Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мантиқий тузилиши


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

 
4-§. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мантиқий тузилиши 
 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳар қандай ҳуқуқий ҳодиса каби 
ўзининг махсус шакли ва мазмунига эга. Шаклсиз мазмун 
бўлмаганидек, мазмунсиз шакл ҳам бўлмайди. Мазмун – бу муайян 
ҳодисанинг у ёки бу элементлар, алоқалар, муносабатлари йиғиндиси 
ҳисобланади. Шакл эса, – бу ҳодиса мазмунининг ташкил этилиши
мавжуд бўлиши ва қўлланилишининг усулидир. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз мазмуни, шакли, мантиқий 
фикрлаш маданияти, норма ижодкорлиги техникаси даражасидан 
келиб чиққан ҳолда, расман аниқ хусусиятга эга бўлади. Маълум 
мантиқий усулларни қўллаган ҳолда, қонунчилик матнларинининг 
тузилишини шакллантириш унинг шакл ва мазмун жиҳатдан 
такомиллашувини таъминлаб беради. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мантиқий тузилиши унинг 
мазмуни билан узвий боғлиқ бўлиб, у қуйидаги таркибий қисмлардан 
иборат:
1) муайян турдаги ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга 
солинишини асослаш; 
2) ҳуқуқий нормативларни деонтик тартибга солиш ва 
мувозанатга келтириш; 
3) ҳуқуқий нормативларни санкциялаш билан кафолатлаш. 
Муайян турдаги ижтимоий муносабатларни тартибга солиш 
воқеликни 
ифодалашнинг 
мотивацион 
шаклларидан 
бири 
ҳисобланади. Бунинг моҳияти шундаки, демократик жамиятларда 
ижтимоий муносабатларни тартибга солиш тарихий ва мантиқий 
Норматив-ҳуқуқий 
ҳужжат 
мантиқий 
тузилиши, 
ҳужжатнинг тузилмавий шакли қуйидагилардан иборат бўлади: 
ҳужжатнинг номланиши, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул 
қилган орган номи, норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг номланиши, 
норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнининг асосий элементлари, яъни 
муқаддима, қисм, бўлим, боб, модда, модда банди, модда қисми, 
кучга кириш вақти, тегишли мансабдор шахснинг имзоси. 
 


67
аҳамият касб этиши ва бир вақтнинг ўзида мотивацион хусусиятга эга 
бўлиши лозим. Нормалар мотивацион таркибга эга бўлмаса, 
умуммажбурий, деб қабул қилинмайди ва, ўз навбатида, ҳуқуқий 
муносабатларнинг иштирокчиларида ҳуқуқий бурчни келтириб 
чиқармайди. Шу сабабли, қонуннинг ижтимоий муносабатларни 
тартибга солиш заруратини асословчи муқаддима қисми катта 
аҳамиятга эга. Бироқ кўпчилик ҳолатларда қонунчилик ҳужжатларида 
муқаддима бўлмайди. Бунинг ўрнига ахборот хусусиятига эга қисқача 
кириш келтириб ўтилади. 
Амалдаги қонунчиликнинг умумий принципларидан келиб 
чиқиш - норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмунини белгилашда 
муҳим мантиқий усул ҳисобланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 
конституцияга ёки қонунларга зид келмаслиги лозим. Ҳар бир 
норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўзаро мантиқий боғлиқдир, бир-бирига 
мос келади ва тўлдириб туради. Фақат шундан кейин норматив-
ҳуқуқий 
ҳужжатларнинг 
функционал-ҳуқуқий 
тизимлилигини 
таъминлаш мумкин. 
Ҳуқуқий нормативларни махсус санкциялар билан таъминлаш 
норматив-ҳуқуқий ҳужжат мантиқий тузилишининг энг асосий 
элементларидан биридир. Бусиз ҳуқуқий нормативни қўллаш 
самарасиз бўлар эди. Маълумки, ижтимоий нормалар орасида 
фақатгина 
ҳуқуқий 
нормалар 
расмий 
санкциялар 
билан 
таъминланган. Бу хусусият фақатгина давлат томонидан ўрнатилган 
ҳуқуқ нормаларига хосдир.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling