Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


«213-модда. Хизматчини ҳақ эвазига оғдириб олиш


Download 252.64 Kb.
bet8/13
Sana21.04.2023
Hajmi252.64 Kb.
#1373323
TuriМонография
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
КОРРУПЦИЯВИЙ ЖИНОЯТЛАР

«213-модда. Хизматчини ҳақ эвазига оғдириб олиш
Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, чет эл давлат ташкилоти ёки халқаро оммавий ташкилотнинг хизматчисига мазкур хизматчининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни ҳақ эвазига ўзига оғдириб олаётган шахс ёки учинчи шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, бевосита ёки воситачи орқали ўзи ёки бошқа жисмоний ёхуд юридик шахс учун моддий ёки номоддий қимматликлар бериш ёки уни ёки бошқа жисмоний ёки юридик шахсни мулкий ёки номулкий манфаатдор этиш, манфаатдор бўлишни таклиф қилиш, манфаатдор этишни ваъда қилиш ёхуд манфаатдор этиш ҳақидаги таклифни қабул қилиш кўп бўлмаган миқдорда содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар анча миқдорда содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу
Кодекснинг 210 — 212-моддаларида назарда тутилган
жиноятларни содир этган шахс томонидан;
б) кўп миқдорда;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) жуда кўп миқдорда;
б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Башарти моддий ёки номоддий қимматликлар берган ёхуд мулкий ёки номулкий манфаатдор этган шахсга нисбатан бундай қимматликлар ёки манфаат сўраб товламачилик қилинган бўлса ва ушбу шахс жиноий ҳаракатлар содир этилганидан кейин бу ҳақда ўттиз сутка ичида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, у жавобгарликдан озод этилади»;

  1. 214-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


Download 252.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling