Ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги тошкент давлат юридик институти
Ахлоқ тузатиш ишларининг муаммолари
Download 1.89 Mb. Pdf ko'rish
|
ҲОЗИРГИ ЗАМОН жиноят ҳуқуқи муамолари
2. Ахлоқ тузатиш ишларининг муаммолари
Жиноий жазолар тизимида аҳлоқ тузатиш ишлари жиноят содир қилишда айбланган шахсни самарали тарбиялашда ижобий натижа беради. Аммо бу жазо тури бир қатор муммоларга эга булиб, шу боисдан ушбу жазо турини батафсилроқ Ахлоқ тузатиш ишлари жиноят қонунидаги жазо тизимида ҳар доим асосий жазо сифатида муҳим ўрин тутган. Амалдаги Жиноят кодексининг 131-моддаси санкциясида асосий жазо сифатида ахлоқ тузатиш ишларининг назарда тутилгани ҳам буни исботи ҳисобланади. Бу жазо тури собиқ Совет Иттифоқи, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунининг жазо тизимида ҳам муҳим ўрин тутган. 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Жиноят Кодексининг 46- моддасида «Ахлоқ тузатиш ишлари» номи билан асосий жазо сифатида кўрсатилган ахлоқ тузатиш ишлари шахснинг иш ҳақининг ўн фоиздан ўттиз фоизигача миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда уни меҳнатга мажбуран жалб қилишдан иборатдир. Ахлоқ тузатиш ишининг бу таърифидан кўриниб турибдики, бу жазо турига ҳукм қилинган шахс фақат мажбуран меҳнатга жалб қилинади ва иш ҳақининг суд ҳукмида кўрсатилган қисми давлат даромади ҳисобига ушлаб қолинади. Жазони ўтаётган шахсларнинг яшаш тарзи эса бошқа фуқароларнинг турмуш тарзидан фарқ қилмайди. Уларнинг иш ҳақидан суд ҳукмида кўрсатилган қисмини ушлаб қолиш билан, маҳкумга маълум даражада моддий жафо келтириш ва шу йўл билан қилган гуноҳини ювиш имконияти яратилади. Ахлоқ тузатиш ишларини ўтаётган шахсга нисбатан фақат моддий маънодаги чеклаш қўллангани учун ҳам юридик адабиётларда бу жазонинг мазмуни ва моҳияти юзисидан ҳам ҳар хил фикрлар билдирилган эди. Жумладан бу жазо дастлабки амалда қўлланилган вақтда йирик рус олимлари С.В.Познишев, М.М.Исаевлар бу жазони фақат мулкий жафо келтиради ва шунинг учун ниқобланган жарима жазосидан бошқа нарса эмас, деб ёзган эдилар. Кейинчалик В.Д.Меньшакин ҳам ниқобланган, аммо кечиктирилган жарима, деб ёзган эди. 1 Бундай фикрларнинг берилиши ўша давр учун табиий ҳол эди. Чунки бу жазо тури янги жорий қилинган ва ҳали амалиётда етарли даражада синовдан ўтмаган ҳамда унинг назарий қоидалари юридик адабиётларда батафсил ишлаб чиқилмаган эди. Ҳатто В.Д. Меньшагин бу жазо тури жарима жазосига нисбатан енгилроқдир. Чунки жарима бир вақтнинг ўзида тўланса, бу жазога ҳукм қилинган шахс жаримани бўлиб-бўлиб тўлайди, деб ёзган эди. 2 Ҳозирги кунда ахлоқ тузатиш ишларининг назарий қоидалари анча батафсил ишлаб чиқилган бўлиб, уни жарима жазоси билан бир хил деган фикрлар олимлар ўртасида деярли учрамайди. Аммо амалиётда ахлоқ тузатиш ишига ҳукм қилинган шахсни иш билан таъминлаш ёки иш ҳақи тўланмай турган корхоналарда жазони ўтаётган маҳкумлардан энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридаги пул 1 Курс советского уголовного права в 6 томах. Т. 3, М.: “Наука”, 1970, — с. 90. 2 Ўша жойда. суммасини тўлаб қўйишини талаб қилинмоқда. Бундай ҳолат эса, жиноят ҳуқуқи ва қонунларга тамоман зид бўлиб, ахлоқ тузатиш ишига ҳукм қилинган шахс албатта мажбурий равишда меҳнатга жалб қилиниши ва ҳар ойда оладиган иш ҳақининг суд ҳукмида кўрсатилган миқдори давлат даромадига ўтказиб берилиши керак. Ахлоқ тузатиш ишлари маҳкумга нисбатан фақат моддий жафо келтиради, деб ҳисобланса, унинг жарима билан фарқи нималарда? Бизнинг фикримизча, бу фарқлар қуйидагилардан иборат: 1. Жарима жиноий жазо сифатида алоҳида акт билан ижро этиладиган жазо ҳисобланса, ахлоқ тузатиш ишлари жараён сифатида, суд ҳукмида кўрсатилган муддат мобайнида (олти ойдан уч йилгача) ўталади. 2. Жарима маҳкумнинг ўз мулкига нисбатан (ёки даромадидан ундириш) тайинланса, ахлоқ тузатиш ишларида маҳкумнинг ҳар ойда оладиган ойлик иш ҳақига нисбатан муайян фоиз ушлаб қолинади. 3. Жарима жазоси алоҳида акт билан ижро этиладиган жазо бўлгани учун, маҳкум билан мажбурий ҳарактерга эга бўлган тарбиявий ишлар олиб борилмаса, ахлоқ тузатиш ишлари жараён сифатида ўталганлиги туфайли, бу жазони ўтаётган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 7-моддасида назарда тутилган маҳкумларни ахлоқ тузатишнинг асосий воситалари ҳисобланган жазони ижро этиш ва ўташнинг белгиланган тартиби (режими) ижтимоий фойдали меҳнатга жалб қилиш, тарбиявий ишлар, умумий ва ҳунар таълими, касб тайёргарлиги ва жамоат таъсири чоралари қўлланади. 4. Жарима жазосида шахс суд ҳукмида белгиланган жарима миқдорини тўлаганидан кейин шахснинг статусини чеклайдиган бирон-бир чеклаш жорий этилмайди. Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган шахс жазони ўташ муддати мобайнида ЎзР Жиноят-ижроия кодексининг 29-моддасида белгиланишига кўра, ҳукм талабларини бажаришга, жазоларни ижро этиш инспекциясига мазкур жазони ўташ билан боғлиқ ҳужжатларни тақдим этишга, яшаш ва иш жойидаги ўзгаришлар ёки меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида инспекцияни хабардор қилишга, чақирувга биноан инспекцияда ҳозир бўлишга мажбур. Ана шу юқорида айтилган хусусиятларга кўра, ахлоқ тузатиш ишлари жарима жазосига мутлақо ўхшаш эмас. Ахлоқ тузатиш ишлари Жиноят кодексида назарда тутилган жазолар ичида жиноят қонунининг инсонпарварлик принципи яққол намоён бўлган жазо туридир. Чунки ЎзР ЖК 42-моддасининг 2-қисмида жазонинг мақсади кўрсатилиб, маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятини давом эттиришга тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум томонидан янги жиноят содир этишнинг олдини олиш бўлса, ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинганлар жамиятдан ажратилмай оддий турмуш ва иш шароитида бу мақсад амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг 1959 йил 21 майда қабул қилиниб, 1995 йил 1 апрелгача амалда бўлган Жиноят кодексининг 26-моддасида ахлоқ тузатиш ишларининг муддати 1 ойдан 2 йилгача белгиланган эди. Аммо суд фаолиятида жазо турини асосан бир йилдан кам бўлмаган муддатга тайинлаб келинган. Албатта ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан олганда ахлоқ тузатиш ишларини 6 ойдан кам бўлган муддатга тайинлаш мақсадга мувофиқ бўлмайди. Чунки бу қисқа вақт ичида маҳкумга нисбатан Жиноят-ижроия кодексининг 7-моддасида назарда тутилган маҳкумларни ахлоқан тузатиш воситаларини тўла қўллаш ва жазонинг мақсадига эришиши амалий жиҳатдан мумкин бўлмайди. Жиноят кодексида махсус кўрсатилмаган бўлса-да, жазони қонунда ёзилмаган яна бир мақсади, маҳкумга жазони ўташ муддати мобайнида ўз айбини ювиш имкониятини ҳам беришдир. Агар ахлоқ тузатиш ишлари 6 ойдан кам муддатга тайинланса, шахсга бундай имконият тўла яратилмайди. Бундан ташқари, ҳозирги бозор иқтисодиёти тизимида қилинган меҳнатни муайян қийматларда белгиланадиган бўлса, жиноят юзасидан суриштирув, тергов олиб бориш ишлари ҳамда судда кўриш жараёнини ҳисоб-китоб қилинса, давлат анча катта пулга тушади. Ахлоқ тузатиш ишини 6 ойдан кам муддатга тайинланганда айбдорнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган пул миқдори юқорида айтилган процессуал ҳаракатлар учун кетган харажатни қопламайди ҳам. Умуман ҳозирги кунда бу масалалар давлат томонидан ҳисоб- китоб қилинмаса-да, бутун дунё тажрибаси шуни ҳам эътиборга олишни тақозо қилмоқда. Ана шуларни эътиборга олган ҳолда амалдаги Жиноят кодексининг 46-моддасида ахлоқ тузатиш ишларининг муддати 6 ойдан 3 йилгача белгиланди. Нима сабадан олдинги Жиноят кодексида бу жазо турининг энг кўп муддати 2 йил, янги Кодексда 3 йил белгиланди, деган ҳақли савол туғилади. Бу масалада, энг авввало, янги Жиноят кодексининг олдингисига нисбатан гуманлашганидан далолат беради. Жиноят кодекси Махсус қисмининг моддаларини таҳлил қилиш ва солиштиришдан шундай ҳолат аниқландики, бу Кодекс Махсус қисмининг 131-моддасининг санкцияларида ахлоқ тузатиш ишлари асосий жазо сифатида назарда тутилган. Кўплаб моддаларнинг биринчи қисми санкцияларида энг оғир жазо сифатида ахлоқ тузатиш ишлари ёки қамоқ назарда тутилган. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларга қонунда умуман озодликдан маҳрум қилиш белгиланмаган ёки қасддан қилинган жиноятлар учун қонунда 3 йилгача, эҳтиётсизликдан содир этилган жиноят учун 5 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилиш назарда тутилган жиноятлар киритилган. Жиноят кодекси Махсус қисмининг жуда кўп унча оғир бўлмаган жиноятлар учун жавобгарликни белгиловчи моддаларида ахлоқ тузатиш ишлари озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан альтернатив жазо сифатида кўзда тутилди. Шу муносабат билан кўплаб жиноятлар учун озодликдан маҳрум қилишни эмас, балки ахлоқ тузатиш ишини тайинлаш имконияти вужудга келди. Шундай қилиб, ахлоқ тузатиш ишларининг муддатини 3 йил белгиланиши, жазонинг кучайгани эмас, балки умуман жазолар ҳамда жазо сиёсатининг гуманлашганидир. Ушбу жазо турига ҳукм қилинганлар ижтимоий фойдали меҳнатга жалб қилиниб, уларни тарбиялашда маҳкум жазони ўтаётган корхона маъмурияти ва меҳнат жамоалари қатнашадилар. Агар маҳкум жазони ўташ учун ўз иш жойида қолдирилган бўлса, оила аъзолари ҳам уни тарбиялашда бевосита қатнашади. Бу жазонинг ғоят муҳим томони шундаки, маҳкум жазони ўташ учун ўз иш жойида қолдирилган бўлса, касбини ўзгартиришга ва янги касбни ўрганишга тўғри келмайди. Бу билан у касби билан боғлиқ бўлган билим ва маҳоратини эсидан чиқариб қўймайди, балки янада ривожлантиради. Бундан ташқари, шахс жазони ўташ вақтида ўзининг доимий яшаш жойида яшашни давом эттирганлиги учун, бу жазонинг биринчи турини ўтаётганлар учун жазонинг ижросини назорат қилувчи органлар умуман яшаш жойи билан таъминлаш ташвишидан ҳолидирлар. ЎзР ЖКнинг 83-моддасига кўра, ахлоқ тузатиш ишлари вояга етмаган меҳнатга лаёқатли шахсларга нисбатан бир ойдан бир йилгача муддатга тайинланади. ЎзРнинг амалдаги ЖК қабул қилинган вақтда 16 ёшга тўлмаган вояга етмаганларга нисбатан ахлоқ тузатиш ишларини тайинлаш мумкин эмас эди. Шу муносабат билан суд амалиётида бу ёшдагиларга нисбатан жазо тайинлашда айрим камчиликлар пайдо бўла бошлади. Жумладан бир хил оғирликдаги ва бир хил жиноятни содир қилган 16 ёшга тўлмаган шахсга ахлоқ тузатиш ишларини тайинлаш мумкин бўлмагани учун суд уларга фақат озодликдан маҳрум қилиш жазосини, шундай жиноятни содир қилган 16 ёшга тўлган шахсга эса ахлоқ тузатиш ишини тайинлаши мумкин эди. Натижада кичик ёшдаги енгилроқ жиноятни содир қилган вояга етмаганлар катта ёшдаги оғирроқ жиноят содир қилган вояга етмаганларга нисбатан оғирроқ шароитга тушиб қолди. Ана шу муаммони бартараф қилиш мақсадида 1996 йил 27 декабрь қонуни билан ЖКга бир қатор қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиб, ЎзР ЖКнинг 83-моддасидаги 16 ёшга тўлмаган жиноят содир қилган шахсларга нисбатан ахлоқ тузатиш ишларини тайинлаш мумкин бўлмаган чеклаш чиқариб ташланди. 1 Бизнинг фикримизча, қонунга бундай ўзгартириш киритилиб тўғри қилинди. Аммо бунда бошқа бир муаммо ҳам келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 77-моддасига кўра, 16 ёшга тўлган шахсларнигина ишга қабул қилишга йўл қўйилади. Бундай ҳолда 16 ёшга тўлмаган шахсларни ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинганда уларни иш билан таъминлаш масаласи қандай ҳал қилинади? Меҳнат кодексининг 77-моддасида 15 ёшга тўлган шахслар ота-онасидан бирининг розилиги билан ишга қабул қилинади, дейилган. Бизнинг фикримизча, 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари тайинланган тақдирда ҳам Меҳнат кодексининг бу қоидаси тадбиқ этилади. Чунки ахлоқ тузатиш ишига ҳукм қилинганларнинг меҳнати меҳнат тўғрисидаги қонун билан тартибга солинади. Download 1.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling