Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


«611-модда. Тижоратда хизматчини ҳақ эвазига


Download 252.64 Kb.
bet11/13
Sana21.04.2023
Hajmi252.64 Kb.
#1373323
TuriМонография
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
КОРРУПЦИЯВИЙ ЖИНОЯТЛАР

«611-модда. Тижоратда хизматчини ҳақ эвазига
оғдириб олиш
Нодавлат тижорат ташкилоти, бошқа нодавлат ташкилоти ёки чет эл нодавлат ташкилотининг хизматчисига мазкур хизматчининг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни ҳақ эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс ёки учунчи шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, бевосита ёки воситачи орқали моддий ёки номоддий қимматликлар бериш ёхуд уни ёки бошқа жисмоний ёки юридик шахсни мулкий ёки номулкий манфаатдор этиш, манфаатдор бўлишни таклиф қилиш, манфаатдор этишни ваъда қилиш ёхуд манфаатдор этиш ҳақидаги таклифни қабул қилиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Нодавлат тижорат ташкилоти, бошқа нодавлат ташкилоти ёки чет эл нодавлат ташкилоти хизматчисининг ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни ҳақ эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс ёки учунчи шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, бевосита ёки воситачи орқали ўзи ёки бошқа жисмоний ёки юридик шахс учун моддий ёки номоддий қимматликлар олиши ёхуд мулкий ёки номулкий манфаатдор бўлиши, манфаатдор этишни сўраши ёки манфаатдор бўлиш ҳақидаги таклифни қабул қилиши кўп бўлмаган миқдорда содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Нодавлат тижорат ташкилоти, бошқа нодавлат ташкилоти ёки чет эл нодавлат ташкилотининг хизматчиси деганда меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи, мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган шахс тушунилади»;
2) 1931-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1931-модда. Хизматчини ҳақ эвазига оғдириб олиш
Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи, чет эл давлат ташкилоти ёки халқаро оммавий ташкилотнинг хизматчисига мазкур хизматчининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни ҳақ эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс ёки учинчи шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, бевосита ёки воситачи орқали ўзи ёки бошқа жисмоний ёхуд юридик шахс учун моддий ёки номоддий қимматликлар бериш ёки уни ёки бошқа жисмоний ёки юридик шахсни мулкий ёки номулкий манфаатдор этиш, манфаатдор бўлишни таклиф қилиш, манфаатдор этишни ваъда қилиш ёхуд манфаатдор этиш ҳақидаги таклифни қабул қилиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Давлат иштирокидаги ташкилот деганда:
устав фондида камида эллик фоиз миқдорда давлат улуши мавжуд бўлган тижорат ташкилоти;
тўлиқ ёки қисман давлат органи ёки давлат ташкилоти томонидан ташкил этилган ёки таъсис этилган нотижорат ташкилоти тушунилади.
Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органи, чет эл давлат ташкилоти ёки халқаро оммавий ташкилотнинг хизматчиси деганда меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи, мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган шахс тушунилади»;

  1. 1932-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


Download 252.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling