Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳуқуқий аббревиатура
Оддий ва жаргон лексика кундалик-маиший лексиканинг
турларидан бири бўлиб, у ўз ичига кенг тарқалган сўзларни қамраб 64 олади. Масалан, “шарманда” (ЎзРМжК 40-м.), “паст ният” (ЎзРЖК 131-м.). Шу билан бирга, бундай турдаги лексика расмий лексикадан фарқ қилишини таъкидлаш лозим. Қонунчилик ҳужжатларини матнларини тайёрлашда ушбу сўзлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмас. Бинобарин, оддий ва жаргон лексикани расмий ҳужжатларда қўллашга истисно сифатида қараш лозим. Қонун ҳужжатларида оддий ва жаргон лексикани қўллаш – норма ижодкорлиги техникасининг маълум талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилиши зарур. Норма ижодкорлиги техникаси тилининг муҳим таркибий қисми бу турли хил лексик гуруҳлар ҳисобланади. Уларни қўллашнинг маълум талаблари ва усуллари мавжуд бўлиб, уларга амал қилиш қонунчилик тилини такомиллаштиришнинг муҳим омили ҳисобланади. 3-§. Ҳуқуқий аббревиатура Аббревиатурага юридик матнларнинг ажралмас қисми сифатида қаралади. Зеро, уни қўллашдан асосий мақсад муайян сўзларни ифодалашда қулайлик туғдиришдан иборат. Аббревиатураларни график қисқартмалардан ажрата билиш лозим (масалан, х.к. – хоказолар, б.- бошқалар). Улар кундалик тил муомаласида деярли ишлатилмайди. График қисқартмалар қонунчилик матнларида ҳам кенг қўлланилади. Ҳуқуқий аббревиатураларни келиб чиқишига кўра, иккита катта гуруҳга бўлиш мумкин: Биринчи гуруҳи давлат-ҳуқуқий табиатига эга бўлса, иккинчиси, касбий лексиканинг махсус қисмини ташкил қилади ва соҳавий ўзига хосликни ифодалайди. Ҳуқуқий аббревиатура - қонунчилик тилининг ўзига хос бирлиги бўлиб, у сўз бирикмасига кирувчи сўзларнинг бош ҳарфларидан иборат бўлган қисқартиришдир. соф ҳуқуқий аббревиатуралар (ЎзР ИИВ, ЎзР ФК, ЎзР ЖПК) ўзлаштирилган ҳуқуқий аббревиатуралар (ННТ, ЎзМУ, ТТТТДЮИ) 1 2 65 Аббревиатураларни, шунингдек, қўлланилишига кўра қуйидаги турларга бўлиш мумкин: 1. Умум қабул қилинган (ИИВ, ГЭС, АЭС) – изоҳ берилиши талаб этилмайдиган, қонунчилик ҳужжати матнидаги ушбу қисқартмаларни қўллаш ва тушунишда қийинчиликлар келтириб чиқармайдиган аббревиатуралар. 2. Махсус – нисбатан тор доирада қўлланиладиган ва мутахассислар томонидан изоҳларсиз тушуниладиган аббревиатуралар (ЎзР ЖИК, ЎзР МЖК). 3. Индивидуал – жуда тор татбиқ этиш доирасига эга ва матнда тушунтирилиши лозим бўлган аббревиатуралар (МЎБО – маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари, АТМ – ахлоқ тузатиш муассасаси). Таъкидлаш жоизки, умум қабул қилинган, махсус ва индивидуал аббревиатуралар қонунчиликда жуда кенг миқёсда қўлланилади. Шунингдек, ҳуқуқий аббревиатураларни ташқи ифодалаш шаклларига кўра ҳам таснифлаш мумкин: а) кичик ҳарфлардан иборат аббревиатура (отм, фҳдё); б) катта ҳарфлардан шакллантирилган аббревиатуралар (ЎзР ОЎМТВ, ҚҚС); в) аралаш ҳуқуқий аббревиатуралар - сўз бирикмаларидан ва сўз бўғинларидан ташкил топган қисқартма сўзлар (СамДУ, Ўзсаноатқурилишбанк). Ҳуқуқий аббревиатураларни шакллантириш ва қўллаш норма ижодкоридан юридик техниканинг тегишли қоидаларини мукаммал ўзлаштиришни талаб этади. Бинобарин, норма ижодкорлиги техникасига амал қилмаган ҳолда, аббревиатураларни қўллаш норматив-ҳуқуқий ҳужжат шаклининг сифатига салбий таъсир ўтказиши мумкин. Ҳуқуқий аббревиатуралардаги техник хатолар ҳуқуқ нормаларини тушунишни мураккаблаштиради, норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнининг мазмунига сифат жиҳатдан салбий таъсир қилади. Ҳуқуқий аббревиатураларга тегишли қонунчилик ҳужжатлари матнларида изоҳ берилиши уларни қўллаш ва тушунишда қулайликлар келтириб чиқаради. Ҳуқуқий аббревиатуралардаги эстетик камчиликлар одатда, ҳуқуқ нормасининг умумий мазмунига путур етказмайди, лекин норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнининг маданий даражасига катта зарар келтиради. 66 Таъкидлаш жоизки, ҳуқуқий аббревиатуралар қонунчилик тилининг ажралмас ва муҳим қисми ҳисобланади. Уларни тўғри қўллаш ва маълум талабларга риоя қилиш норма ижодкорлиги техникасини такомиллаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling