Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2
Синонимия
(маънодошлик) ҳам норма ижодкорлиги техникасининг усулларидан бири ҳисобланади. Норма ижодкори қонунчилик матнларида синонимияни максимал даражада камайтиришга интилиши лозим. Бинобарин, норматив-ҳуқуқий ҳужжат матни аниқ ва тушунарли ифода этилган бўлиши ҳамда ундаги сўзларнинг маъносини барча бир хил тушуниши ва татбиқ этиши мақсадга мувофиқдир. Шу билан бирга, ушбу ҳолат қонунчилик ҳужжатлари матнларини тайёрлашда синонимияни қўлламаслик керак деган маънони англатмайди. Чунки синонимия ҳуқуқий тартибга солиш соҳасида муҳим амалий аҳамиятга эга бўлиб, у, ўз навбатида, қонун ижодкорининг иродасини аниқлаштиради. Бундан ташқари, синонимия матн ва нутқ мазмунини бойитади, фикрлаш, мушоҳада қилишнинг таъсирчанлиги ва жонлилигини белгилаб беради. Синоним – бу ҳар доим аниқлик киритиш, битта объектнинг бир нечта қирраларини ёритиш ҳисобланади. Норматив- ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрловчи ҳуқуқшунос учун “фалсафий” лингвистикани билиш муҳим аҳамиятга эга. Норматив ва қонунчилик матнидаги синонимиянинг асосий мақсади – бу норма ижодкори фикрига аниқлик киритиш ҳисобланади. Шу маънода, норма ижодкорлиги техникасининг усули ҳисобланган синонимия норма ижодкори томонидан ифодаланган фикрни қатъи тарзда аниқлаштириш воситаси бўлиб хизмат қилади. Бу ерда гап синонимлаштирилаётган сўздан кейин одатда, қавс ичида Синонимия деганда сўзлар ва сўз бирикмаларининг ўзаро бир-бири билан алмаштирилиши назарда тутилади. 61 аниқлаштирувчи сўз келиши ҳақида бормоқда. Масалан, фуқаролик қонунчилигида “таъсисчи (иштирокчи, аъзо)”, “доимий (муддатсиз)” каби сўзлар ва иборалар учраши мумкин. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларида синонимларни қўллаш қоидаларига (талабларига) қуйидагиларни киритиш мумкин: Квазисинонимларни, яъни синонимик турда бўлмаган сўзларни ва сўз бирикмаларини қўлламаслик. Бундай турдаги синонимларни қўллаш ҳуқуқ ижодкорлиги субъектининг иродасини нотўғри тушуниш ва талқин қилишга олиб келади. Ноаниқ мазмундаги синонимни қўлламаслик. Ҳар бир синоним ўз белгиси ва оҳангига эга. Тегишли ва аниқ синоним сўзлар ва сўз бирикмаларини топиш норма ижодкоридан тил қоидаларини яхши ўзлаштирган бўлишликни талаб этади. Бинобарин, нотўғри танланган синоним сўзлар ҳуқуқни қўллаш амалиётида ноаниқликлар ва хатоликларга сабаб бўлади ҳамда ҳуқуқий тартибга солиш жараёнига салбий таъсир қилади. Синонимларни ҳаддан ташқари кўп қўлламаслик. Синонимларнинг кўплиги, уларнинг тизимсиз тарзда қўлланилиши қонунчилик ҳужжатлари матнларини тушунишни мураккаблаштиради. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling