Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасига
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2
5-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасига қўйиладиган умумий талаблар Ҳозирги шароитда норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг экспертизаси муҳим аҳамият касб этди. Унинг аҳамияти шу билан белгиланадики, давлат органлари фаолиятининг хўжалик, тиббиёт, ҳуқуқий, илмий ва бошқа соҳаларидаги кўпдан-кўп масалаларни фақат экспертиза ёрдамида ҳал этиш мумкин, хулоса эса ўтказилган экспертизанинг натижаси сифатида тўғри, асослантирилган қарор қабул қилиш учун замин бўлиб хизмат қилади 1 . Норма ижодкорлиги фаолиятида қўлланилгани учун ҳуқуқий экспертиза норма ижодкорлиги фаолиятини амалга ошириш 1 Андреев И.С. Системный подход к понятию экспертизы нормативно-правового акта // Журнал Российского права. –2001. -№ 6. –С.51-55. 82 жараёнида фойдаланилиши мумкин бўлган экспертизанинг кўп сонли турларидан бири сифатида алоҳида аҳамиятга эга. Унинг аҳамияти норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси норма ижодкорлиги жараёнининг муқаррар ва мажбурий таркибий қисми сифатида эътироф этилганлиги билан белгиланади. Ҳозирги шароитда мамлакатимизда норма ижодкорлиги фаолиятига ҳуқуқий экспертиза институтининг татбиқ этилишига, ҳеч шубҳасиз, ҳуқуқий давлат қуриш омилларидан бири, норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш, чиқарилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифатини янада яхшилаш, уларнинг самарадорлигини ошириш, умуман олганда, “қонун ижодкорлиги борасидаги ишнинг сифатини кескин ошириш” 1 воситаси сифатида қаралиши лозим. Бинобарин, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ҳуқуқий экспертизасига қўйиладиган умумий талаблар сифатида қуйидагиларни эътироф этиш мумкин: биринчидан, қонунийлик – яъни қабул қилинаётган нормаларнинг Конституция, конституциявий ва бошқа амалдаги қонун ҳужжатларига мутаносиблиги; иккинчидан, комплекс ёндашув – яъни, ўрганилаётган норма ва қоидаларни тўлиқ, ҳар томонлама тадқиқ этиш; учинчидан, холислик – яъни, фақат қонунларда назарда тутилган талаб доирасида фикр бериш, ҳеч кимнинг манфаатига ён босмаслик; тўртинчидан, илмий асосланганлик – яъни, ўрганилаётган нормаларга нисбатан илмий жиҳатдан ёндашув; бешинчидан, мустақиллик – яъни, фақат Конституция ва бошқа амалдаги қонунларгагина бўйсуниб иш юритиш. Ўзбекистон Республикасининг “Норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ, қонун ҳужжати лойиҳасини ишлаб чиқаётган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти лойиҳани тайёрлаш юзасидан комиссия тузиши, лойиҳаларни тайёрлашда манфаатдор давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, айрим фуқаролар ҳам жалб этилиши мумкинлиги қайд этилган. Бундан ташқари, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти лойиҳа мавзусига доир қонун ҳужжатларининг қўлланилиш тажрибасини ўрганади ва ҳисобга олади, ҳуқуқни 1 Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир // Ўзбек халқи ҳеч кимга, ҳеч қачон қарам бўлмайди. Т.13. –Т.: Ўзбекистон, 2005. –Б.180. 83 тартибга солишга бўлган жамият эҳтиёжини, қонун ҳужжатларининг самарадорлигига таъсир этувчи сабаблар ва шарт - шароитларни аниқлаши лозим. Эскирган ва кўп маънони англатадиган сўзлар ва иборалар, мажозий таққослашлар, сифатлашлар, киноялар қўлланилишига йўл қўйилмайди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг номи унинг мазмунини ва ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий соҳасини ифода этади. Шу сабабли, ижрочилар қонун ҳужжати номига қараб, унинг асосий мазмунини аниқлаб олишлари учун қонуннинг номи аниқ, равон ва ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш соҳасини тўғри акс эттириши зарур. Қонун ҳужжатлари юзасидан экспертлик хулосасининг қай даражада сифатли ва такомил бўлишига, аввало, экспертларнинг мустақиллиги, фақат Конституцияга бўйсуниб, унинг талабларига амал қилган ҳолда тадқиқот юритишлари, билим савияси жиҳатидан етуклиги, муайян ҳаёт ва меҳнат тажрибасига эга бўлиши, улар томонидан амалга оширилаётган таҳлилнинг ҳар томонламалиги ҳамда берилаётган ҳар бир хулосага жавобгар эканликлари, хулосаларнинг ҳар жиҳатдан асосланган бўлишлиги каби ҳолатлар билан чамбарчас боғлиқдир. Ўрганилаётган қонуннинг мазмунидан келиб чиқиб, лойиҳа матнини илмий тадқиқот қилиш жараёнида тегишли соҳа мутахассисларини ҳам жалб этиш берилган таклиф – мулоҳазаларни жамлаб, уларга баҳо бериш босқичи ҳам муҳим аҳамият касб этувчи омилдир. Бинобарин, экспертлар ўзлари томонидан берилаётган хулосада эга бўлган билим ва тажрибаларига суянадилар. Норматив- ҳуқуқий ҳужжат юзасидан экспертлик баҳосини бераётган муассасанинг мустақил бўлиши унинг ҳар қандай масала юзасидан эркин фикрлашига, тадқиқот қилинаётган ҳар қандай қонунга нисбатан холисона муносабатда бўлишлигига эътибор қаратиш лозим. Экспертлар фикри (хулосаси) қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг нуқтаи назари билан боғлиқ эмас. Қонун ҳужжатларининг матни лўнда, оддий ва равон тилда баён этилиши, унда қўлланилган тушунчалар ва атамалар уларнинг амалдаги қонун ҳужжатларида қабул қилинганига мувофиқ, турлича шарҳлаш имкониятини истисно этувчи ва бир хилда қўлланилувчи бўлиши лозим. 84 Қонунларнинг лойиҳасини тайёрлаш босқичидан то имзолагунгача бўлган жараёнда ваколатли илмий – тадқиқот институтларининг иштирокини таъминлаш, кўрилаётган масалалар бўйича асослантирилган экспертлик баҳолари ва хулосаларининг қай даражада инобатга олинаётганлиги мазкур жараённинг янада мукаммал ва самарали бўлишига таъсир этмай қолмайди. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling