Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти


II боб. Жиноятларни таснифлаш ва жиноий жавобгарликдаги


Download 1.89 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/75
Sana30.04.2023
Hajmi1.89 Mb.
#1413758
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75
Bog'liq
ҲОЗИРГИ ЗАМОН жиноят ҳуқуқи муамолари

 


II боб. Жиноятларни таснифлаш ва жиноий жавобгарликдаги 
муаммолар 
 
1-§. Жиноятларни таснифлашдаги муаммолар 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг иккинчи чақириқ 
олтинчи сессияси (2001 йил 29 августда бўлиб ўтган) Ўзбекистон суд 
ҳуқуқ тизимини либераллаштиришда туб бурилиш ясади.
Анна шу сессияда ва ундан кейинги Олий Мажлиснинг 
сессияларида 
Жиноят 
қонунига 
кўплаб 
қўшимчалар 
ва 
ўзгартиришлар киритилди. Шу жумладан, жиноятларни таснифлашда 
ҳам жиддий ўзгаришлар юз берди. 
Жиноят ҳуқуқий ҳодиса сифатида ўзининг махсус белгиларига 
эга бўлиб,бу белгилар ЎзР ЖК нинг 14-моддасида баён қилинган. 
Аммо бу белгиларнинг ўзи жиноятни квалификация қилиш, жиноят 
қонунини амалда қўллашнинг қонунийлиги ва адолатлилигини, 
жавобгарликни табақалаштирган ҳолда амалга ошириш имкониятини 
бермайди. Шунинг учун ҳам жиноятларни муайян туркумларга 
ажратиш жавобгарликни табақалаштириш, ЖК Махсус қисми 
моддаларида назарда тутилган жиноятларни ЖК Умумий қисми 
моддаларига мувофиқ равишда ишлаб чиқиш имконини беради.
Жиноятларни у ёки бу белгиларига қараб туркумларга ажратиш 
жиноятларни таснифлаш деб айтилади. Жиноятларни жиноят 
қонунида таснифлаш биринчи марта Ўзбекистон Республикасининг 
амалдаги 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Жиноят кодексида 
амалга оширилди. Жиноятларни таснифлаш масаласи жиноят 
ҳуқуқида ҳар доим ҳам бўлган. Аммо уларни таснифлаш жиноят 
қонунида биринчи марта мустақил Ўзбекистоннинг Жиноят 
кодексида амалга оширилди.
Амалдаги Ўзбекистон Республикасининг жиноят ҳуқуқида 
таснифлашнинг икки туридан фойдаланилиб, булар: 
1) жиноятларни объектига қараб таснифлаш; 
2) жиноятларни ижтимоий хавфлилик даражасига қараб 
таснифлашдан иборат.
Кўпгина ривожланган давлатларда жиноятлар икки ёки учта 
туркумга бўлиб таснифланади. Масалан, Япониянинг жиноят 
қонунида жиноятлар иккита туркумга бўлиниб, булар: 
1) сиёсий жиноятлар; 
2) бошқа барча жиноятлар. 


Англия жиноят ҳуқуқида барча жиноятлар икки гуруҳга 
бўлинган бўлиб, биринчи гуруҳ жиноятларига жиноят содир этишда 
айбланаётган шахсга нисбатан айблов актини эълон қилиш билан 
боғлиқ бўлган жиноятлар, иккинчи гуруҳга бундай айб эълон қилиш 
акти тақдим этилиши талаб қилинмайдиган жиноятлар киритилган. 
Биринчи гуруҳга кирувчи жиноятлар ўз навбатида учта турга 
бўлиниб, булар: 
1) tpeeson (тризен); 
2) felony (фелония); 
3) misdemeanor (мисдиминор).
«Тризен» туркумига кирувчи жиноятлар давлатнинг ички ва 
ташқи хавфсизлигига, қиролнинг шахсига тажовуз қилувчи 
жиноятлардир. Фелония жиноятлари мол-мулкни мусодара қилиш 
билан боғлиқ бўлган жиноятлар туркумидан иборат. Бошқа барча 
жиноятлар мисдиминор жиноятлар туркумига киритилган. 
1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон 
Республикасининг амалдаги Жиноят кодекси бозор иқтисодиёти 
тизимига асосланган ҳуқуқий демократик давлатнинг жиноят қонуни 
бўлиб, энг аввало, инсонни, инсон манфаатларини ҳимоя қилади. ЎзР 
ЖК нинг 15-моддасида жиноятларни таснифлашнинг аниқ 
белгиланган қоидаларини ишлаб чиқилганлиги ғоят катта аҳамиятга 
эга бўлиб, амалдаги Жиноят кодекси институтлари ва нормаларини 
ишлаб чиқишда қуйидаги масалаларни аниқ ифодалаш имконини 
беради: 
1)Жиноят кодекси Умумий ва Махсус қисмлари бўлим ва 
бобларини муайян тизимда ишлаб чиқиш ва жойлаштириш; 
2)Жиноят кодекси Махсус қисми бобларидаги жиноят учун 
жавобгарликни белгиловчи нормаларнинг хусусияти ва ижтимоий 
хавфлилик даражасига кўра жойлаштириш; 
3) ҳар бир жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик 
даражасига қараб жазони белгилаш; 
4) содир этилган жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик 
даражасига қараб жазо тайинлаш; 
5) жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш мумкин бўлган 
жиноятларнинг туркумларини аниқлаш; 
6) озодликдан маҳрум қилишнинг муайян тури ва жазони ўташ 
колонияси тартиб ёки турма қамоғини тайинлаш шартларини аниқ 
белгилаш; 


7) шартли ҳукм қилиш, енгилроқ жазо билан алмаштириш, 
муддатидан илгари шартли равишда жазодан озод қилиш, авф этиш, 
амнистия орқали жавобгарликдан ёки жазодан озод қилишнинг аниқ 
мезонларини белгилаш; 
8) Жиноят кодекси моддаларини қисқа ва аниқ ифодалаш 
имконини беради, масалан, ЎзР ЖК 66,661-моддаларида ижтимоий 
хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни содир этган 
шахсни жавобгарликдан озод қилиш, 71-моддасида эса ижтимоий 
хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи 
марта содир қилган шахсни жазодан озод қилиш мумкинлиги баён 
қилинган. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва оғир бўлмаган 
жиноятлар туркуми ЖК нинг 15-моддасида аниқ белгилаб қўйилган. 
Амалдаги жиноят ҳуқуқида жиноятларни таснифлашнинг асосан 
иккита туридан фойдаланилган бўлиб, булар: 
1. Жиноятларни объектига қараб таснифлаш; 
2. Жиноятларни ижтимоий хавфлилик даражасига қараб 
таснифлаш. 
Жиноятларни объектига қараб таснифлаш усули Жиноят 
кодекси Махсус қисми бўлим ва бобларининг жамиятдаги аҳамиятига 
қараб муайян бўлимлар ва боблар тизимида жойлаштиришда 
фойдаланилган. 
Жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражасига қараб 
таснифлаш мезонлари ЖК 15-моддасида аниқ белгилаб қўйилган. 
Жиноятларни 
ижтимоий 
хавфлилик 
даражасига 
қараб 
таснифлашнинг асосий мезони сифатида Жиноят кодекси Махсус 
қисми моддаларидаги жазо тури ва муддати ҳисобга олинган. 
Жиноятларни 
ижтимоий 
хавфлилик 
даражасига 
кўра 
таснифлашнинг қўшимча мезони сифатида айб шакли ҳам ҳисобга 
олинган. Масалан,ЖК 15-моддасининг 3-қисмида унча оғир бўлмаган 
жиноятларга қасддан содир этилиб, қонунда уч йилдан ортиқ, лекин 
беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш 
тарзидаги жиноятлар, шунингдек, эҳтиётсизлик оқибатида содир 
этилиб, қонунда беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум 
қилиш тарзидаги жазо назарда тутилган жиноятлар киради, дейилади. 
Демак, бу нормада қилмишни унча оғир бўлмаган жиноят деб 
ҳисоблаш учун фақатгина қонунда белгиланган жазо муддатининг 
ўзигина эмас, балки айб шакли ҳам зарурий мезон сифатида 
қатнашмоқда. 


Жиноятларни ЖК нинг 15-моддасида белгиланган тахлитда 
таснифлашнинг яна бир қулайлик томони шундаки, ЖК Умумий ва 
Махсус қисми моддалари таҳририни содда ва аниқ ишлаб чиқиш 
имкониятини беради. ЖКнинг 15-моддасида ижтимоий хавфи катта 
бўлмаган, унча оғир бўлмаган, оғир ва ўта оғир жиноятлар қатъий 
белгилаб қўйилганлиги боис ана шу туркумдаги жиноятлар тўғрисида 
гап кетганда уларни қонун нормасидаги жиноятлар учун 
ишлатиладиган атаманинг ўзини айтишнинг ўзи етарлидир. Масалан 
ЎзР ЖК Махсус қисмининг 241-моддасида тайёргарлик кўрилаётган 
ёки содир этилган оғир ёки ўта оғир жиноят ҳақида аниқ билгани 
ҳолда хабар бермаслик, дейилади.Оғир ёки ўта оғир жиноятлар 
туркумига қандай жиноятлар кириши эса ЖК нинг 15-моддасида аниқ 
белгилаб қўйилган. 
Жиноятларни 
ижтимоий 
хавфлилик 
даражасига 
қараб 
таснифлаш жавобгарликка тортиш муддатларининг ўтиб кетганлиги 
муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш (64-модда) 
нормаларини қўллашда ҳам аҳамиятлидир. Жумладан, 64-модданинг 
1-қисмида ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этилган 
кундан бошлаб уч йил, унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган 
кундан бошлаб беш йил ўтиб кетган бўлса, шахсни жавобгарликдан 
озод қилиш назарда тутилган. 
Демак, Жиноят кодексининг 15-моддасида жиноятлар муайян 
туркумларга бўлинар экан, жиноятни у ёки бу туркумга киритишнинг 
белгилари ҳам кўрсатилган. Бу билан ЖК нормаларини амалда 
қўлланиши осонлаштирилган. 
Агарда 
қонунларда 
жиноятларни 
муайян 
туркумларга 
бўлишнинг ўзи билан чекланилиб ё бу жиноятни у ёки бу 
туркумининг рўйхати берилмаса, ёхуд у ёки бу туркумининг 
белгилари берилмаса, жиноят қонунларини амалда тадбиқ этишда 
катта қийинчиликлар туғдиради, деб ёзганда Н.И. Загородников ҳақ.
1
Ўзбекистон 
Жиноят 
кодексида 
жиноятларни 
таснифлашда 
моддаларни санаб кўрсатиш йўлидан эмас, балки жиноятларни 
белгилари орқали таснифлаш йўлидан фойдаланилди. Чунки, муайян 
туркумдаги жиноятларни беришга нисбатан унинг белгилари орқали 
таснифлаш қулай ва ЖК нинг барча моддаларини ҳамма 
фойдаланиши учун қулай бўлган шаклда тузиб чиқиш имконини 
беради.Моддаларни санаб кўрсатиш орқали таснифлаш эса, бир қатор 
ноқулайликларга эга, айниқса ЖК га қўшимча ва ўзгартиришлар 
1
Уголовный закон. Опыт теоретического моделирования. –М.: “Наука”, 1987. С.З. 


киритилганда кўплаб нормаларни ўзгартиришга тўғри келади. 
Белгиларига кўра таснифлашда эса ЖК нинг кўплаб моддаларини 
ўзгартиришга 
ҳожат 
қолмайди. 
Масалан, 
Ўзбекистон 
Республикасининг 2001 йил 29 август Қонуни билан ЎзР ЖКга 
қўшимча киритилиб, ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга 
қасддан содир этилиб қонунда уч йилгача, эҳтиётсизликдан содир 
этилиб беш йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси 
назарда тутилган жиноятлар ҳам киритилди.
1
Бунда ЖК Махсус 
қисмининг моддаларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритишга ҳожат 
йўқ эди. Ваҳоланки, 15-моддага киритилган қўшимча ва 
ўзгартиришлар туфайли ЖК Махсус қисмидаги бир қанча жиноятлар 
унча оғир бўлмаган жиноятлар туркмидан ижтимоий хавфи катта 
бўлмаган жиноятлар туркумига ўтиб кетди. 
Принцип жиҳатидан олганда жиноятларни таснифлаш турли 
асосларга биноан амалга оширилиши мумкин. Чунки жиноятларни 
кўплаб объектив ва субъектив белгиларига кўра таснифлаш мумкин. 
Бунда жиноятларни таснифлашнинг мақсадига боғлиқ бўлади.
Жиноятларни таснифлаш жиноят қонунининг ижтимоий адолат 
принципларига риоя қилган ҳолда барча жойларда, барча судлар 
томонидан юридик жиҳатдан бир хилда тадбиқ этиш имконини 
беради. 
Жиноят 
содир 
қилишда 
айбланаётган 
шахсларни 
жавобгарлик ёки жазодан озод қилишда содир этилган жиноятни
жиноятларнинг қайси туркумига киритишни ҳисобга олган ҳолда 
қўллаш имконини беради.
Вояга етмаганлар томонидан содир этиладиган жиноятлар 
алоҳида туркумдаги жиноятларга ажратилмаган. ЎзР ЖКнинг 
Умумий қисмида вояга етмаганларнинг жиноий жавобгарлигининг 
ўзига хос хусусиятлари алоҳида бўлимда берилган бўлиб, бу бўлимда 
фақат вояга етмаганларга нисбатан тайинланадиган жазо турлари, 
уларга нисбатан жазо тайинлаш, жавобгарликдан ва жазодан озод 
қилиш тўғрисидаги нормалар баён қилиниб, жиноятга тегишли 
масалалар баён қилинмаган. Вояга етмаганлар томонидан содир 
этиладиган жиноятларни таснифлаш масалалари ҳам ЎзР ЖК нинг 
15-моддаси қоидалари асосида ҳал қилинади.
Аммо вояга етмаганларнинг жиноятларини таснифлашдаги 
муаммо шундаки, озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда 
тутилган моддалардаги санкция миқдори бошқача, яъни вояга 
етмаганлар учун тайинланадиган озодликдан маҳрум қилишнинг 
1
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, 9-10-сон, 165-модда. 


муддатлари ЖК нинг 82-моддасида анча қисқартириб берилган. 
Масалан, ЖК Махсус қисмининг моддалари санкциясида энг оғир 
жазо сифатида 3 йилдан 5 йилгача муддат назарда тутилган бўлса, 
унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумига киритилган. ЖКнинг 85-
моддасида жиноят содир қилиш пайтида ўн олти ёшга етмаган 
шахсларга нисбатан унча оғир бўлмаган жиноят учун тайинланадиган 
озодликдан маҳрум қилишнинг максимал муддати уч йилгача 
белгиланган. Ваҳоланки, ЖК 15-моддасида қонунда қасддан 
қилинган жиноят учун энг оғир жазо сифатида уч йилгача муддатга 
озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган жиноятлар 
ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар туркумига киритилган. 
ЖК 85-моддасининг 3-қисмида эса вояга етмай туриб ижтимоий 
хавфи катта бўлмаган жиноят содир этган шахсларга нисбатан 
озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо тайинланмайди, 
дейилади. ЖК 15,50,85-моддалари мазмунини таҳлил қилиб, вояга 
етмаганлар томонидан содир этиладиган жиноятлар ҳам уларнинг 
қилмиши квалификация қилинган модданинг санкциясида назарда 
тутилган жазо тури ва озодликдан маҳрум қилишнинг муддатига 
қараб ЖК 15-моддасида белгиланган қоидалар асосида таснифланади.

Download 1.89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling