади. Тарихий-сиёсий усулда татбиқ этилаётган ҳуқуқий норманинг мазмуни қайси тарихий шароитда, давлатнинг қайси органи томонидан, қандай мақсадда чиқарилганлиги аниқланади. Масалан, 1964 йилда қабул қилинган Жиноят кодексининг безорилик тўғрисидаги моддасида фуқаролар томонидан корхона, муассаса ва жамоат жойларида безорилик қилиш хусусидаги сўзлар бор эди. Амалдаги 1994 йилда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси биринчи қисмида безорилик жиноятига қуйидагича таъриф берилиб, унда юқоридаги сўзлар олиб ташланган, “Безорилик, яъни жамоат жойларида жамоат тартиби қоидаларига қасддан ҳурматсизлик билдириш, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш ёки ўзганинг мулкига шикаст етказиш ёхуд нобуд қилиш жиддий зарар етказиш билан боғлиқ ҳолда содир этилса – энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорида жарима ёки уч йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ой қамоқ жазоси билан жазоланади”. Телеологик шарҳлаш усули (мақсадли шарҳлаш усули) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлашнинг телеологик усули, шарҳлашнинг бошқа усулларидан келиб чиқадиган натижаларнинг ҳақиқийлигини текшириб берувчи усул деган хулосага келинган. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мақсадини аниқлаш орқали ҳуқуқий нормаларнинг умумий маъноси тушуниб етилади ва шу нуқтаи назардан, телеологик шарҳлаш усули қоидаларни шарҳлашнинг юридик усуллари тизимини тўлдиради. Олимларнинг фикрича шарҳлашнинг бошқа усуллари (тарихий- сиёсий шарҳлаш усулидан бошқалари) ҳуқуқ нормаларининг мазмунини таҳлил қилиш орқали мантиқий мазмуни ва маъносини аниқлашга қаратилгандир. 116 Хулоса қилиб айтганда, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни шарҳлаш субъектларини тўғри белгилаш ва бунда шарҳлаш усулларидан самарали фойдаланиш ҳуқуқни қўллаш жараёнининг қонунийлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling