Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


7-МАВЗУ. НОРМА ИЖОДКОРЛИГИДА ЭКСПЕРТИЗАНИНГ


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

 


70
7-МАВЗУ. НОРМА ИЖОДКОРЛИГИДА ЭКСПЕРТИЗАНИНГ 
ЎРНИ ВА РОЛИ 
 
Экспертиза тушунчаси. Экспертиза турлари. Ҳуқуқий 
экспертизанинг 
мазмуни. 
Норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар 
лойиҳаларини экспертизага юбориш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
лойиҳалари 
экспертизасига 
қўйиладиган 
умумий 
талаблар. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига бериладиган хулосалар. 
 
1-§. Экспертиза тушунчаси 
Давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида қонун 
устуворлигини таъминлашда ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви, 
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида қонунийликни 
таъминлашда, 
шунингдек 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар 
лойиҳаларини тайёрлаш сифатини яхшилашда норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг экспертизаси муҳим ўрин эгаллайди. Норматив-
ҳуқуқий ҳужжатларни мукаммал, янги ижтимоий муносабатлар 
кўлами ва даражасига мос равишда қабул қилиш жараёнида 
экспертиза институти муҳим аҳамият касб этади.
Норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар 
лойиҳаларининг 
ҳуқуқий 
экспертизаси ўз табиатига кўра ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятининг 
ажралмас қисми саналади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари 
ҳуқуқий экспертизасининг аҳамияти шу билан белгиланадики, 
иқтисодий, ижтимоий, сиёсий, ҳуқуқий, илмий ва бошқа соҳалардаги 
кўплаб масалалар фақат экспертиза ёрдамида ҳал қилиниши мумкин, 
ўтказилган экспертиза хулосаси эса мақбул қарор қабул қилиш учун 
асос вазифасини ўтайди. 
Айниқса, қонунчилик ҳужжатларининг мукаммал тайёрланиши, 
ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш механизмини 
таъминлаш ҳамда республикамизда олиб борилаётган сиёсий, 
ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий соҳалардаги кенг кўламли 
ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга 
эга. 
Ҳуқуқий эксперимент институти давлатчилик ривожининг 
олдинги даврларидан маълум бўлган, яъни у ҳақидаги дастлабки 
маълумотлар эрамизнинг бешинчи асрига оид адабиётларда учрайди. 
Хусусан, экспертизанинг мазкур тури Юстиниан дигесталарини 


71
ишлаб чиқишда фойдаланилган ва бунда ўша даврнинг машҳур рим 
юристларига мурожаат қилинган
1

Мазкур институтнинг мазмун моҳиятини англашда, энг аввало 
экспертиза тушунчасини таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир. 
“Экспертиза” сўзи лотинча “expertus”
2
, яъни “синов” сўзидан келиб 
чиққан бўлиб, у ечими турли соҳаларда махсус билимларга эга 
бўлишни талаб қилувчи муайян масалаларни мутахассис (эксперт) 
томонидан ўрганишни ёки бирон-бир масалани эксперт ёки 
экспертлар гуруҳи томонидан хулоса бериш учун кўриб чиқишни 
англатади
3

Ўзбек тилининг изоҳли луғатида мазкур тушунчага қуйидагича 
таъриф берилган: экспетиза (фр. Expertise – тажрибали, синалган) 
қийин ёки чигал масалани ечиш ва ҳал қилиш учун мутахассислар 
иштирокида уюштирилган текшириш, шундай текшириш ўтказувчи 
мутахассислар ҳайъати
4

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг экспертизаси 
деганда, фақат ҳуқуқий экспертиза тушунилмайди. Бу борада
ҳуқуқшунос олим Ў.Муҳамедов тўғри қайд этиб ўтганидек, “қонун 
ҳужжатларининг лойиҳалари юзасидан иқтисодий, молиявий 
экспертизалар ҳам амалга оширилади. Масалан, иқтисодиётга оид 
қонун лойиҳалари ижтимоий-иқтисодий соҳани бошқарувчи 
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари мутахассислари, 
мазкур соҳанинг етук олимлари томонидан экспертизадан 
ўтказилади”
5
.
“Экспертиза” тушунчасига биринчи – бирон-бир конкрет 
предметни муайян билим соҳасидаги мутахассис томонидан ўрганиш; 
иккинчи – ўрганиш натижаларига кўра тузиладиган хулоса киради. 
Бу сўз бирикмалари жамулжам ҳолда экспертизанинг моҳиятини 
ифодалайди. 
Махсус билимлардан фойдаланишни тақозо этган ҳуқуқий ёки 
бошқарув фаолияти иштирокчиларининг ҳуқуқ билан қўриқланувчи 
манфаатлари амалда тўқнашган ёки тўқнашиш хавфи юз берган 
1
Панина Ю.Ю., Маевский А.Ю., Генрихс М.В. Экспертизы нормативного правового акта в процессе 
правотворчества 
и 
её 
влияние 
на 
формирование 
российской 
правовой 
действительности 
//http://izron.ru/articles/problemy-sovremennoy-yuridicheskoy-nauki-aktualnye-voprosy-sbornik-nauchnykh-trudov 
-
po-itogam-mezhdu 
2
Бартошек М. Римское право: понятия, термины, определения. – М.: Юридическая литература, 1989. – С.67. 
3
Тихомиров М.Ю. Юридическая энциклопедия. 3-е изд. – М., 1995. – С.330. 
4
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Икки томли. Т.2. / З.М.Маъруфов таҳрири остида. – Москва: Рус тили, 1981. – 
Б.632.
5
Муҳамедов Ў. Ҳуқуқий экспертиза // Ҳуқуқ ва бурч. – Тошкент., 2006. – № 4–5. – Б.11. 


72
шароитда махсус билимлардан фойдаланиш экспертиза ҳуқуқий 
табиатининг белгиси саналади. 
Бугунги кунда биз эксперт фаолиятининг сезиларли даражада 
кенгайиш жараёнларининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Бу объектив жараён 
бўлиб, давлат ҳокимиятининг турли даражаларида жамият ва 
давлатнинг 
ривожланишини 
таъминлашга 
қаратилган 
чора-
тадбирларни кўриш тўғрисида қарорлар қабул қилишда хавф-
хатарларни камайтириш, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, ҳарбий, 
экологик, технологик ва ахборотга оид хавфсизликни таъминлаш ғоят 
муҳим ҳисобланади. Бу вазифаларни адо этишда зарур чора-
тадбирларни аниқлаш, ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга молик 
республика ва минтақавий мақсадли дастурларни амалга ошириш, 
йирик инвестиция, инновация, илмий-техник, экология лойиҳаларини 
бажаришда хавф-хатарларни камайтириш алоҳида аҳамият касб 
этади. 
Ҳозирги замон фанида муайян соҳадаги билимлардан ўз касбий 
фаолиятида фойдаланувчиларнинг алоҳида роли қайд этилади. Бу 
экспертократия, меритократия концепцияларида ўз аксини топган. 
Мазкур концепцияларга кўра, келажакда жамиятни оқилона 
бошқариш муаммолари профессионал ва ижодий бошқарув элитаси 
бўлган экспертларни шакллантириш йўли билан ҳал этилиши 
мумкин.
Бу ёндашув туфайли норма ижодкорлиги жараёнида сиёсий 
ҳокимият амалиёти билан эксперт амалиётининг ўзаро нисбати 
муаммоси юзага келади. Мазкур муаммонинг таҳлили кўрсатишича, 
эксперт фаолияти субъекти ва ҳокимият ваколатларига эга бўлган 
субъектнинг фарқланиши эксперт фаолиятининг ўзига хос 
хусусиятларидан биридир. Аслида бу муаммога сиёсий ҳокимият ва 
эксперт фаолиятининг аста-секин яқинлашиш жараёни сифатида 
тушуниладиган 
экспертиза 
ва 
эксперт 
фаолиятининг 
институционаллашуви жараёни нуқтаи назаридан ёндашиш мақсадга 
мувофиқ бўлади. 
Маълумки, экспертизанинг институционаллашуви, муайян 
билимларга эга бўлган кишилар фаолиятининг шаклланиш жараёни 
ўрта асрларда бошланган. Европанинг биринчи университетлари 
атрофида ўрта асрлар илмий муҳити шаклланган. Экспертиза ва 
ҳокимиятни сиёсий ҳокимият ҳуқуқини берувчи, уни асословчи 
рамзий қонун сифатидаги “қонунийлик” тушунчаси ажратади.


73
Билим жамият ривожланишининг муҳим омилига айлана 
бошлаган пайтдан ҳамма нарса тубдан ўзгарди. Экспертиза Янги давр 
фанининг моҳиятидан ҳамда модернити таркибидан ўрин олди. Бироқ 
модернитига хос бўлган капитализм, технология ва фан алоқаси 
шунга олиб келдики, “ҳаёт мактаби”дан ўтган одам эмас, балки 
назарий билимлар асосига эга бўлган ва ундан амалда фойдаланувчи 
одам олим-экспертга айланди. Олий маълумот шахснинг экспертлар 
ҳамжамиятига мансублигининг бош мезони сифатида тан олинди.
Вақт ўтиши билан сиёсий ҳокимият илмий билимга эга бўлган 
ҳамда ундан янада мураккаблашаётган жамиятни бошқаришнинг 
самарадорлигини ошириш муаммоси ва юқорида зикр этилган 
қонунийликнинг рамзий қонуни ўзгариши муносабати билан 
фойдаланувчи одамларга тобора кўпроқ муҳтож бўлиб борди. 
Шундай қилиб, азалдан рамзий борлиқ, билим ва ахборотга эга 
бўлган экспертиза ҳозирги инсониятнинг ижтимоий борлиғидан янги 
рамзийликни яратиш орқали жуда тез ўрин олди. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling