Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик университети
Download 1.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Норма ижодкорлиги Дарслик 18 08 18 2
44 5-МАВЗУ. НОРМА ИЖОДКОРЛИГИ ТЕХНИКАСИНИНГ АСОСИЙ ҚОИДА, УСУЛ ВА ВОСИТАЛАРИ Норма ижодкорлиги техникасининг қоида, усул ва воситалари тушунчалари. Ҳуқуқий тартибга солишнинг мақсади ва вазифаларини аниқлаш ҳамда тартибга солиш меъёрини танлаш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнини ишлаб чиқиш қоидалари. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат сарлавҳаларини танлаш қоидалари. Қонуннинг муқаддимасини шакллантириш қоидалари. Ҳуқуқий нормаларни баён этиш усул ва воситалари. Янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганлиги муносабати билан илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш қоидалари. 1-§. Норма ижодкорлиги техникасининг қоида, усул ва воситалари тушунчалари Норма ижодкорлиги техникасининг юқори даражада бўлиши норматив-ҳуқуқий ҳужжатда ифодаланувчи ҳуқуқий норманинг аниқ ва равшан ифодалаш имконини беради ҳамда ҳуқуқий нормаларнинг нотўғри тушунилишига ёки турлича мазмунда тавсиф этилишига ёки шарҳланишига йўл қўймайди. Бу эса муайян норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амалиётда самарали қўлланилиши имконини беради. Норма ижодкорлиги техникаси ўз мазмун-моҳиятига кўра ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлашнинг қоида ва услублари йиғиндисидан иборатдир. Норма ижодкорлиги техникаси ўз ичига бир қатор масалаларни, жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тез ва сифатли тайёрлашнинг ташкилий ва техник қоидаларини, норматив- ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчаларни тўғри ва бир хилда киритиш, уларни тўлиқ ёки қисман ўз кучини йўқотган деб топиш услубларини, норматив-ҳуқуқий ҳужжат моддаларида норматив- ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрловчининг фикрини аниқ, лўнда ва кўпчилик учун тушунарли қилиб ёзиш услубларини, норматив- ҳуқуқий ҳужжатни тузилишини мақсадга мувофиқ шаклда бўлишини таъминлашни, унинг тили ва бошқаларни ўз ичига олади. 45 Шу боис ҳам ҳуқуқшуносликнинг, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини тайёрлаш технологиясини такомиллаштиришнинг янги шакллари ва усулларини мунтазам равишда тадқиқ этиш зарур бўлади 1 . Норма ижодкорлиги техникаси аввал бошданоқ сифатли ва самарали тадбиқ этилиши учун мўлжалланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни яратишнинг қоида, усул ва воситаларини ифодаловчи ҳуқуқшунослик соҳаси сифатида юзага келган. Мазкур қоида, усул ва воситалар ҳуқуқшунослик фанида асрлар оша шаклланиб, тобора қонунчилик даражасида мамлакатлар ҳуқуқий тизимидан ўрин эгаллаб бормоқда. Хусусан, норма ижодкорлиги техникасининг қоида, усул ва воситалари ҳақидаги дастлабки фикрлар, ғоялар Т.Мор, Ш.Монтескье каби мутаффакирлар томонидан илгари сурилган 2 . Бугунги кунда бир қатор хорижий мамлакатларда норма ижодкорлиги техникасининг қоида, усул ва воситалари норматив- ҳуқуқий ҳужжатларда ўз аксини топган. Хусусан, Германияда – “Норма ижодкорлиги техникаси бўйича қўлланма”, Польшада – “Норма ижодкорлиги техникаси принциплари”, Канадада – “Канада яхлит ҳуқуқининг норма ижодкорлиги конвенцияси” номли ҳужжатлар қабул қилинган 3 . Кейинги ўн йилликлар давомида мамлакатимизда ҳам норматив- ҳуқуқий ҳужжатларнинг шакли, тузилиши ва аниқлигига жуда катта аҳамият бериб келинмоқда. Мамлакатимизда норма ижодкорлиги техникасининг қоида, усул ва воситалари асосан Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги ва “Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида”ги қонунларида мустаҳкамланган. 1 Одилқориев Х.Т. Ўзбекистон Республикасида қонун чиқариш жараёни. –Т.: Ўзбекистон, 1995. –Б.149. 2 Исламов З.М. Законодательная техника и качества законов // Қонун ижодкорлиги ва қонунчилик техникаси: назария ва амалиёт муаммолари. Илмий-амалий семинар материаллари. –Т.:ТДЮИ, 2005. –Б.56-59. 3 Журнал российского права. -2005. -№ 8. Норма ижодкорлиги – бу шунчаки бир жараён эмас, балки оқилона вазминликни, синчковликни, қонунчилик ечимларининг турли йўлларини чуқур таҳлил этишни талаб қиладиган мураккаб ижодий меҳнат. 46 Бу борада айниқса, Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш фаолияти борасида тўпланган тажрибага асосланиб, хорижий мамлакатларнинг ушбу соҳадаги иш амалиёти ҳисобга олинган ҳолда тузилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳаларини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этилган қонунларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қўшма қарори муҳим аҳамиятга эга. Мазкур қоидаларнинг мақсади қонун лойиҳаларини расмийлаштиришда ва қонунчилик техникасининг воситалари, қоидалари ҳамда усулларидан фойдаланишда бир хилликка риоя этилиши орқали қонунларнинг юқори сифатини таъминлашдан иборат бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 83-моддасида кўрсатилган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан қонун лойиҳасига доир ишларни, қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, ўз кучини йўқотган деб топиш лозим бўлган қонунларнинг рўйхатини тайёрлаш бўйича ишларни бажариш вақтида амалда қўлланилиши учун мўлжалланган. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг “Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида услубий кўрсатмаларни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2013 йил 1 февралдаги 29-мҳ-сон буйруғига илова сифатида тасдиқланган “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган норматив- ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқномада ҳам қонун ости ҳужжатлари техникасининг қоида ва усуллари белгилаб қўйилган. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling