Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети


Download 1.53 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/95
Sana06.04.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1332038
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   95
Bog'liq
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2

 


69
Назорат учун саволлар 
1. Полисемия, синонимия ва антонимиянинг норма ижодкорлиги 
техникасининг воситалари сифатидаги ўрни ва аҳамиятини муайян 
мисоллар асосида кўрсатиб беринг. 
2. Норма ижодкорлигида бошқа тил, касбий, оддий ва жаргон 
лексикадан фойдаланишнинг ижобий ва салбий томонларини таҳлил 
қилинг.
3. Ҳуқуқий аббревиатуранинг турларини мисоллар ёрдамида 
ёритиб беринг.
4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнида хориж сўзлари ва 
терминларидан фойдаланишнинг ижобий ва салбий жиҳатларини 
кўрсатиб беринг.
5. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мантиқий тузилиши ва 
мазмунига қўйиладиган асосий талабларни таҳлил қилинг. 
 
Мустақил таълим учун топшириқлар 
1. Фразеологик иборалар – норматив-ҳуқуқий матнида тилнинг 
тайёр бирликлари сифатида ишлатиладиган энг барқарор сўз 
бирикмаларидир: “агар шартномада бошқача ҳол назарда тутилмаган 
бўлса”, “агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса”, 
“ўз кучини йўқотган деб топилсин”, “ушбу қонун расмий эълон 
қилинган кундан эътиборан кучга киради”, “шартномада назарда 
тутилган бошқа ҳолларда” ва бошқалар. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнини тайёрлашда фразеологик 
иборалар қандай рол ўйнайди? Муҳокама қилинг. 
2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнини тайёрлашда сўзлар ўзига 
хос “ғиштлар” сифатида рол ўйнайди. Бу сўзларнинг хусусияти эса
ўз навбатида, муайян юридик-техник усул, йўл вазифасини бажаради. 
Бундай усуллардан бири – полисемия. Полисемия бу сўзларнинг кўп 
маъно англатишидир. Шу боис, улардан фойдаланишда муайян 
эътибор талаб этилади. Масалан, “шахс”, “акт”, “тузилма”, “пункт”, 
“қарор” ва б. 
Мамлакатимиз ҳуқуқий тизимининг маълум бир тармоғи 
мисолида полисемиядан фойдаланишнинг хусусиятларини таҳлил 
этинг. Муҳокама қилинг. 

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling