Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


Download 252.64 Kb.
bet6/13
Sana21.04.2023
Hajmi252.64 Kb.
#1373323
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
КОРРУПЦИЯВИЙ ЖИНОЯТЛАР

«19212-модда. Нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти мансабдор шахсининг мансаб сохтакорлиги
Мансаб сохтакорлиги, яъни нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти мансабдор шахсининг тамагирлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиши, ҳужжатларни қалбакилаштириши ёки била туриб сохта ҳужжатлар тузиши ва тақдим этиши, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан икки йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»;

  1. 205-моддаси биринчи қисмидаги «ёхуд жиддий зиён» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

  2. 206-моддаси биринчи қисмидаги «ёхуд жиддий зиён» деган сўзлар чиқариб ташлансин;

  3. 209-модда биринчи қисмининг диспозицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Мансаб сохтакорлиги, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахси ёки ҳокимият вакилининг тамагирлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиши, ҳужжатларни қалбакилаштириши ёки била туриб сохта ҳужжатлар тузиши ва тақдим этиши»;

  1. 210-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«210-модда. Пора олиш
Пора олиш, пора сўраш ёки пора олиш ҳақидаги таклифни қабул қилиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи, чет эл давлат ташкилоти ёки халқаро оммавий ташкилот мансабдор шахсининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора бераётган ёки учинчи шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига шахсан ўзи ёки воситачи орқали қонунга хилоф эканлигини била туриб, ўзи ёки бошқа жисмоний ёки юридик шахс учун моддий ёки номоддий қимматликлар олишга ёхуд мулкий ёки номулкий манфаатдор бўлишга қаратилган ҳаракатлари, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Пора олиш:
а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 211 ёки назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;
б) кўп миқдорда;
в) тамагирлик йўли билан;
г) бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, —
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Пора олиш:
а) жуда кўп миқдорда;
б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади
Башарти, шахс пора олгандан кейин бу ҳақда ўттиз сутка мобайнида ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, башарти унинг ҳаракатларида тамагирлик аломатлари бўлмаса, у жазодан озод этилади»;

  1. қуйидаги мазмундаги 2101 ва 2102-моддалар билан тўлдирилсин:


Download 252.64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling