Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
-§. Жиноят қонунининг вақт бўйича
Download 1.89 Mb. Pdf ko'rish
|
ҲОЗИРГИ ЗАМОН жиноят ҳуқуқи муамолари
2-§. Жиноят қонунининг вақт бўйича амал қилишидаги муаммолар. Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси икки палатали(Сенат ва Қонунчилик палатасидан иборат) парламент сифатида ташкил қилингандан кейин (2005 йил январ ойи) Ўзбекистон қонунлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва уларни қабул қилиш янгича шаклдан иборат бўлди. Энди Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси қонунларни қабул қилади. Қабул қилинган қонун эса Олий Мажлиснинг Сенати томонидан маъқулланади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84 – моддасида белгиланишича Қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқулланиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланади ҳамда қонунда белгиланган тартибда расмий нашрларда эълон қилингач, юридик кучга эга бўлади. Ҳар қандай қонун, шу жумладан жиноят қонуни ҳам қонун чиқарувчи Олий Давлат Ҳокимияти томонидан қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланганидан кейин қонун тусини олади. Қонунларни, шу жумладан жиноят қонунини амалга киритиш тартиби ва вақти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарори билан белгиланади. Яъни ана шу қарорда қонунни амалга киритиш вақти кўрсатилади. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Жиноят кодекси 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори билан 1995 йил 1 апрелдан амалга киритилган. 1997 йил 30 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси қонунларини тайёрлаш тўғрисидаги Қонун” Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарори билан қонун матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан амалга киритилди. Айрим хориж мамлакатларида қонунларни эълон қилиш ва амалга киритиш тартибини белгиловчи махсус қонун қабул қилинган (масалан, Россия Федерациясининг 1994 йил 14 июлдаги «Федерал конституциявий қонунларни, федерал қонунларни, федерал Cобрание палатасининг актларини эълон қилиш ва амалга киритиш тўғрисида»ги Қонуни). Ўзбекистонда эса Ўзбекистон Республикаси қонунларини тайёрлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 30 август Қонуни қабул қилинган 1 . Ушбу Қонуннинг 17-моддасида «Қонунни қўллаш учун зарур бўлган норматив ҳужжатларнинг (амалга киритиш тартиби тўғрисидаги ҳужжатларнинг, ҳукумат ва идораларнинг норматив ҳужжатлари ва шу кабиларнинг) лойиҳалари, илгари қабул қилинган қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш ёки бу қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги таклифлар, қоида тариқасида, қонун лойиҳаси билан бир вақтда ишлаб чиқилади. Бу норматив ҳужжатлар янги Қонун қабул қилиниши билан бир вақтда ёки уни амалга киритгунча ёхуд у қабул қилинганидан кейин мумкин қадар қисқа муддат ичида қабул қилинади», дейилади. Ижтимоий ҳаёт узлуксиз равишда давом этаверади, қонунлар эса ўзгаради, бекор қилинади, янгиси қабул қилинади. Бундай ҳолат жиноят қонунчилигига ҳам тегишлидир. Агар жиноят бир жиноят қонуни амалда бўлган вақтда содир этилиб, жиноят ишини тергов қилиш ёки судда кўриш вақтида ўзгартирилса,амал қилиб турган қонун бекор қилиниб янги қонун қабул қилинган тақдирда жиноят содир этишда айбланаётган шахсни қайси қонун билан жавобгар қилиш керак деган савол туғилади. Жиноят қонунининг вақт бўйича амал қилиш тартиби ЎзР ЖК нинг 13-моддасида белгиланган. Ушбу моддада белгиланишича, қилмишнинг жиноийлиги ва жазога сазоворлиги ана шу қилмиш содир этилган вақтда амалда бўлган қонун билан белгиланади. Кўпгина жиноятлар бир ёки бир неча дақиқа давом этмасдан, соатлаб, 1 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, 9-сон, 237-модда, Ўзбекистоннинг янги қонунлари, 17-сон, «Адолат», 1998, 78-87-бетлар. ҳатто ойлаб давом этиши мумкин. Шунга кўра жиноят содир қилиш пайтини тўғри аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Маълумки, ЎзР ЖК Махсус қисмининг моддаларида назарда тутилган жиноятлар жиноий қилмиш охирига етказилганлик ҳисобидан олиниб, яъни ЖК Махсус қисми моддасида белгиланган ҳаракатларнинг содир этилганлиги ёки муайян оқибат келиб чиқиши билан жиноят тугатилган, деб ҳисобланади. Масалан, ЖК нинг 168-моддасида фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш, дейилган. Демак, мулк фирибгарнинг қўлига ўтиши билан жиноят тугалланган ҳисобланади. Кодекснинг 164-моддасида босқинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиб, ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлтиш билан қўрқитиб содир этилган бўлса, дейилади. Демак, босқинчилик жиноятида ўзганинг мулки босқинчининг қўлига ўтиши шарт бўлмай, ҳужум қилишнинг ўзи билан бу жиноят охирига етказилган ҳисобланади. ЎзР ЖК 13-моддасининг 1-қисмида жиноят содир қилиш пайти аниқ белгилаб қўйилган бўлиб, унда «Агар ушбу Кодекс моддасида ҳаракат ёки ҳаракатсизлик содир қилиш пайти жиноят тамомланган пайт, деб ҳисобланган бўлса, ижтимоий хавфли қилмиш бажарилган пайт жиноят содир этилган вақт, деб топилади. Агарда ушбу Кодекс моддасида жиноий оқибат юз бериши билан жиноят тамом бўлган деб ҳисобланган бўлса, жиноий оқибат юз берган пайт жиноят содир этиш вақти, деб топилади. Узоққа чўзилган жиноятларда жиноий актнинг бошланғич қисмини содир этилиши биланоқ жиноят тамомланган деб топилади. Давомли жиноятларда эса айбдор томонидан охирги жиноий ҳаракатини содир этиб жиноий ҳаракатни тўхтатиши ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тўхтатилиши билан жиноят тугалланган, деб ҳисобланади. Гуруҳ бўлиб содир этилган жиноятларда эса жиноятнинг бажарувчиси томонидан муайян жиноятнинг объектив томонини ифодаловчи ҳаракатларни бажариб бўлиш билан жиноят тугалланган деб топилади. Ана шу юқорида айтилганларга кўра жиноят содир қилиш пайтини тўғри белгилаш, жиноятни олдинги ёки янги қабул қилинган қонун билан жавобгар қилишни аниқлаб беради. Жиноят қонунининг инсонпарварлик принципидан бири Жиноят кодексининг 13-моддасининг 2-қисмида жиноят қонунининг орқага қайтиш кучининг белгиланганлигидир. 1959 йили қабул қилинган Жиноят кодексида қонун фақат икки ҳолда, яъни қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган ва жазони енгиллаштирадиган қонун орқага қайтиш кучига эга эди. 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган амалдаги Жиноят кодексида жиноят қонунининг орқага қайтиш кучини назарда тутувчи ҳолатлар доираси кенгайтирилди. ЎзР ЖК 13-моддасининг 2-қисмида белгиланганига кўра жиноят қонуни қуйидаги ҳолларда орқага қайтиш кучига эга: 1) қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган қонун; 2) жазони енгиллаштирадиган қонун; 3) шахснинг аҳволини бошқача тарзда яхшилайдиган қонун. Олдинги 1959 йилда қабул қилинган Жиноят кодексида жиноят деб ҳисобланган олтмишга яқин модда 1994 йилда қабул қилинган Жиноят кодексида жиноят деб ҳисобланмайди. Янги Жиноят кодекси амалга киритилиши билан олдинги кодекснинг ўша моддалари билан ҳукм қилинган шахслар жазодан озод қилинди ва улар судланмаган, деб ҳисобланди. Суриштирув ва тергов босқичидаги ҳамда судда кўрилаётган ишлар бўйича эса жиноят иши бекор қилинди. Қилмишнинг жиноийлигини бекор қиладиган қонун фақат жиноят иши ҳукм чиқариш босқичигача бўлган ишларга нисбатан тадбиқ қилинадими ёки жазони ўтаётган шахсларга нисбатан ҳам қўлланадими деган савол туғилади. Бу саволга ЎзР ЖК 13- моддасининг 2-қисмида аниқ жавоб ёзилган бўлиб, унда «..қонун кучга киргунга қадар тегишли жиноий қилмиш содир этган шахсларга - шу жумладан жазони ўтаётган ёки ўтаб бўлган шахсларга нисбатан, агар улар ҳали судланган ҳисоблансалар, тадбиқ этилади», дейилади. Демак, олдинги қонун бўйича судланиб, жазони ўтаб чиққан шахслар шундай қилмиш учун янги қонунда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, у шахслар судланмаган, деб ҳисобланади. - янги қонунда муайян жазо муддати ёки миқдори камроқ белгиланган бўлса; - янги қонунда асосий жазо муддати ёки миқдори ўзгармагани ҳолда қўшимча жазо назарда тутилмаган бўлса; - янги қонунда альтернатив тарздаги жазо белгиланиб, санкциясида бир неча енгилроқ турдаги жазолар назарда тутилган бўлса, жазони енгиллаштирадиган қонун ҳисобланади. Шахснинг аҳволини бошқача тарзда енгиллаштирадиган қонун орқага қайтиш кучига эга деганда, муайян жиноят учун жавобгарликни белгиловчи қонун нормаси санкциясидаги жазо муддати ёки миқдори ўзгармасада Жиноят кодексига киритилган ўзгартириш ёки қўшимчалар туфайли маҳкумнинг аҳволи енгиллашадиган бўлса, орқага қайтиш кучига эга бўлади. Масалан, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Жиноят кодексининг 50- моддасига 1996 йил 27 декабр қонуни билан ўзгартиришлар киритилиб, эҳтиётсизликдан жиноят содир қилганлиги учун озодликдан маҳрум этилганлар жазони манзил колониясида ўташ белгиланди. Жазони ўташ колониясидагига нисбатан манзил- колониясида маҳкумнинг аҳволи анча енгиллашади. Демак, бу қонун 1996 йил 27 декабргача эҳтиётсизликдан жиноят содир қилганларга нисбатан татбиқ этилади. 2001 йил 29 август қонунига биноан ЎзР ЖКнинг 85-моддасига қўшимча киритилиб, вояга етмай туриб, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланмаслиги белгиланди. Демак, 2001 йил 29 августгача ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятни вояга етмаган шахс такроран содир қилган ёки олдин шундай жинояти учун судланганлигидан қатъи назар, уларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланмайди. Қилмишни жиноят деб ҳисоблайдиган, жазони кучайтирадиган ёки шахснинг аҳволини бошқача тарзда ёмонлаштирадиган қонун орқага қайтиш кучига эга эмас. Бундай ҳолда жиноий қилмиш ишни мазмунан ҳал қилиш вақтида кучдан қолган, аммо жиноят содир қилиш пайтида амалда бўлган қонун билан ҳал қилинади. Download 1.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling