1. Сўзни том маънода шарҳлаш – деганда муайян ижтимоий
муносабатга татбиқ этилаётган ҳуқуқий норманинг мазмунини
ёзилган матнига қараб, унга ҳеч нарса қўшмасдан қўллаш
тушунилади. Бунга мисол сифатида, Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг 4-моддасини кўрсатиш мумкин. Унда шундай
дейилган: “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек
тилидир”. Шунингдек, ҳуқуқий нормаларни сўзнинг том маъносида
шарҳлашга
мисол
сифатида
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг
8-моддасини
келтириш
мумкин:
яъни
“Ўзбекистон халқини миллатидан қатьи назар, Ўзбекистон
Республикасининг фуқаролари ташкил этади”
1
.
2. Чекланган шарҳлашда татбиқ этилаётган ҳуқуқий
норманинг ўз матнида чекланганлиги белгилаб қўйилади.
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 10-
моддасида: “Ўзбекистон халқи номидан фақат у сайлаган республика
Олий Мажлиси ва Президенти иш олиб бориши мумкин. Жамиятнинг
бирон-бир қисми, сиёсий партия, жамоат бирлашмаси, ижтимоий
ҳаракат ёки алоҳида шахс Ўзбекистон халқи номидан иш олиб
боришга ҳақли эмас” дейилган
2
. Бу ерда Ўзбекистон халқи номидан
фақат у сайлаб қўйган Республика Олий Мажлиси ва Президенти иш
олиб бориши мумкин, деб чеклаб қўйилган. Бошқа бирор-бир давлат
органи ёки мансабдор шахс Ўзбекистон халқи номидан иш олиб
бориши мумкин эмас.
1
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – 80 б.
2
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Тошкент: Ўзбекистон, 2017. – 80 б.
Том маънода (айнан) шарҳлаш
Чекланган шарҳлаш
Кенгайтирилган шарҳлаш
111
3. Кенгайтирилган шарҳлашда ҳуқуқ қўлловчи субъект
Do'stlaringiz bilan baham: |